Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.92K subscribers
67.4K photos
4.42K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Хамда, Тўрақўрғон тумани худудида Давлат ва Махаллий ахамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ёқаларидаги экилган ва сақлашдаги мавжуд манзарали дарахт кўчатларини парваришлаш учун унсимон қуртга қарши овипрон, мискупораси, карбамид билан аралашган холатда суспенза қилиб дори сепиш ишлари қилинмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Андижон
#Жараён

ЯНГИ АНДИЖОНДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ АВЖИДА...

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, Андижон туманидаги адирликларда янги шаҳар қуриш ташаббусини илгари сурган эди.

440 мингга яқин аҳоли яшаши мумкин бўлган Янги Андижон шаҳри қурилишига ўтган йили июнь ойида тамал тоши қўйилди.

Айни кунларда янги шаҳарнинг биринчи босқич доирасида Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий Бош Бошқармаси томонидан "ЯНГИ АНДИЖОН" да амалга оширилаётган ишлар жадал олиб борилмоқда.

Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.iss.one/avtoyolpressa
Шошилинч ахборот: Гидрометеорология хизмати маркази 10-14 июнь кунлари тоғли туманларда ёмғир ва сел келиш хавфидан огоҳлантирмоқда

📍
https://uza.uz/posts/379886

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
Нөкис Гөне қала жолы кеӊейтилип, асфалтьланып атыр

Пайтахтымыз Нөкис қаласындағы Гөне қала аймағынан өтиўши республикалық әҳмийетке ийе 4 Р-191 «Нөкис киши айланба жолы» автомобиль жолыныӊ 17-18 км аралығында қурылыс-оӊлаў жумыслары алып барылып атыр.

Автомобильлер ҳәрекетиниӊ жийилигиниӊ жоқары екенлиги есапқа алынып, Гөне қала аймағына кириў ҳәм 26-киши район бурылмасы аралығында күнделикли оңлаў жумыслары шеӊберинде жолдыӊ ени 12 метрден 14 метрге кеңейтилип, жаӊадан асфальтланбақта.

Қарақалпақстан Республикасы автомобиль жоллары бас басқармасы мәлимлеме хызмети

👉https://t.iss.one/qaraqalpaq_avtojol
ЭЪЛОН

Далат божхона қўмитаси Марказий аппаратининг электр таъминотида 2022 йил 9 июнь куни соат 09:55да рўй берган узилишлар натижасида ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими серверларида техник носозлик юзага келди ва барча ахборот тизимлари фаолиятида узилиш пайдо бўлди.

Шу муносабат билан Давлат божхона қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади:

Темир йўл бўйича

ДБҚ ахборот тизимларидаги носозликлар бартараф этилгунга қадар темир йўл чегара божхона постларида юк кузатув хужжатларининг сканер нусхалари олиб қолиниб, қоғоз нусхаларига тегишли штамп ва муҳр туширилиб, манзил божхона постига юбориш бўйича божхона ходимларига кўрсатмалар берилди.

ДБҚ ахборот тизимлари фаолияти тиклангандан сўнг юк кузатув хужжатларининг сканер нусхалари асосида юкни етказиб бериш назорат китобчалари расмийлаштирилади.

Чиқиб кетаётган юк поезди составлари божхона назоратидан ўтказилиб, хужжатлардан нусха олиб колиб, чиқариб юборилади.

Инспекцион кўрик мажмуаларидан олинган тасвирларни тахлил қилиш имкони бор постларда тасвир тўлиқ хужжатларга солиштирилиб қарор қабул қилинади.

Авто бўйича

Юк-кузатув хужжатларидан нусха олиб колиниб, барча йиғимларни банкка тўлаб, юклар республика худудига киритилади. Фақатгина ТИР-Карнет китобчаси мавжуд ва лицензияга эга миллий ташувчилар божхона кузатувисиз манзил постга юборилиши мумкин.

Қолган автотранспортлар кузатувда кетишга розилик билдирса, божхона кузатуви остида юборилади. Божхона тўловлари таъминоти олган бўлса дастурлар ишлагунга қадар божхона пости ёнидаги автотураргохларда сақлаб турилади.

Чиқиб кетишда юк-кузатув хужжатларидан нусха олиб қолиниб, пломбалари текширилиб, божхона назоратидан ўтказилиб, чиқариб юборилади.

Енгил автотранспорт воситалари чиқиб кетишда мажбуриятномалари олиб қолиниб, чиқариб юборилади. Кириб келишда хорижий енгил автотранспорт воситалари дастур ишлашини кутиб туради.

Расмийлаштирувдаги муаммолар бўйича Давлат божхона қўмитасининг Божхона назоратини ташкил этиш бош бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон: 11-08, (78) 120-76-16, 120-76-46, 120-76-27, 120-76-73, 120-76-52

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
10-14 июнь кунлари тоғли туманларда ёмғир ва сел келиш хавфи бор

Гидрометеорология огоҳлантиради:

ҚашқадарёЯккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;

Сурхондарё
Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;

Самарқанд
Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;

Навоий
Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;

Жиззах
Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;

Тошкент
Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;

Наманган
Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

Фарғона
Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;

Андижон—Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари
ва Хонобод шаҳарларида сел келиши хавфи бор.
Самарқанд шаҳрининг Афросиёб кўчасида таъмирлаш ишлари якунланмоқда
Умумфойдаланувда бўлган 4Р-45А автомобиль йўлининг 1,6 км узунликдаги қисмида асфальт қоплама ётқизиш ишлари якунига етиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз мазкур йўлнинг Ибн Сино кўчасидан М37А автомобиль йўлигача бўлган 1,6 км қисмида, жорий йилнинг 7 июнь куни таъмирлаш ишлари бошланган эди.
Автомобиль йўллари қўмитаси
Ахборот хизмати