Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.9K subscribers
67.4K photos
4.46K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ва бандликни ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по сокращению бедности и повышению занятости.

#Mirziyoyev #taqdimot #bandlik #kambagallikniqisqartirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Автомобиль йўллари қўмитаси Muharib (04.05.2023) телеграм канали орқали келиб тушган мурожаатни ўрганиб чиқиб, ушбу мурожаат қачон қаерда олинганлигига аниқлик киритиш имконияти бўлмаганлигини билдириб ўтади.
Ўз навбатида мазкур М34-“Тошкент – Душанбе” автомобиль йўлида ёғингарчик даври ўтгандан сўнг март- апрель ойлари давомида автомобиль йўлининг таъмирлашга муҳтож бўлган қисмларида йўлни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ амалга оширилган бўлса, бугунги кунда мазкур автомобиль йўлида ётиқ чизиқларни чизиш ва пиёдалар ўтиш йўлакларини янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Автомобиль йўллари қўмитаси
ахборот хизмати
БЕШИКДАН ҚАБРГАЧА ИЛМ ИЗЛА!

Илм- ҳамма нарса унинг устига бино қилинадиган ва ҳар бир нарсанинг асоси ҳисобланади.
Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзйўллойиҳа” лойиҳа-қидирув институти раҳбарияти ташаббуси билан Тошкент давлат Транспорт университети ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув семинарда институтда хизмат қилаётган ёш ходимлар учун малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув семинар ташкил этилди.
Бир ҳафта давомида бўлиб ўтган ўқув семинар Транспорт университети профессор ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган “Автомобил йўлларини лойиҳалаш” йўналиши бўйича ходимларни малакасини ошириш курси доирасида бўлиб ўтди.
Семинардан асосий мақсад ходимларнинг автомобил йўлларининг йўл пойи ва йўл тўшамаларини ва сунъий иншоотларни таянч ва пойдеворларини лойиҳалаш жараёнларини юксак даражада лойиҳалашлари учун зарур бўладиган касбий билим, кўникма ва малакаларини оширишга қаратилди.
Ўқув жараёнида устозлар томонидан тингловчи мутахассисларга ер ости сувлари яқин бўлган ҳолларда лойиҳаланаётган конструксияларни сувдан ҳимоялаш усуллари, грунтшунослик, грунтларнинг таснифлари, ўта чўкувчан грунтларнинг ўзига хос ҳусусиятлари, груниларнинг физик механик хоссаларини аниқлаш усуллари, сунъий иншоотларнинг турлари, сунъий иншоотларни таянч ва пойдеворларини лойиҳалаш усуллари, пойдеворларнинг турлари ва уларнинг конструкцияларининг афзалликлари ҳақида тўлиқ маълумотлари бериб ўтилди.
Дастур сўнггида малака ошириш йўналиши бўйича таълим дастурини тўлиқ ўзлаштирган ва суҳбатдан муваффақиятли ўтган курс тингловчиларига сертификатлар топширилди.
“Ўзйўллойиҳа”
лойиҳа-қидирув институти
Ахборот хизмати
Forwarded from Andijon Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Matbuot xizmati
Forwarded from Andijon Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Matbuot xizmati