Avtomobil yo'llari qo'mitasi
9.86K subscribers
68.5K photos
4.72K videos
96 files
11.5K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Йиғилиш якунида мутасаддиларга:

- аҳолига бўлиб берилган 200 минг гектар, дала четларидаги 50 минг гектар ҳисобидан 5 миллион тонна қўшимча маҳсулот етиштиришни таъминлаш;

- иқтисодий инструментларни кўпайтириб, ҳоким ёрдамчилари тизими орқали ушбу ерларда кооперацияни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш;

- деҳқон ва фермерларга қулай бўлган 250 миллион долларлик кредит, лизинг ва суғуртанинг янги турларини йўлга қўйиш;

- кўп импорт бўлаётган 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ўзимизда ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича 1,8 триллион сўмлик 2 мингта лойиҳани ишга тушириш;

- бозорлардаги нарх-наво ўзгариши ва маҳсулот камайишини олдиндан ҳисоб-китоб қилиш, озиқ-овқат инфляциясини 10 фоиз чегарада қатъий ушлаб туриш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
408-СОНЛИ ҚАРОР ИЖРОСИ

Қадимий Тўрақўрғон кўчаси илгари шаҳримизни Тўрақўрғон тумани билан боғловчи йўл бўлган. Мазкур кўча атрофидаги фуқаролар узоқ йиллардан буён тоза ичимлик суви, асфальтланган кўча ва бошқа инфратузилмаларни орзу қилиб келишарди. Яхшики, муҳтарам Президентимизнинг маҳаллаларни ривожлантириш тўғрисидаги 408-сонли қарори чиқди-ю, истиқоматгоҳларда инсоний яшаш учун шароитлар яратилди.

Ўтган йили OpenBudget асосида учта маҳалланинг тоза ичимлик сувига бўлган талаби тўла қондирилган эди. Яъни, “Шодлик”, “Диёр”, “Байналмилал” маҳаллалари шулар жумласидандир. Шунингдек, ушбу уч маҳалла аҳолисига хизмат қилувчи Тўрақўрғон кўчасининг асосий қисми шағалланиб, асфальт ётқизилган эди. Бугун эса бу кўчанинг “Байналмилал” маҳалласидан ўтган қисмига асфальт ётқизилмоқда. Ишнинг боришини назорат қилган Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Жамолов аҳоли яшаш шароитини янада яхшилаш юзасидан топшириқлар берди.
Forwarded from Sirdaryoavtoyol
#Xovos_TYFUK

Xovos tuman yo‘llardan foydalanish unitar korxonasi tasarrufidagi, Mahalliy axamiyatdagi 4k-667 a/yo'lining 1-2 kmda Xovos TYFUK ishchi hodimlari tomonidan ko'chat ekish ishlari olib borilmoqda.

@Sirdaryoavtoyol
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
#ТАЙИНЛОВ

⚡️РАСМАН: “Ўзавтосаноат” раиси Тошкент шаҳрига ҳоким бўлди

Шавкат Умурзоқов
Тошкент шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Ш.Умурзоқов бунга қадар, “Ўзавтосаноат” компанияси раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Forwarded from QORALAMA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА 2023 ЙИЛДА 40 КМ МАСОФАДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАР АСФАЛЬТ ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Тошлоқ туманида кўплаб ички йўлларда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар қарорга кўра, 10 га яқин маҳаллаларнинг 40 км узунликдаги ички йўллари сифатли қилиб афальт қилинди.

Айни кунларда “Истиқлол” МФЙдаги ички йўлларнинг 6 км қисмида асфальтлаш ишлари бажарилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун Давлат бюжетидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Кўп йиллардан буён мурожаат қилар эдик, бу йўлларда фарзандларимиз мактабга бориб келишга қийналар эди,-дейди 80 ёшли Маҳаммаджон ота Мирзааҳмедов.
-Мана Президентимизнинг 408-қарорига кўра кўчаларимиз асфальт қилинмоқда. Халқимизнинг мурожаатлари амалга ошмоқда. Биз бундан жуда миннатдормиз. Наврўз байрамига энг катта совға бўлди.
Forwarded from QORALAMA
Соҳибкор кўчалари равон бўлди

Қўштепа туманидаги Соҳибкор маҳалласида муҳтарам Президентимизнинг 408-сонли қарорига асосан, маҳалланинг ички кўчаларида асфальтлаштириш ишларини амалга ошириш режага киритилган.

Хусусан, “Фарнефтстрой сервис” МЧЖ томонидан Исфайрамсой кўчасида 2.6 км масофадаги асфальтлаштириш ишлари олиб борилди.

Маҳаллада бўлаётган ижобий ишлардан аҳоли миннатдор.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам наращивания производства продовольственной продукции, эффективной организации весеннего посевного сезона.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #oziqovqat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter