Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.88K subscribers
67.5K photos
4.46K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Шеробод туманидаги замонавий иссиқхона ва анорни қайта ишлаш корхонаси билан танишди.
29 гектарлик иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон каби бозорбоп маҳсулотлар етиштирилмоқда. Бу ерда 200 нафар маҳаллий ёшлар ишламоқда.
Корхона 6 минг тонна қадоқлаш, 2 минг тонна анор шарбати ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 70 киши иш билан таъминланган.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил современный тепличный комплекс и предприятие по переработке граната в Шерабадском районе.
В теплице площадью 29 гектаров выращиваются помидоры, огурцы, болгарский перец и баклажаны. Здесь трудятся 200 местных молодых людей.
Производственная мощность предприятия - 6 тысяч тонн продукции в фасованном виде и 2 тонн гранатового сока. Здесь работают 70 человек.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #agrartarmoq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент «Aнгор Сурхон ғурури» кластери даласида ғалла ўриш комбайнини ҳайдади

Президент - за рулем зерноуборочного комбайна на поле кластера "Ангор Сурхон гурури"

Facebook|Instagram|Twitter
Хоразм вилояти Янгибозор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2021 йил 1 июнь куни Обод махалла дастурига киритилган Хайват махалласида олиб борилаётган жорий таъмирлаш ишлари жараёнидан фото лавҳалар.
Хоразм вилояти Шовот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳаллий аҳамиятдаги 4н 1926 “Ябликонгли қ.- Масит қ.- Конгли қ.- Туркманистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлида олиб борилаётган жорий таьмирлаш ишлари жараёнидан фото лавҳалар.
Forwarded from navruz bot
​​Республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди


Бугунги кунда республикада транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари юқорилиги, йўл инфратузилмасидаги жиддий муаммолар йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқараётганлиги, оқибатда кўплаб инсонларнинг тан жароҳат олиши, энг ачинарлиси, инсонларнинг бевақт вафот этаётганлиги ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Шу боис, Республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.

Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.

Гуруҳ томонидан йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олишнинг бугунги кундаги ҳолати комплекс равишда ўрганилиб, илғор хорижий тажрибаси ва илмий ёндашувларни қўллаш асосида норматив-ҳуқуқий ва манзилли ташкилий-амалий чоралар ишлаб чиқилади.

Алоҳида эътибор,
йўл инфратузилмаси билан боғлиқ жиддий муаммолар – йўлларнинг ҳолати, пиёдалар ўтиш жойи, йўл белгилари, тартибга солинмаган чорраҳалар ва бошқаларга қаратилиб, уларни тубдан яхшилаш бўйича ҳар томонлама чоралар кўрилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилиб, кўриладиган комплекс чора-тадбирлар ҳақида жамоатчиликка ахборот берилади ҳамда фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар синчковлик билан ўрганиб чиқилади.


Манба: ИВВ Ахборот хизмати


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Тахиятош тумани «Нурли келажак» МФЙ ҳудудидаги ички йўллар таъмирланмоқда

Тумандаги «Нурли келажак» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Сейтмуратов ва Ҳасанов кўчаларининг автомобиль йўллари таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. Бугунги кунга келиб, автомобиль йўлига янгидан асфалть қопламалари ётқизиш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, бу борадаги ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ҳозирда Тахиятош тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан таъмирлаш ишлари ҳудуд кесимида давом эттирилиши режалаштирилган ва тизимли равишда реконстурукция ишлари давом эттирилади.
#жараён

Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасида дизенфекциялаш ишлари давом этмоқда.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/avtoyolpressa