Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.9K subscribers
67.4K photos
4.46K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Forwarded from Andijon Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Matbuot xizmati
ШАҲРИХОНДА ЙЎЛСОЗЛАР УЧУН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Шаҳрихон туманида вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Холматов ва туман ҳокими Ҳ.Дадахонов иштирокида йўлсозлар учун семинар ўтказилди. Унда мутасадди вилоят ташкилотлари, туман ва шаҳарлар йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирок этдилар.
Семинарда йўл қуриш ва таъмирлаш бўйича белгиланган ишларни бажаришда замонавий техника ва технологиялардан самарали фойдаланиш, дастурлар асосида йўлларни текислаш, тош-шағал, асфальт ётқизиш, бетонлаш каби мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли ҳолда амалга ошириш бугунги куннинг энг устувор вазифаси эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, семинарда куз-қиш мавсумида узлуксиз ёғингарчиликлар туфайли таъмирталаб ҳолатга келган йўлларда зудлик билан созлаш ишларини олиб бориш, транспорт ва аҳоли ҳаракатланиши учун қулай шароит яратиш, йўл белгилари ўрнатиш, йўл ётиқ чизиқлари чизиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Қаршидаги савдо мажмуасига ташриф буюрди, харидорлар билан суҳбатлашди

Глава государства посетил торговый комплекс в Карши, поговорил с покупателями

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ва янги корхоналарни ишга туширди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по развитию экономики Кашкадарьинской области и ввел в строй новые предприятия.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from "Қамчиқавтойўл ИЙФК" ДМ (Bahtiyor Yuldashalievich)
#Live
А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмининг 226-247 км.лар оралиғида қор ёғмоқда .
Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун туну-кун машина-механизмлар ёрдамида қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда, автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор, туман. Йўлларда кўриш даражаси 300 метрни, ҳаво ҳарорати 0 даражани, намлик эса 80% ни, 228-245 км.лар оралиғида шамол тезлиги шимолдан ғарбга 3-4 м/с. ни ташкил этмоқда. "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК “Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади.
Forwarded from "Қамчиқавтойўл ИЙФК" ДМ (Bahtiyor Yuldashalievich)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live
А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмининг 171-250 км.лар оралиғида қор ёғмоқда .
Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун туну-кун машина-механизмлар ёрдамида қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда, автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор, туман. Йўлларда кўриш даражаси 300 метрни, ҳаво ҳарорати-3 даражани, намлик эса 78% ни, шамол тезлиги 4-8 м/с. ни ташкил этмоқда. "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК “Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади.
Navoiy yo‘llardan ko'priklardan foydalanish unitar korxonasi yo'lsozlari tomonidan Karmana tumanidan o'tuvchi M-37 (Samarqand — Buxoro — Turkmanboshi) xalqaro ahamiyatdagi avtomobil yo'lining 174-175 kilometrlari oralig'ida olib borayotgan joriy ta'mirlash ishlaridan foto lavhalar.

Navoiy viloyati Avtomobil yo'llari bosh boshqarmasi Axborot xizmati.
@navoiyavtoyul