Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.85K subscribers
67.5K photos
4.49K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Po‘lati shaharchasiga eltuvchi markaziy yo‘l asfalt qilinmoqda

Prezidentimizning 408-sonli qarori ijrosi yuzasidan mazkur yo‘lda keng ko‘lamli bunyodkorlik ishlari amalga oshirilmoqda.

Jumladan, yo‘lning o‘ta ta'mirtalab qismi to‘liq asfalt, qolgan qismi kartasimon shaklda asfalt qilib borilmoqda.

👉 @Kosontumani_uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ПРОКУРОРИ МАЪРУФХОН ХОДЖАЕВ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЙЎЛ-ҚУРИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Тошкент вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил
30 декбардаги ПҚ-465-сон қарори ижроси юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, янги лойиҳалар билан танишди.
Шунингдек, қурилиш ишлари олиб борилаётган объектларда қурувчилар олдига қуйилган вазифалар қай ҳолатдалиги ва амалга оширилаётган ишларнинг боришини шахсан ўрганиб чиқди.
Ўз навбатида буюртмачи ва пудратчиларга ишларни янада жадаллаштириш, ўз вақтида объектларни халқимиз хизматига топшириш лозимлигини, шу ўринда халқимизнинг розилигини олиш қанчалик савоб иш эканлигини ҳам таъкидлади.
Танишиш жараёнида Транспорт прокурори М.Ходжаев қурилиш ишлари олиб борилаётган объектлардаги келгусида режалаштирилган вазифаларни ҳам таҳлил қилиб, прокуратура ва масъул мутасаддиларга зарур кўрсатмаларини берди.

Тошкент вилояти Автомобиль йўллари
бош бошармаси Ахборот хизмати