Жалақудуқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тумандаги 4К - 78, 4Р - 135 ҳамда 4Р - 248 автомобиль йўлларида музламага қарши қум - туз аралашмасини сепиш, ҳайдовчилар ва пиёдалар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар йўлга қўйилди. Йўлсозлар томонидан тезкорлик билан кўрилган бундай чоралардан аҳоли миннатдор бўлмоқда.
Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бугунги қор, музламада транспортлар ҳаракатини таъминлаш, уларнинг хавфсизлигини бевосита йўлга қўйиш, жойларда, аҳоли пунктларида қорларни тез ва сифатли эритиб, қатновни йўлга қўйиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Совуқдан қўрқмасдан, ўз соғлигидан халқ саломатлигини, хавфсизлигини устун қўйган йўлсозлар ўз фаолиятларини давом эттирмоқдалар.
Хонобод шаҳрида ҳам қишки қаровга оид кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, шулардан бири туманда ёққан қалин қор сабабли автомобиль йўлларида музлама ҳосил бўлмаслиги учун М41 умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари қордан тозаланди. Унда Қўрғонтепа, Андижон ва бир қатор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналарининг техникалари ва ишчи ходимлари хизмат кўрсатди.
Наманган вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси Норин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси меҳнаткашлари томонидан 4Р 116 Б автомобиль йўлида сақлаш ишлари олиб борилди.