Avtomobil yo'llari qo'mitasi
9.86K subscribers
68.5K photos
4.72K videos
96 files
11.5K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқдан бошлади. Давлатимиз раҳбари тумандаги узумзорни кўздан кечирди, хўжалик фаолияти хусусида фермер билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев начал свою поездку в Ферганскую область с Алтыарыкского района. Глава государства ознакомился с местной виноградной плантацией, побеседовал с фермером о делах хозяйства.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #xujalik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Олтиариқдаги узумчилик хўжалиги билан танишди, фермер билан суҳбатлашди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қўқон шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон раҳбарияти, барча вилоят ва туманлар ҳокимлари ҳам қатнашмоқда.

Таъкидланганидек, вилоятда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Фарғона аҳолиси турмуш шароитларини янада яхшилаш, вилоят иқтисодиётига фаол инвестициялар жалб қилиб, аҳоли даромадларини ошириш бўйича катта марралар олинди.

Олдимизда ҳали етти йил бор, бу ишларни эртага ёки кейинги йилдан бошлаймиз”, деган вазир, ҳоким ёки сектор раҳбарлари қаттиқ адашади.

Чунки, одамларимиз, хусусан Фарғона аҳли сайловолди дастурларида кўтарилган ҳар бир ташаббус бўйича биздан аниқ натижаларни бугундан кутаяпти.

Бундан буён ҳудудларга борганимда ҳокимлар ҳам, вазирлар ҳам янги қурилган объектларни кўрсатиш билан қутулмайди.

Энди ҳудудларни ривожлантириш бўйича муаммоларни очиқ-ойдин гаплашамиз. Бу борада сўров қаттиқ бўлади, масалани ичига кирмаган раҳбарлар шу жойнинг ўзида ишдан олинади
”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш бўйича Фарғона вилоятидаги айрим туман ва шаҳарларнинг кўрсаткичлари қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.

Мисол учун, Фарғона шаҳрида ўтган йилнинг олти ойида бор-йўғи 25 миллион доллар инвестиция киритилган бўлса, жорий йилда ушбу рақам атиги 12 миллион долларни ташкил қилмоқда.

Марғилон шаҳрида, Ўзбекистон, Боғдод, Тошлоқ туманларида жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ўтган йилги кўрсаткичнинг ярмига ҳам етмайди.

Давлат ажратган ҳар бир сўмга ҳокимларнинг ўзи ҳам камида шунча миқдорда инвестиция жалб қилиши бўйича топшириқ берганман.

Бу борада, сўнгги уч йилда Фарғонага йўналтирилган ҳар бир миллион доллар давлат инвестициясига 2,7 миллион доллар хорижий инвестиция тўғри келган.

Лекин, Фарғона шаҳри ва Олтиариқда давлат ажратган ҳар бир миллион долларга нисбатан 200 минг доллар кам, Бувайда туманида эса 300 минг доллар кам инвестиция жалб қилинган.

Бу туман ва шаҳар ҳокимлари қандай қилиб бош кўтариб юрибди? Ҳар бирига инвестиция бўйича ўринбосар, 3-4 тадан алоҳида штатлар берилган бўлса!
”, - дея давлат раҳбари мутасаддиларни танқид қилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бешариқда аниқланган ана шу захиралар ҳисобига, жорий йилда 100 миллион долларлик 19 та йирик лойиҳани бошлаш ва қўшимча 10 миллиард сўм солиқ тушумини таъминлаш учун барча имкониятлар бор.

Бу орқали жорий йилнинг ўзида 14 минг аҳоли доимий иш жойи, даромад манбаига эга бўлади.

Президент Фарғонада бошланган ушбу тажрибани барча ҳудудларда йўлга қўйиш учун йил якунига қадар “сафарбарлик” эълон қилди.

Ҳар бир туман учун йил якунигача камида 100 миллион доллардан инвестиция жалб қилиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш топширилди

Хусусий лойиҳа ташкилотларини олиб келиб, Фарғонадаги барча туманларнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш, ерларнинг бозор қийматини аниқлаб, тадбиркорларга таклиф қилиш вазифаси қўйилди.

Минимал истеъмол харажатлари миқдори 500 минг сўмдан 570 минг сўмга оширилгани сабабли Фарғонада яна 9 минг оила камбағал тоифасига қўшилди. Шу боис мутасаддиларга ушбу оилаларнинг ҳар бирига ҳоким ёрдамчиларини бириктириб, уларнинг даромадини ошириш чораларини кўриш топширилди.

Фарғонада аҳолига деҳқончилик учун аукционга чиқарилиб, талабгор аниқланмаган 1 минг 157 гектар экин ерларини аҳоли учун қулай ҳудудларга алмаштириш, бу ерларда камида 15 минг иш ўрни яратишга кўрсатма берилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш масаласига алоҳида тўхталиб, бу борадаги ишлар аҳволи қониқарсизлигини танқид қилди. Фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Жўраев лавозимидан озод этилди.

Йиғилиш якунида ҳудуд ва соҳалар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Andijon Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Matbuot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tahlil

Andijon viloyatida yo‘l-transport hodisalarini oldini olish maqsadida sohaga aloqador tashkilot va muassasalar vakillari hamda ommaviy axborot vositalari xodimlari ishtirokida shu yilning o‘tgan 6 oyi davomida amalga oshirilgan ishlar tahlil qilindi

©"Andijon MTRK" telekanalining "Andijon axboroti" informatsion dasturi

https://t.iss.one/and_avtoyolpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Mening_yo'lim
🎬🎬🎬

🔹Фарғона тумани Янги йўл маҳалласи ҳудудига кирувчи кўчалар, "Менинг йўлим" дастури доирасида асфальтлаштирилмоқда

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятидаги янги саноат корхоналарини ишга туширди

Вчера Президент Шавкат Мирзиёев ввел в строй новые промышленные предприятия в Ферганской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_NIGOHIDA
#SEVIMLITV #ZAMON
Бешариқда равон йўллар, обод манзиллар сони янада ортмоқда

Бешариқ тумани Қора қўйли маҳалла аҳолисни йиллар давомида қийнаб келган муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Бу ҳақда Севимли телеканали Замон информацион дастури орқали махсус репортаж эфирга узатилди.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
Бугун Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади.

Сегодня в городе Фергане состоится расширенное заседание коллегии Министерства внутренних дел. В нем примет участие Президент Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ишлар аҳволини таҳлил қилиб, келгусидаги вазифаларни белгилаб бермоқда.

Биз ислоҳотларимизнинг илк кунлариданоқ инсон қадрини улуғлашни энг олий қадрият сифатида эътироф этдик ва бу борада катта ўзгаришларни бошладик.

Янги Ўзбекистон, бу – ҳуқуқий давлат эканлигини янгиланган Конституциямизда ҳам муҳрлаб қўйдик.

Ягона мақсадимиз – адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали халқимизни рози қилишдан иборат
”, - деди давлат раҳбари сўзининг аввалида.

Биргина охирги икки йил ичида ҳуқуқ-тартибот фаолиятига оид 10 та қонун, 40 га яқин Президент фармон ва қарорлари, 60 дан ортиқ ҳукумат қарорлари қабул қилингани қайд этилди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари, айниқса ички ишлар ходимларининг ойлик маоши кескин оширилди ва кўплаб имтиёзлар берилди.

Бевосита “маҳалладаги бешлик” учун 30 мингдан ортиқ янги штатлар киритилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Аслида ҳам, аҳолининг тинчлигини таъминлаш маҳалладан бошланиши керак.

Лекин
маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш аҳволидан халқимиз қанчалик рози?”, - дея савол қўйди Президент.

Мисол учун, ўтган олти ойда маҳаллаларда барвақт олдини олиш мумкин бўлган 12 мингга яқин жиноят содир этилган.

Қотиллик ва тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларнинг 50 фоизи оилавий-маиший низолар ва мунтазам жанжаллар оқибатида, ўғриликнинг 70 фоизи ишсизлик ва моддий етишмовчилик сабаб, ёшлар ва ўсмирлар жиноятлари, асосан, оиладаги муҳит ва ҳуқуқий саводхонлик етишмаслиги туфайли содир бўлмоқда.

Шунингдек, айрим ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари жиноятчиликни олдини олишда жиловни қўйиб юборган.

"Улар орасида шахсий манфаатларини касбий мажбуриятларидан устун кўраётган, ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлашга номуносиб бўлган бир қатор раҳбарлар ҳам бор", - деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда мамлакатимиз бўйича криминоген вазият мураккаб бўлган, “қизил” тоифага киритилган маҳаллалар энг кўп Тошкент шаҳри, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди.

Ўтган олти ойда маҳалладаги ўта оғир ва оғир жиноятлар Фарғона, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Бухоро, Андижон, Қашқадарё вилоятларида энг кўп содир этилган.

Фарғона шаҳрида ўғрилик, Наманган шаҳрида безорилик, Қўқон шаҳрида тан жароҳати, Самарқанд шаҳрида номусга тегиш ва товламачилик, Миробод туманида қотиллик кўп юз берган.

Facebook|Instagram|Twitter