Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.91K subscribers
67.4K photos
4.43K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
"ЮЗЛАР"ДА ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЙЎЛГА ЗАРАР БЕРИШ ҲОЛАТИ АНИҚЛАНДИ...

Азал-азалдан йўл қуриш энг савобли амаллардан бири ҳисобланади.  Бир нарса аниқки, йўл солиш нечоғлик улуғланса унга зарар етказиш  ва бузиш шунчалик оқланмайди.
Албатта, ҳеч ким атайлаб тайёр турган йўлни бузмайди: ҳар ишнинг ўзига яраша жиддий сабаби бўлиши керак.Аммо... Ўша сабаб қилмишини оқлаши ва ҳар бир хатти-ҳаракатимиз  қонун доирасида қилинмоғи лозим.

Сўнгги пайтларда Андижонда ҳам сув, газ, электр энергиялари таъминотини яхшилаш, носозликликларни бартараф этиш каби сабаблар билан кўплаб умумфойдаланув йўллари ва ички кўчалар ўзбошимчалик билан қазиб ташланаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Андижон вилояти Автомобиль йўллари Бош бошқармаси тасарруфидаги корхона хизмат кўрсатаётган Шахрихон тумани Юзлар МФЙ Хонақа ва Учомак кўчаларида 2022 йил 23 август куни Андижон вилояти АЙББ, ЙҲХТ бўлими томонидан кўздан кечириш жараёнида мазкур автомобиль  йўлида "Махсус трансгаз"  МЧЖ томонидан қазиш ишлари олиб борилганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26-декабрь 342-сонли қарори 1-илова 3 бандида автомобиль йўллари ҳамда  уларга  ажратилган минтақалардан фойдаланиш тартибининг 21-22 бўлимларига зид равишда "Махсус трансгаз"  МЧЖ раҳбари томонидан тегишли хужжатлар расмийлаштирмасдан, ҳеч қандай рухсатсиз ўзбошимчалик билан автомобиль йўлининг қатнов қисмидан узунлиги 1400 метр, эни 1 метр, чуқурлиги 2 метр қисмини сув қувурини тортиш мақсадида қатнов қисмида қазиш ишлари олиб борилди. Бунинг оқибатида  автомобиль йўлининг  мазкур қисмида дастлабки ҳисобларга асосан, 108 687 292.09 сўм миқдорида зарар етказганлиги, ноқонуний қазиш ишларида автомобиль йўлида  фойдаланувчи транспорт воситалари  ва пиёдалар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга ошириш ишлари бажарилмаганлиги аниқланди.Бундан ташқари, айни шу ҳудуднинг  4Н 1125 "Найман қишлоғи-Қизилдеҳқон қишлоғи" автомобиль йўлининг 3-4 км оралиғида ҳам айнан юқоридаги вазият такрорланган.

Юқоридаги кўнгилсиз манзаралар афсуски вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида учраб турибди. Бундан ҳолатлар билан, биринчидан миллиардлаб мвблағлар "ҳавога учишига"  йўл қўйиб берилаётган бўлса, иккинчидан ҳалқ розилиги, ватан тараққиёти дея кеча-ю кундуз тиним билмаётган йўлсозларимизнинг номи қора қилиниб, уларнинг фидоий меҳнатига сунъий равишда "лой чапланаётганлиги"га ҳам сабаб бўлмоқда.

Шуни унутмаслик лозимки,  йўл-бир неча одамнинг эмас,  халқ мулкидир. Уни асраб авайлашга, сақлашга барчамиз бирдек масъулмиз.

https://t.iss.one/avtoyolpressa