Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.94K subscribers
67.4K photos
4.42K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Йиғилишда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида муаммоли кредитлар улуши 19 фоиздан 16 фоизга пасайгани, 6,5 мингдан зиёд маҳаллада муаммоли қарздорлик қолмагани таъкидланди.

Лекин, ҳалигача қарийб 3 триллион сўмлик кредитлар қайтмаган.

Банклар кесимида энг кўп муаммоли кредитлар Халқ банки, “Микрокредитбанк” ва “Агробанк” ҳиссасига тўғри келади. Айниқса, Андижон, Наманган, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ишлар аҳволи қониқарсиз.

Бундан ташқари, ҳудудларда ўтказилган ўрганишларда 2,5 мингта ҳолатда 68 миллиард сўм кредитлар мақсадсиз сарфлангани аниқланган.

Шу муносабат билан:

- Фарғона ва Сирдарё вилоятлари Марказий банк раҳбарларини, Халқ банкининг Наманган ва Сурхондарё, “Агробанк”нинг Андижон ва Фарғона ҳамда “Микрокредитбанк”нинг Тошкент вилоятлари раҳбарларини лавозимидан озод этиш;

- муддати ўтган қарздорлик юқори 15 та туман ва шаҳар банклари раҳбарларини тўлиқ янгилаш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш ва имтиёзли ресурсларнинг етиб боришини осонлаштириш бўйича чора-тадбирларни эълон қилди.

Эндиликда ҳоким ёрдамчилари ўзини ўзи банд қилганларнинг кичик ва ўрта бизнесга ўтишига кўмаклашади.
Бунинг учун Япониянинг Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ташкилоти экспертлари ёрдамида Япония тажрибаси асосида ҳудудларда бизнес-инкубатор ва акселераторлар тизими жорий этилади.

Бунда, салоҳиятли тадбиркорларга дастлабки айланма маблағлари учун “улушдорлик” капитали берилади.
Бу мутлақо янги молиявий манба бўлади.

Бу ишларни молиялаштириш учун Тадбиркорлик жамғармаси фаолияти ҳам тубдан ўзгаради ва унга тадбиркорларга улушдор бўлиб кириш ваколати берилади.

Шунингдек, “маҳалладаги еттилик” кафиллиги билан гаровсиз бериладиган оилавий тадбиркорлик кредитлари миқдори ҳозирги 33 миллион сўмдан 100 миллион сўмга оширилади.

Ушбу маблағларнинг бир қисмини нақд пул кўринишида беришга рухсат этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Бандлик комплекси раҳбарларига вилоят ҳокимлари билан бирга 500 минг аҳолини касаначиликка жалб қилиш чораларини кўриш топширилди.

“Касаначилар мактаби” ташкил қилиниши, унда тадбиркор ва касаначиларга бепул консалтинг хизматлари кўрсатилиб, ўқитиш ва малакасини ошириш йўлга қўйилиши белгиланди.

Йил якунига қадар 200 минг аҳоли рўйхатини маҳаллабай тасдиқлаб, юқори даромадли касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишга топшириқ берилди.

Бунда муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш, интерьер дизайнери, IT, электрон савдо, электромобилларга хизмат кўрсатиш каби юқори даромадли касбларга ўқитиш кўламини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Умуман, йиғилишда белгилаб берилган ишларнинг ташкил этилиши орқали йил якунигача:

- камбағаллик даражасини 14 фоиздан 12 фоизга тушириб, 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш;

- 2 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш;

- 55 минг нафар ўзини ўзи банд қилганларни кичик бизнес субъектига айланитириш;

- 5 мингта кичик корхона ўрта тадбиркорлар тоифасига қўшилиши мумкинлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
#ҳудудларда

     2023 йилда Қоровулбозор туманидаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун 10,1 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Шундан, 7 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида капитал ва жорий таъмирлаш ишлари, шунингдек, 10,6 км ички хўжалик йўлларида капитал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.

     I-ярим йилликда барча дастурлар доирасида автомобиль йўлларида 5,1 млрд. сўмлик маблағлар ҳисобидан жами 58,2 км йўллар таъмирланди. Шундан, 50 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида капитал ва жорий таъмирлаш ишлари, шунингдек, 8,2 км ички хўжалик йўлларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада 5 та МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 12,4 минг нафар аҳолига қулай шарт-шароитлар яратилди.

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish

https://www.facebook.com/profile.
Forwarded from Andijon Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Matbuot xizmati
#Inson_qadri
#Shukronalik

"YANGI OBOD" MAHALLASI YANADA OBODLASHMOQDA...

Boshlangan yangi hafta viloyatimizning barcha jabhalarida yo'lsozlik sohasida ulkan bunyodkorlik ishlari bilan davom etmoqda. Natijada esa aholining turmush sharoiti yaxshilanib, mahallalarning infratuzilmasi yangilanmoqda.

Bo'ston tumanidan o'tuvchi mahalliy ahamiyatdagi 4K-120 avtomobil yo'li hududidagi "Yangi obod" mahalla fuqarolar yig'inida yashovchi aholini ko'p yillardan buyon yozda chang, qishda loygarchiliklarni keltirib chiqarayotgani anchayin noqulayliklar tug'dirar edi.

Bugunga kelib esa mahalla ahlining quvonchi cheksiz. Boisi, Bo'ston tumani yo'llardan foydalanish UK  yo'lsozlari mehnati sabab mahalla yo'llari ravon, insonlaring ko'ngillari esa charog'on bo'lmoqda. Ko'z o'ngida mahallasiga fayz kirayotganiga guvoh bo'layotgan yoshu qari amalga oshirilayotgan asfaltlash ishlaridan minnatdor.

https://t.iss.one/and_avtoyolpressa
Forwarded from Andijon Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Matbuot xizmati
#Xavfsiz_yo'l
#Obodonlashtirish

🚏YURT OBODLIGI YO'LIDA...

Insonning qo'li gul. Qalbida ezgu tuy'gular mujassam bo'lgan har qanday kishi o`zi yashab turgan vatanini, hududini obod qilishni, bog'-rog'larga burkashni istaydi.

Darhaqiqat, insoniyat kabi yo'llarga ham alohida e'tibor kerak bo'ladi. Havoning sovuq yoki issiq bo'lishidan qat'iy nazar obodonlashtirish, ta'mirlash va saqlash, harakat xavfsizligini ta'minlash ishlarini o'z vaqtida amalga oshirish esa aslo foydadan holi emas.

Ayni bugunda Baliqchi tumani yo'llardan foydalanish UK tomonidan tuman hududidan o'tuvchi davlat ahamiyatidagi umumfoydalanuvdagi avtomobil yo'llarida avtomobil yo‘llarida yo'l belgilari o'rnatish va yangilash, suv o'tkazuvchi quvurlar atrofini tozalash va saqlash ishlari keng ko'lamda amalga oshirilib, avtomobil yo'llari yo'lsozlar tomonidan obodonlashtirildi.

https://t.iss.one/and_avtoyolpressa