Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.92K subscribers
67.4K photos
4.43K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Forwarded from Romitan YMFUK

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Когон туманида ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжудларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан туманда ҳам жадал ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туманнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган "Мустақиллик" маҳалласи умумфойдаланув йўли носозлиги нафақат автомашиналарнинг балки аҳолининг ҳам ҳаракатланишида ноқулайликлар келтириб чиқарган.

Мазкур маҳалла ҳудудидан ўтувчи 4К-182 умумфойдаланув автомобил йўлининг 2 км га яқин масофаси "Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси йўлсозлари томонидан 527 млн сўм маблағ ҳисобига асфальтлаштирилиб, фуқаролар қатнови учун қулайлик яратиш мақсадида пиёдалар йўлакчалари ётқизилди.

Когон туманида бу каби ишлар давом этмоқда.
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувон_туман

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан маҳаллаларнинг инратузилмасини янада яхшилаш ва аҳоли мурожаатларини тизимли ҳал этиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда..

Ғиждувон туманида ҳам қарор ижроси бўйича хайрли ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, туманнинг "Ҳавзак" маҳалласида 1 кмга яқин ички йўллар бетонлаштирилди. Бу учун "Саноат қурилиш эффект" МЧЖ йўлсозлари томонидан 600 млн сўмлик ишлар бажарилди. Ушбу маҳалланинг 3.5 км йўлларини ҳам асфальтлаштириш режалаштирилган. Бундан ташқари, "Файзулло Хўжаев" маҳалласи "Сўфи чўян" кўчасининг 1 км қисмига 550 млн сўм маблағ эвазига асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Юқоридаги қарор талабларидан келиб чиқиб, туманнинг жами 115 км ички йўлларини асфальтлаштириш кўзда тутилган. Ҳозирги вақтда барча маҳаллаларда йўлларни асфальтлаштиришга тайёрлаш, шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Sox
#open_budget
#Inson_qadri_uchun

So'x tumani Chumoqcha mahallasidagi 3,4 kilometr ichki yoʻllar “Tashabbusli budjet” loyihasi asosida asfaltlashtirilmoqda.

Fargʻona viloyat Avtomobil yoʻllari bosh boshqarmasi axborot xizmati
Forwarded from Andijon Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Matbuot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qiziriqda umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini taʼmirlash ishlari davom etmoqda

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 25-oktabrdagi “2022-2023- yillarda mahallalar infratuzilmasini yanada yaxshilash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi 408-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Muzrabot tuman yoʻllardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan Qiziriq tumanidan kesib o‘tuvchi mahalliy ahamiyatdagi 4Н-1595 "Qiziriq-Xo‘jaqishloq" avtomobil yo‘lining 4-8 kmlari oralig‘ida joriy ta‘mirlash ishlari amalga oshirilmoqda.

Surxondaryo viloyati avtomobil yoʻllari Bosh boshqarmasi matbuot xizmati.
ҚАРОР ВА ИЖРО Президентимизнинг 408-сон қарори ижроси доирасида Зангиота туманида жами 33,4 километр ички йўллар таъмирланиши, асфальт қилиниши кўзла тутилган. Бунёдкорлик ишлари учун давлат бюджетидан 14 миллиард 108 миллион сўм маблағ йўналтирилган бўлиб қурилишга 4 та пудрат ташкилоти жалб қилинган. Туманнинг “Қуёшли” маҳалласидаги 1,1 километр ички йўллар таъмирини “Тошкент кўприклардан фойдаланиш” УК ўз зиммасига олган эди. Дастлабки босқичда йўллар текисланди, тўсиқлар атрофи бетон қилинди, ирригация тизимлари тартибга келтирилди. Белгиланган вазифаларнинг тўлиқ бажарилиши, ички йўлларнинг асфальт қилиниши билан маҳалланинг қиёфаси тубдан ўзгарди.