Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.89K subscribers
67.5K photos
4.46K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
КАСБИДА ҲАМ ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ АВЖИДА

Вилоятимизда йўл қурилиш, таъмирлаш инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилиб транспорт қатнови яхшиланябди, шу билан бирга аҳолига муносиб шароит шароитлар яратилмоқда.

Айни шу кунларда Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси ва унинг тасарруфидаги йўл корхоналари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2023 йил 19 июндаги VI-63-69-4-0-K/23 сонли "Қашқадарё вилоятида автомобиль йўлларини қуриш реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини янада такомиллаштириш буйича қушимча чора тадбирлар туғрисида"ги Қарорига асосан Қарши йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Касби туманидан ўтувчи 4Н312 “Комилон қ – Юксалиш қ -Хўжахайрон қ” автомобиль йўлининг 2 км қисмида асфальтобетон қопламаси ётқизилди. Йўлдаги чуқурчаларни ямашда мавжуд талабларга асосан иш олиб борилди.

@qashqadaryoavtoyol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OAVDA_BIZ

Renessanstv | Endi loy ko'chalardan yurmaymiz

Namangan viloyati Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
Автомобиль йўллари қўмитасига янги раис тайинланди.
Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги хузуридаги автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасига тайинланганлиги хабар қилинди. Бунгача Жамшид Турсунов Бухоро вилояти хокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
#TAYINLOV

⚡️Автомобиль йўллари қўмитасига янги раис тайинланди

Жамшид Юнусович Турсунов
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасига тайинланди.

Бунгача Жамшид Турсунов Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш: 
 @uzauz
🛣 Автомобиль жолларына өзбасымшалық пенен зыян жеткериў жуўапкершиликке тартыўға себеп болады

📕Өзбекстан Республикасының ҳәкимшилик жуўапкершилик ҳаққындағы кодексиниң 147-статясына муўапық, жолларда, темир жолдан өтиў орынларында, жол ҳәрекетин тәртипке салыўшы басқа қурылмалар яки техникалық қуралларға зыян жеткериў, сондай-ақ, жол ҳәрекетин қасттан, усы қатарда жол қапламасын патасландырыў жолы менен кесент етиў, жәнеде автомобиль жолларын өзбасымшалық пенен қазыў, оларда жасалма бийтегисликлер ҳәм тосықлар жаратыў, автомобиль жолында жумысларды әмелге асырыў ушын берилген рухсатнама талапларын орынламаў, сондай-ақ, жолларды сақлаў қағыйдаларын бузыў –

🔸пуқараларға базалық есаплаў муғдарының бир есесинен үш есесине шекемги муғдарда, лаўазымлы шахслар ушын болса он есеси муғдарында жәрийма салыўға себеп болады.

🔸Жол белгилерин орнатыў, жолларды, темир жолдан өтиў орынлары ҳәм басқа жол қурылмаларын ҳәрекет ушын қәўипсиз түрде сақлаў қағыйдаларын бузыў яки жолдың айырым бөлеклеринен пайдаланыў ҳәрекет қәўипсизлигине қәўип салатуғын ўақытта оларда ҳәрекетти өз ўақтында қадаған етиў яки шеклеў илажларын көрмеў - лаўазымлы шахсларға базалық есаплаў муғдарының он бес есеси муғдарында жәрийма салыўға себеп болады.

Қарақалпақстан Республикасы Автомобиль жоллары бас басқармасы мәлимлеме хызмети

👉https://t.iss.one/qaraqalpaq_avtojol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўллар равон - кўнгиллар шод: Фарғона шаҳри
 
Шу кунларда Фарғона шаҳрида ҳам халқа йўли, шоҳкўчалар, проспектлардан ташқари, кам қатновли ички йўллар ҳам асфальтлаштирилиб таъмирланмоқда. Жумладан, “Ёшлар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Турон ҳамда Бобур кўчаларига асфальт ётқизилмоқда.

– Ушбу маҳалладаги иккита кўчада 2,5 километрдан зиёд масофада асфальтлаштириш ишларини олиб боряпмиз. Зарур техникалар ёрдамида ишни сифатли ва пухта бажариш ҳаракатидамиз. Умуман, давлат дастурида кўрсатилган йўл харитасига биноан шаҳардаги ички йўлларни асфальтлаштириш учун 2 млрд. 400 млн. сўм маблағ ажратилган, – дейди “Муҳаммад Файз” МЧЖ раҳбари
М. Хомидов. -Эни 12 метр ва зарур қалинликда ётқизилаётган асфальт ишларидан аҳоли беҳад мамнун.

– Қирқ-эллик йиллардан буён кўчаларимиз бунақа таъмирланмаган эди. Ҳар замонда “ямаш” ишларини айтмаса, эътибордан четда қолганди, – дейди Замирахон Тиллаходжаева.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди. Унга Президентлик Олий нишони ва байроғи топширилди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.

Шавкат Мирзиёев торжественно принес присягу и вступил в должность Президента Республики Узбекистан. Ему вручены Высший знак и штандарт Президента. В эти минуты глава государства выступает с инаугурационной речью.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди.

Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.

"Менга юксак ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлаган барча юртдошларимга яна бир бор чин қалбимдан самимий миннатдорчилик билдираман.

Муқаддас Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланишимни мен инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган сиёсатимизнинг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламан", – деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев Президент сайлови янгиланган Конституциямиз асосида ўтказилгани унга чинакам халқчил руҳ ва мазмун бағишлаганини таъкидлади.

"Ушбу сайловда халқимиз ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин билдириб, Янги Ўзбекистон учун овоз берди, деб айтишга барча асосларимиз бор.

Мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ва масъулиятли бу сиёсий жараён эл-юртимиз билан биргаликда танлаган ва амалга ошираётган миллий тараққиёт йўлимиз нақадар тўғри эканини яна бир марта тасдиқлади.

Сайловда 15 та халқаро ташкилотдан 466 нафар, 47 та хорижий давлатдан 331 нафар вакил халқаро кузатувчи сифатида қатнашди. Шу билан бирга, 1400 нафар маҳаллий ва хорижий журналистлар сайлов жараёнларини атрофлича ёритиб борди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг узоқ муддатли миссиялари бутун сайлов жараёнларини бевосита кузатиб борди.

Шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилотидан ҳам кузатувчилар иштирок этди. Буларнинг барчаси ушбу сайлов жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотганини кўрсатади.

Маҳаллий ва хорижий кузатувчилар сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида, эркин ва демократик, соғлом рақобат ва сиёсий кураш муҳитида, очиқлик ва шаффофлик руҳида ўтганини эътироф этдилар.

Бу, ўз навбатида, барчамизни бирлаштириб, ўз куч ва имкониятимизга бўлган ишончимиз, халқимиз, Ватанимиз олдидаги масъулиятимизни янада ошириши табиий, албатта", – деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимига киришиш маросими бўлиб ўтмоқда. Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилди, Президентлик Олий нишони ва байроғини қабул қилиб олди.

В Сенате Олий Мажлиса проходит церемония вступления в должность Президента Республики Узбекистан. Шавкат Мирзиёев торжественно принес присягу, принял Высший знак и штандарт Президента.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter