Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.94K subscribers
67.4K photos
4.42K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Farg‘ona_viloyati

📍“Quvasoy shahar yo‘llardan foydalanish” davlat muassasasi tasarrufidagi 4N-842 B "Pakana qishlog‘iga" avtomobil yo‘lidagi avtobus to‘xtash maydonchasida ta’mirlash ishlari olib borildi;

📍Davlat ahamiyatidagi 4R-147 “Marg‘ilon shahri — Rishton shahri — O‘qchi qishlog‘i — Karimdevona qishlog‘i — Konibodom shahri” avtomobil yo‘llarida yo‘l chiziqlarini chizish, oqlash-qoralash hamda yo‘l belgilarini yangilash ishlari bajarildi;

📍Davlat ahamiyatidagi 4R-140 “Marg‘ilon shahri — Quva shahri — Marhamat shahri — Aravon qishlog‘i” avtomobil yo‘lining Toshloq shahriga kirish PK01-1 joyida yo‘lovchilarga qulay sharoit yaratish ishlari amalga oshirilmoqda.

Ulaning: 👉 https://t.iss.one/avtoyulqumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Namangan_viloyati

📹Namangan viloyati hokimi Shavkatjon Abdurazzoqov Yangi Namangan shahridagi yo‘l qurilishi ishlarining yakuniy bosqichini ko‘zdan kechirdi

Ulaning: 👉 https://t.iss.one/avtoyulqumita
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢28 август, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉
Мавзу: Автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа йўл инфратузилмаларида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Мавзу: Адлия вазирлиги томонидан Президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Tabrik

🇺🇿O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “O‘zbekiston Respublikasi mustaqilligining o‘ttiz ikki yilligi munosabati bilan davlat xizmatchilari hamda ishlab chiqarish va ijtimoiy-iqtisodiy sohalar xodimlaridan bir guruhini mukofotlash to‘g‘risida”gi Farmoniga ko‘ra, Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi tarkibidagi korxonalarning uch nafar xodimi “Shuhrat” medali bilan taqdirlandi.

🔰Batafsil

Ulaning: 👉 https://t.iss.one/avtoyulqumita
#Samarqand_viloyati

💠Xalqaro ahamiyatdagi M-37 “Samarqand — Buxoro — Turkmanboshi” avtomobil yo‘lining Oqdaryo tumani hududidan o‘tuvchi 24-44 kilometrlar oralig‘ida ro‘y bergan tabiiy ofat oqibatlarini bartaraf etish hamda avtomobil yo‘lida harakat xavfsizligini ta’minlash maqsadida “Oqdaryo tuman yo‘llardan foydalanish” unitar korxonasi yo‘lsozlari joriy ta’mirlash ishlarini olib bormoqda.

Ulaning: 👉 https://t.iss.one/avtoyulqumita
🚕 Автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа йўл инфратузилмаларида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари

АОКАда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi brifingi

Ulaning: 👉
https://t.iss.one/avtoyulqumita
#Qoraqalpog‘iston_respublikasi

💠Eng olis hududlardan biri hisoblangan Qorao‘zak tumani “Qorao‘zak” dehqon-fermer xo‘jaligidagi Birdemli ovulidan o‘tuvchi ko‘chaga asfalt bosish ishlari olib borilmoqda.

O‘tgan vaqt mobaynida qishning yomg‘irli va qorli kunlarida ovulning ichki yo‘llarida harakatlanish qiyinchilik tug‘dirib kelgan. Ushbu muammoni bartaraf etish maqsadida esa ushbu ko‘chaning 965 metriga asfalt yotqizildi.

Ulaning: 👉 https://t.iss.one/avtoyulqumita
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам дальнейшего повышения качества образования и увеличения количества ученических мест в школах, повышения квалификации учителей и создания для них достойных условий.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏗 Автомобиль йўллари ва йўл иншоотлари ҳудудларини ободонлаштириш ишлари юзасидан 350 дан ортиқ бригадалар ташкил қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди:

📌Бригадалар ҳар бир ҳудуднинг жойлашув ўрни, иш ҳажми ва ҳудудларнинг майдонидан келиб чиқиб ташкил қилинди.

1,06 млн дона парваришда бўлган манзарали дарахт ва бута кўчатларига минерал ўғитлар ёрдамида ишлов берилди.

6 494 дона йўл туташмалари ободонлаштирилди.

3 443 км узунликдаги йўл ёқаси мустаҳкамлаш ишлар бажарилди.
2 884 дона кўприклар ва йўл ўтказгичлар ҳудудида тозалаш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

517 км пиёдалар йўлагида таъмирлаш ишлари бажарилди.

26 112 дона эскирган йўл белгилари янгисига алмаштирилди.

6 405 дона қўшимча янги йўл белгилари ва йўл кўрсаткичлари ўрнатилди.

14 493 км йўл ётиқ чизиқлари чизилди, 1 923 та пиёдалар ўтиш жойларида ётиқ чизиқлар чизилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида янги ўқув йили арафасида мактаб таълимидаги масалаларни муҳокама қилиш ва устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Кейинги йилларда “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади”, деган эзгу ғоя асосида бу соҳада катта ишлар амалга оширилди.

Ўтган қисқа даврда юзлаб замонавий мактаблар барпо этилди. Илгари тажрибамизда бўлмаган Президент мактаблари, ижод мактаблари ҳаётимизга кириб келди, ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилди. Янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратилди.

Энг муҳими, мактабларимизда янгича руҳ, мазмун ва муҳит пайдо бўлди.

Бунда, ҳеч шубҳасиз, болалар қалбининг меъмори, муҳандиси бўлган ҳурматли ўқитувчи ва мураббийлар учун эркин ишлаш имкониятини яратиб берганимиз муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Чунки ўқитувчига эътибор – бу аввало фарзандларимизга, уларнинг таълим-тарбиясига эътибор, дегани. Ўқитувчининг обрўси ошса, мактабнинг обрўси ошади, илмнинг, таълим-тарбиянинг қадри кўтарилади.

Шу сабабли, муаллим ва ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз
”, - деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўтган даврда муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошди.

Жумладан, чет тили, IT, математика, кимё, биология бўйича миллий ва халқаро сертификати бор ўқитувчиларга устама, чекка ҳудудга бориб ишлаган муаллимларга алоҳида тўлов жорий этилди.

Натижада 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етди, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди. Яна 2 мингга яқин ўқитувчиларга вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланяпти.

Мактаблар юкламасини камайтириш мақсадида 700 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бу – аввалги йилларга нисбатан 15 баравар кўп.

Жорий йилда Тошкентдаги 81-мактаб ва Ал-Хоразмий ихтисослашган мактаби Халқаро экомактаб дастурининг олий мукофотига сазовор бўлди. Бундай ютуққа Марказий Осиёда илк бор бизнинг мактабларимиз эришди.

Юқори малакали, ўз устида ишлайдиган муаллимларни янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилди.

"Кўп ёшларимиз қизиқиши ва қобилиятига мос касб-ҳунар эгаллашни афзал кўраётгани ҳам давр талаби. Шу боис болаларимизга мактабдаёқ камида иккита чет тили, компьютер ва касб-ҳунарни ўргатсак, қўлида ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлади”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари соҳада мавжуд муаммоларни таҳлил қилди.

Жумладан, ҳозирда бошланғич синфларда 11 та, юқори синфларда 16 та фан ўтилаётгани билан ўқувчилар аниқ бир йўналишда чуқур билимга эга бўлмай мактабни битираётгани қайд этилди.

Масалан, 107 та тумандан талаба бўлганлар олийгоҳга кириш имтиҳонларида математика бўйича максимал баллнинг ярмини ҳам йиға олмаган. Физика, кимё ва биология бўйича ҳам бирорта туман ва шаҳарда мақтагулик натижа йўқ.

Ўтган йили 220 минг муаллимдан 86 минг нафари ёки 37 фоизининг билим ва кўникмаси “қониқарсиз” баҳоланган. Айниқса, ҳозирда талаб юқори бўлган информатика, физика, инглиз тили, математика ва кимё фани ўқитувчиларининг билими “қониқарсиз” эканлиги аниқланган.

Ёки, 51 минг нафар чет тили ўқитувчиларидан атиги 17 минг нафари (33 фоизи) “C-1” даражасига эга. Ваҳоланки, 2025 йилдан бошлаб чет тилидан фақат “С-1” даражаси бор ўқитувчилар дарс ўтиши мумкин бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўтган олти ярим йилда 320 минг хонадонли янги уй-жой барпо этилгани билан уларга мос қувватдаги мактаблар қурилмади.

Янги қурилган массив ва маҳаллаларда ҳозирнинг ўзида 350 минг янги ўқувчи ўринларига талаб бор.

Сўнгги йилларда 70 минг ўринли 350 та хусусий мактаб ташкил этилди (2018 йилгача жами 30 та бўлган).

Тошкент шаҳри ва Фарғонада хусусий мактаблар салмоғи қолган ҳудудлардан анча юқори. Лекин Навоийда атиги 3 та, Сурхондарёда 4 та, Сирдарёда 7 та хусусий мактаб бор. Ёки, қўшимча 150 минг ўқув ўрнига эҳтиёжи бўлган Самарқандда бор-йўғи 6 минг 300 ўринли 35 та хусусий мактаб ишлаяпти.

Ҳокимларга улар мактаб инфратузилмасини яхшилаш тўғрисида бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, мактабларни таъмирлашга бу йил маҳаллий бюджетдан 135 миллиард сўм ажратилди. Бироқ, 31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар ушбу мақсадлар учун маблағ бермаган.

Facebook|Instagram|Twitter