Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.93K subscribers
67.4K photos
4.42K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
📍«Алишер Навоий» ва «Бобур» МФЙларни боғловчи Хайрабод канали устидан ўтувчи кўприк фойдаланишга топширилди

Бухоро вилояти Ромитан туманининг “Алишер Навоий” ва “Бобур” маҳаллаларини боғловчи кўприк белгиланган ҳажмдан оғир бўлган юк машиналарининг қатнови боис таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги натижасида ҳар иккала маҳалла аҳолиси қолаверса бу ердан ўтиб қайтувчилар учун жуда катта муаммо ва ташвиш туғдираётган эди. Фуқаролар бир-неча йиллар давомида ушбу муаммонинг ечимини ҳал этиб беришларини сўраб тегишли идораларга мурожаат қилганлар.

Бугун эса халқнинг азалий орзуси ушалди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 614-сонли қарорига асосан Бухоро вилояти Ромитан тумани “А.Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4к-168д “4Р-48 автойўлидан 4Р-68 автойўлига Шахобча” автомобиль йўлининг ПК06+00 даги кўприкни реконструкция қилиш натижасида замонавий тарзда янги кўприк мустаҳкам қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона вакиллари, туман ИИБ, ЙҲХБ вакиллари, қолаверса, маҳаллий аҳоли, нуроний отахонлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Очилиш тадбирида туман ҳокими Умеджон Барноев иштирок этиб, кўпчиликнинг узоғини яқин қилувчи ушбу кўприк барчага муборак бўлсин, дея тилак билдирди. Бундан ташқари тадбирда сўз олган нуронийлар янги қурилган кўприк халққа узоқ йиллар мобайнида самарали хизмат қилишини сўраб дуо қилишди ҳамда ушбу кўприк қурилишида иштирок этган барчага ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Нуроний отахонлар кўприкни очиб берувчи рамзий тасмаларни кесишиб, унинг биринчи фойдаланувчилари бўлишди.

Очилиш давомида яхши ниятлар билан қуръон тиловат қилиниб, маҳаллий аҳоли, нуроний отахонлар ҳамда маҳалла фаоллари учун бир пиёла чой устида дастурхон ёзилди. Шунингдек, ушбу кўприк қурилишида иштирок этган Ромитан туман йўллардан фойдаланиш унитар” корхонаси ходимларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Ушбу ҳудуддаги 40 минг нафар фуқаронинг кўп йиллик орзуси бўлган мазкур кўприкнинг узунлиги 30 метрни, эни эса 15 метрни ташкил этади. Янги кўприк 30-40 тоннагача юк кўтариш қувватига эга.

Лойиҳанинг умумий қиймати 2 млрд 167 млн сўмни ташкил этиб, қурилиш ишлари “Ромитан туман йўллардан фойдаланиш унитар” корхонаси томонидан амалга оширилди.

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в город Самарканд для участия в ежегодном заседании Совета управляющих Европейского банка реконструкции и развития.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #YeTTB

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Ҳизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил комплекс Хазрати Хизр и почтил память Первого Президента Ислама Каримова.

#Mirziyoyev #ziyorat #HazratiHizr #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Өзбекстан Республикасы Президенти Ш.Мирзиёевтиң  «2022-2023-жылларда мәҳәллелер инфраструктурасын еле де жақсылаў бойынша қосымша ис-илажлар ҳаққында»ғы 408-санлы қарарының орынланыўы қала аймақлары турғынларының кеўил кейпиятын көтермекте

Нөкис қаласы ҳәкимлиги Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў
Охта Тагобнинг 1 минг 700 метрли ички йўллари ҳам равонлашиб, кўркам тус олди

Йўл равон бўлса, манзил яқин, маҳалла кўркли бўлади. Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан аҳоли таклифлари асосида ички йўлларни созлаш, электр ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш тадбирлари айни қизғин жараёнларда.

Бу борада, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасидаги вазифалар ижроси қишлоқ ва маҳаллалар кўркига кўрк қўшмоқда.

Хусусан, айни қарор асосида туман марказидан олис ҳудудда жойлашган “Охта Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1 минг 700 метр ички йўллар ҳам созланиб, асфальт ётқизилди ва ҳудуд аҳлининг кўп йиллик муаммосига ечим, қувончига эса сабаб бўлди.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати