Avtomobil yo'llari qo'mitasi
6.03K subscribers
67.6K photos
4.53K videos
96 files
11K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Асосий мақсадимиз халқимизнинг розилигини олишга қаратилган
Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги “Қизилтоғ” қўрғонида жуда катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилаяпти. Сайёр қабулларда, хонадонбай ўрганишларда аҳолидан тушган мурожаатлар асосида кўп қаватли уйларнинг туташ майдонлари, ички кўчалар, пиёдалар йўлаклари таъмирланмоқда. Бу ишга вилоят Автомобиь йўллари бош бошқармасининг ҳудудий корхоналари ҳам жалб қилинган. Хусусан, “Қибрай туман йўллардан фойдаланиш” УК йўлсозлари, махсус техника воситалари бириктирилган маҳалладаги кўп хонадонли уйларнинг олди йўлагини бетон қилишга тайёрламоқда. Ички йўллар, йўлаклар дастлаб текисланди, шағал тўкилди, босилди, йўл тўсиқлари ўрнатилаяпти. Шунингдек, йўл четларига бекатлар қурилмоқда, ирригация тизимлари учун бетон ариқлар қўйилаяпти, дарахтларга шакл берилмоқда. Бу ўзгаришлар аҳолининг кўз ўнгида рўй бераяпти, уларнинг бир неча йиллик орзулар амалга ошмоқда.
Тошкент вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси Ахборот хизмати
Айни дамда Оҳангарон туманининг Қамчиқ довонида жойлашган Кўксарой маҳалласида вилоят ҳокими З.Мирзаев томонидан сайёр қабул ўтказилмоқда. Сайёр қабулда  автомобиль йўллари, кўприклар билан боғлиқ 10 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Ушбу ўртага ташланган масалаларнинг асосий қисми  вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси масъуллари томонидан жойида ҳал қилинди. Айримлари кейинги дастурларни шакллантиришда инобатга олиниши учун назоратга олинди.

Тошкент вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tashabbusli_budjet
🔹"Qaroqchitol" mahallasi ichki yo‘llariga asfalt yotqizilmoqda

Fargʻona viloyat Avtomobil yoʻllari bosh boshqarmasi axborot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"ҚАШҚАДАРЁ АХБОРОТИ" Қамаши туман йўлсозлари томонидан амалга ошрилаётган ишлар.

#7june #qashqadaryo_trk
📱Расмий телеграм каналимиз
👉
https://t.iss.one/qashqadaryo_trk
ЙЎЛГА ҲАМ ЭЪТИБОР КЕРАК

Манзилимиз томон интилар эканмиз, йўлнинг ҳолати кайфиятимизга таъсир этади. Масалан, бирор юк ортилган машинадан тош ёки бошқа чиқинди тушиб қолди, ёки йўл ҳудудига бошқа жойдан келиб қолди. Бу ҳайдовчиларни таъбини хира қилиши, қолаверса, ҳаракатланишда ноқулайликлар туғдириши табиий.

Шу мақсадда йўлларда кунлик сақлаш ишлар амалга оширилади. Бу даврда йўлнинг ҳолати, йўл атрофидаги белгилар, тўсиқлар, доимий равишда юзага келадиган майда бузилган жойларни тузатиш, ҳаракат хавфсизлигини ташкил қилиш ва таъминлаш кўкаламзорлаштириш мақсадида амалга ошириладиган ишларга эътибор қаратилади.

Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан М-39 "Алма-Ата-Бешкек- Тошкент-Термиз" автомобил йўлларининг 1135-1315 км, А-378 "Самарқанд-Ғузор" автомобиль йўлининг 57-152 км, 4Р-87 "А-378 а/й Қарши шаҳрига кириш" автомобиль йўлининг 0-53 км, 4Р-79 "Қарши-Чим-Чироқчи-Шахрисабз" автомобиль йўлининг 0-21 км, 4Р-90б "Қарши аэропортига" кириш 0-6 км, 4Р-91б "Интурист мехмонхонасига кириш" автомобиль йўлининг 0-2 оралиғида кунлик сақлаш ишлари амалга оширилади.

Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси Ахборот хизмати