Avtomobil yo'llari qo'mitasi
12.7K subscribers
67.7K photos
4.55K videos
96 files
11.1K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#online

"Янги Наманган" шаҳарчаси автомобил йўли қурилиш ишлари кўздан кечирилди

Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Янги Наманган" шаҳарчасининг асосий автомобиль йўли қурилиш ишлари билан танишди.

Магистралнинг 2,5 км узунликдаги устки қатлами муваффақиятли қуриб битказилган. Ушбу муҳим босқич бизни 3 км 170 метрлик бутун лойиҳани якунлашга яқинлаштирмоқда.

Ҳозирги кунда Тўрақўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан йўлда бетонлаш ишлари олиб борилмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракатлари ва тажрибаси қурилишнинг муаммосиз давом этишини таъминламоқда.

Вилоят ҳокими мутасаддилар аҳборотларини тинглаб, жараёнларни тезлатиш ва бошланган ишларни сифатли бажариб, тез фурсатларда топшириш кераклигини билдирди.

Ушбу йўл Наманган шаҳри аҳолиси ва йўловчиларига катта фойда келтирадиган юқори сифатли ва самарали автомобил йўли бўлиб хизмат қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бу йўл келажак йўли», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган шаҳарчаси автомобиль йўли қурилиши жараёнлари билан танишди

Магистралнинг 2,5 км узунликдаги устки қатлами қуриб битказилди.

Ушбу йўл янги шаҳарнинг ўқ чизиғи бўлиб, турар-жой ва ижтимоий объектлар унинг атрофига барпо бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Йўл қурилиши билан бирга инфратузилма ишлари ҳамоҳанг олиб борилиши лозим. Бекатларда биринчи навбатда йўловчилар учун шароит бўлиши шарт», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод тумани Ғалаба кўчасидаги йўл қурилиши ишлари билан танишди
#online

Вилоят ҳокими Ғалаба кўчасидаги амалий ишлар билан танишди

Айни пайтда Давлатобод туманидаги Ғалаба кўчасида хизмат кўрсатиш кўчасига айлантириш ниятида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими мазкур ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган таъмирлаш-қурилиш ишлари билан танишди. Ушбу улкан лойиҳа янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий аҳолига даромад келтириш ва ҳудуднинг умумий инфратузилмасини яхшилашга қаратилган.

Йўлларни текислаш ва асфалтлаш ишлари олиб борилаётган Ғалаба кўчасида замонавий пиёдалар йўлаклари ва қулайликларга эга бўлган ўзгаришлар кутилмоқда.

Комплекс режага кўра 2185 метр узунликдаги кўчани сифатли асфалт билан қоплаш, автомобил ҳайдовчилари ва пиёдалар учун силлиқ ва мустаҳкам йўл қопламасини таъминлаш мақсад қилинган.
16 июль - Асфальтга расм чизиш куни

Ҳар йили 16 июлда Асфальтга расм чизиш куни нишонланади. Бу кунда болалар билан бир қаторда катталар ҳам фантазияларини ишга солиб кенг майдонда ўз ижодкорликларини намойиш этишлари мумкин бўлади.
Наманганнинг асосий оқава тармоғини янгилаш ҳамда йўлларни ободонлаштириш ишлари жадал кетмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022 - 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98 сонли қарорига асосан Наманган шаҳар оқова сув тизимини реконструкция қилишнинг 2-босқичини амалга оширилмоқда.

Объектда жами 36,6 км тармоқ тортиш режалаштирилган бўлиб, хозирда 32.5 км тармок тортилди, хафта давомида Фарғона шимолий айланма йўлида режадаги диаметри 1000 мм бўлган 4,1 км тармоқ тортиш лозим бўлган ишларидан 0.6 кмга тенг қисми бажариб бўлинди. Қурилиш ишлари жадал тарзда амалга оширилмоқда.

Наманган шахар оқова сув тизимини реконструкция қилиш лойиҳасининг 2 босқич қурилиш ишларижорий йилнинг 15 августга қадар якунлаш чоралари кўрилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳри ва Наманган туманларини ажратиб турувчи айланма йўлда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди