Avtomobil yo'llari qo'mitasi
6.03K subscribers
67.6K photos
4.53K videos
96 files
11K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент қарори ижроси амалда: Ўзбекистон туманидаги 25 йилдан бери асфальт бўлмаган маҳалла йўллари текис ва равон бўлди

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган самарали тадбирлар Ўзбекистон туманининг кўплаб ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

Айни қарор асосида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Боғи Эрам” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам 3 минг 200 метрдан зиёд ички йўллар таъмирланиб, асфальтланди.

Маҳалланинг “Янгиобод”, “Ибрат”, “Иқбол” ва “Қори Ниёзий” каби кўчаларида амалга оширилган ободлик тадбирлари натижасида ҳудуд янгича қиёфа касб этиб, аҳолининг узоқ йиллик муаммолари ҳал этилди.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Jarayon_Nurobod_tumani.

   Ayni kunlarda Nurobod tumanining chekka va olis qishloqlaridan bo'lgan, O'rtabo'z, Mehr, Chorvador, Olg'a mahallalariga olib boruvchi 4H-639 hamda Hazarmali va Olg'a mahallalariga olib boruvchi 4H-560 avtomobil yo'llarida,
qizg'in ravishda asfaltobeton qoplama yotqizish ishlari olib borilmoqda.

Samarqand viloyati avtomobil yo‘llari bosh boshqarmasi

https://t.iss.one/SamAvtoyul

|Veb-sayt|Facebook|Instagram|YouTube
Давлатимиз  раҳбарининг 408-сон қарори асосида Ўрта  Чирчиқ туманидаги яна бир маҳаллада таъмирлаш ишлари якунига етди. “Наврўз” маҳалласининг Ёшлик ва Қурувчи кўчаларига асфальт босилди.  "Оҳангарон тумани йўллардан фойдаланиш" УК томонидан тупроқ йўлга дастлаб шағал тўкилиб,  текисланди. Туманнинг энг чекка ҳудудларидаги ички йўллари равон бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг ўттизинчи йиғилишида видеоалоқа орқали иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в тридцатом заседании Высшего Евразийского экономического совета в формате видеоконференции.

#Mirziyoyev #sammit #YOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Высшего Евразийского экономического совета

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Учкўприк туманида 5 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 27 километр ички кўчаларга шағал ётқизилмоқда

Учкўприк туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишлари давом этмоқда. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳаллалар ҳудудларида ободонлаштириш, ички йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Маҳаллаларда йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳудудларда босқичма-босқич шағаллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни вақтда тумандаги 5 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қарийб 27 километр ички кўчаларни шағаллаштириш ишлари бошланди.

Ҳозирда “Истиқбол”, “Мерган”, “Собиржон”, “Ниҳол” ва “Ғиждон” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги таъмирталаб ҳолатга келиб қолган кўчаларга шағал ётқизиш ишлари жадал давом этмоқда.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
#Жараён

Ғузор тумани "Омон ота" маҳалласида шағаллаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.

@qashqadaryoavtoyol