Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.92K subscribers
67.4K photos
4.43K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Сессияда Навоий вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Президент вилоят фаолларининг билдирган фикрлари асосида Навоий вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Нормат Турсунов Тўлқунович номзодини тавсия этди.

Номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод вилоятда тадбиркорлик ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича режаларини айтди.

Тадбиркорликни ривожлантириш орқали келгуси йилда 122 мингта иш ўрни яратиш имкони бор.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

-- келгуси йилда 26 та маҳаллий саноат маркази ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш;

- оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча 100 миллиард сўм, келгуси йилда 600 миллиард сўм йўналтириш;

- Нурота, Хатирчи ва Навбаҳордаги бўш биноларда моно-марказ ташкил этиб, камида 5 минг ёшларни замонавий касбларга ўқитиш;

- М-37 магистрал йўлида 3,5 мингта сервис объектларини ишга тушириш;

- Карманадаги Мавлоно Ориф Дег-Гароний мажмуасини таъмирлашга 15 миллиард сўм ажратиш;

- 20 та туризм маҳалласида инфратузилмани яхшилаш бўйича 50 миллиард сўмлик лойиҳани 2023 йил давлат дастурига киритишга топшириқ берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод вилоятда саноатни ривожлантириш бўйича таклиф ва режаларини баён қилди.

Давлатимиз раҳбари келгуси йилда саноатда 186 та лойиҳани амалга ошириб, 15 мингта янги иш ўрни яратиш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга:

- йил якунигача ҳар бир тармоқ бўйича 25 тадан маҳаллийлаштириш лойиҳа пакетини шакллантириш;

- келгуси йилдан 200 нафар тадбиркор билан кооперация асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш;

- бир ой муддатда 188 та яйловларда жойлашган норуда конларни аукционга чиқариш;

- йил якунигача 8 та Ёшлар саноат зонаси инфратузилмасига 20 миллиард сўм ажратиш;

- Навоий эркин иқтисодий зонасида келгуси йилда 200 миллион доллар қўшимча инвестиция жалб қилиб, 20 мингта иш ўрни яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришни 2 бараварга ошириб, 100 минг нафар аҳолини банд қилиш зарурлиги таъкидланди.

Номзод ўз тақдимотида бу борадаги режаларини кўрсатди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга:

- келгуси йилда Хатирчи, Кармана, Навбаҳор, Қизилтепа ва Нуротадаги 72 та маҳалла атрофидаги 5 минг гектарда сув таъминотини яхшилаб, узумзор ва мевали боғлар барпо этишга 4 миллион доллар йўналтириш;

- келгуси йилда Конимех, Томди ва Учқудуқ яйловларида қудуқ қазишга 10 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- 1,5 минг гектарда яйлов ўсимликлари уруғчилиги хўжалиги ҳамда 5 минг гектарда каврак плантацияларини барпо этиш;

- дала ва йўл четларида 6 миллион дона тут кўчатини экиш ва ипакчиликда 58 минг аҳоли бандлигини таъминлаш;

- келгуси йилда қоракўлчилик ва қўйчилик лойиҳаларига 20 миллион доллар ажратиш;

- келгуси йилда 10 миллион доллар инвестиция ҳисобидан Кармана ва Хатирчида агрологистика марказларини ишга тушириш;

- 500 минг гектар яйловларда ёшлар бандлигини таъминлаш дастурини қабул қилиш;

- дастур доирасида лойиҳаларга 15 миллион доллар ҳамда қудуқ қазишга қўшимча 20 миллиард сўм субсидия ажратишга топшириқ берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод мактаб ва боғчалар барпо этиш, аҳолини уй-жой, ичимлик суви билан таъминлаш, маҳаллада яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ташаббусларини айтди.

Улардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

- келгуси йилга уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм ва 50 та янги боғчага 5,5 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- Учқудуқдаги иссиқлик тизимини янгилашга 51 миллиард сўм ажратиш, Ғозғон ва Навоийда 2 та электр подстанцияси қуришга 143 миллиард сўм йўналтириш;

- 11 та мактабга қўшимча бино, 33 та мактабга спорт зали қуриш лойиҳасини келгуси йил давлат дастурига киритиш;

- келгуси йил Учқудуқда 78 километр сув тармоғи қуриш лойиҳасига 100 миллион доллар жалб қилиш;

- келгуси йилда Карманадаги “Боғишамол” ва “Янгиҳаёт” маҳалласидаги темир йўл устидан йўл ўтказгич қуриш;

- Ислом тараққиёт банкининг Кармана, Қизилтепа ва Навбаҳордаги 34 та қишлоқни ривожлантириш лойиҳаси доирасида 54 миллион доллар жалб қилиш;

- бир ой муддатда Зарафшон шаҳрини кенгайтириш ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини киритиш, бунда 30 минг аҳолига инфратузилмага эга бўлган Саноатчилар шаҳарчасини ҳамда марказий поликлиника қуришни назарда тутиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент номзоднинг тақдимоти билан танишар экан, Навоийда 2023 йилда ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қўшимча 655 миллиард сўм, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга яна 750 миллиард сўм ресурс ажратилишини таъкидлади.

Бундан ташқари, аграр соҳа, ичимлик суви ва автомобиль йўллари лойиҳаларига қўшимча 180 миллион доллар жалб қилиш бўйича топшириқ берилди.

Бу имкониятлардан фойдаланиб, келаси йил 240 минг аҳоли бандлигини таъминлаш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"2023 йил якуни билан Навоий камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айланиши шарт ва зарур", деди давлатимиз раҳбари.

Туман ҳокимлари ҳар ой маҳаллий кенгашга маҳалла раислари ва фаоллари олдида ҳисобот бериши таъкидланди.

Бундан буён вилоятда Администрация вакиллари иш олиб бориши, улар вилоятда аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларни тезкор ечиш масалалари билан шуғулланиши қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сўнг Навоий вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Нормат Турсунов Навоий вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия якунида Президентимиз халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Нормат Турсунов энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик ва фидойилик билан кўп йиллар Навоий вилояти аҳлига хизмат қилиши лозимлигини айтди.

Янги ҳоким бугундан бошлаб ўзининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, фаоллар, тадбиркорлар ва ёшларни бирлаштириб, ҳар бир туман ва шаҳарни, қишлоқ ва маҳаллани ривожлантириш чораларини кўриши лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз Навоий вилоятини республиканинг намунавий ҳудудига айлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

Биринчи ташаббус - вилоят электр энергиясини тежаш бўйича намуна бўлади.

Бунинг учун барча ташкилотларга 100 фоиз қуёш панеллари ўрнатилади. Барча сув насосларини самарали ишлатиш тизими йўлга қўйилади.

Иккинчи ташаббус - "Яшил макон" лойиҳасини амалга оширишда вилоят намунавий ҳудудга айлантирилади. Бунинг учун:

- барча фермерлар томонидан дала четларига тут ва узум экиш тизими йўлга қўйилади;

- вилоятнинг 330 маҳалласи ва хонадонларда райҳон ва ялпиз экиш, қайта ишлаш ва сотиш намунавий тизими яратилади.

Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун барча шароитлар яратилиб, алоҳида имтиёз ва преференциялар жорий қилинади.

Учинчи ташаббус - яйловларни ишга солиш орқали эчкичилик ва қўйчиликни кескин ривожлантириш.

Вилоятга 200-300 минг бош эчки ва қўй олиб келинади ва алоҳида дастур ишлаб чиқилади.

Тўртинчи ташаббус - вилоятда инфратузилма объектлари қурилишида ресурсларни 30 фоизгача тежаш намунаси.

Ушбу ташаббусни амалга оширишга, коррупциясиз шаффоф тизим яратишга вилоят прокурори масъул бўлади. Сектор раҳбарлари бу тизимни ишлатади.

Янги ҳоким ва барча сектор раҳбарларига ушбу ташаббусларни амалга ошириш орқали бир йил давомида вилоятни ишсизлик ва камбағаллик тўлиқ бартараф этилган ҳудудга айлантириш юзасидан топшириқлар берди.

Йиғилиш якунида давлатимиз раҳбари Навоий аҳлига эзгу тилакларини билдириб, барчага янги муваффақиятлар тилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев навоийлик ёшлар билан мулоқот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев побеседовал с навоийской молодежью.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy #yoshlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент аҳоли учун барча шароитлар биринчи навбатда маҳалланинг ўзида бўлиши кераклигига эътибор қаратди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Энг катта вазифа - онгимиз ўзгаряпти, бошқача яшашга ҳаракат қиляпмиз"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter