Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.92K subscribers
67.4K photos
4.42K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Forwarded from Uzbekistan
Surxondaryo viloyati avtomobil yoʻllari Bosh boshqarmasi tarkibidagi Boysun tuman yoʻllaridan foydalanish unitar korxonasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022-2026 yillarda «Obod qishloq» va «Obod mahalla» dasturlarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022 yil 18 martdagi PQ-172-son qarori ijrosi taʼminlash maqsadida Boysun tumani Toʻda MFYning ichki koʻchalarida Asfalt-beton qoplamasi yotqizish ishlari amalga oshirilmoqda.
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi matbuot xizmati.
Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi tarkibidagi Sariosiyo tumani yo'llardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan "Obod qishloq"va "Obod mahalla" dastur doirasida Sariosiyo tumani Mehirshavqat MFYning ichki ko'chalari asfaltobeton qoplamasi yotqizish ishlari amalga oshirildi.
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi matbuot xizmati.
ФАРОВОН ЖАМИЯТ, ҚУДРАТЛИ ДАВЛАТ САРИ ДАДИЛ ҚАДАМ

Йўллар аҳоли турмуш фаровонлиги, мамлакат тараққиётини белгиловчи мезонлардан биридир. Қаерда йўл қуриш таъмирлаш ишлари кенг қулоч ёзса, ўша жойда замонавий инфратузилма объектлари қад ростлаб, аҳоли ҳаёт тарзи юксалиб боради.

Ховос туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ҳалқаро аҳамиятдаги М34 "Тошкент-Душанбе" автомобил йўлининг 139-145 км
қисмида ободонлаштириш ҳамда саломатлик йўлагига қум шағал аралашмасини тўкиб, автогрейдер ёрдамида теккислаб, каток билан зичлаб асос қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Сирдарё автомобил йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати.
#Ховос_ТЙФУК

Xovos tuman yo‘llardan foydalanish unitar korxonasi tasarrufidagi mahalliy ahamiyatdagi 4K-660 "Yangiyer-Boyovut-Shirin GES" avtomobil yo‘lining 0-1 kmlar oralig‘ida 356-yo‘l bo‘limi tomonidan piyodalar o‘tish yo‘lagini chizish ishlari olib borilmoqda.

@Sirdaryoavtoyol
ОБОД МАНЗИЛЛАР САРИ ДАДИЛ ҚАДАМЛАР

Боёвут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан давлат аҳамиятдаги 4Р-30 автомобил йўлини 6-15 км оралиғида ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратиш, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдириш учун ётиқ йўл чизиқларини (Разметка) чизиш ишлари амалга оширилмоқда.

Сирдарё автомобил йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати.
Йиғилишда вилоят ҳокимлари олдига тегишли идора ва ташкилотлар билан бирга сервис ва хизмат кўрсатиш объектларида яратилган доимий янги иш ўринларини ярим йил якуни билан 300 мингтага, йил якунига қадар эса
яна 800 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

Бу кўрсаткичларни уддалаш мумкинлиги Бухоро вилояти мисолида тушунтирилди.

Мисол учун, Бухоро шаҳридаги тадбиркорлар эски шаҳардаги меҳмонхона, ошхона, савдо дўконларининг том қисмида ресторан ва кафетерийлар ташкил этган.

Шу каби шаҳарнинг 8 та марказий кўчасида жойлашган давлат ташкилотларининг 50 га яқин биноларининг 1-қаватида
100 дан зиёд ресторан ва кафетерийлар, сервис жойларини ташкил этиш имкони мавжуд.

Вилоят ҳокимларига Бухоро тажрибасини 28 та шаҳар, барча туман марказлари ҳамда пойтахт туманларида жорий қилиш топширилди.

Иқтисодий тараққиёт вазирлигига республика бўйича давлат идораларининг балансидаги, йўл бўйларида жойлашган
4 мингга яқин маъмурий биноларидан сервис соҳасида самарали фойдаланиш бўйича дастур ишлаб чиқишга кўрсатма берилди.
Йиғилишда ой якуни билан 25 мингта ер участкаларини сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Олтиариқ тумани сўнгги икки ойда 1,6 мингта ер участкасини аукционга чиқарди.

Бунинг учун туман ишчи гуруҳи тадбиркорлар билан учрашиб, улар учун мақбул бўш ер участкаларини ажратиб олган, хусусий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, топографик хариталарни ишлаб чиққан, аукционга чиқариш учун 15 та идора билан 7-10 кунда келишилган.

Президент бу тажрибани барча туман ва шаҳарларда жорий қилиш кераклигини таъкидлади.

Эндиликда:

- ерларни аукционга чиқариш жараёнлари ижарада48 кундан 15 кунга, мулк ҳуқуқида74 кундан 20 кунга қисқартирилади;

- ер майдонларини баҳолаш экспертизадан ўтказилмайди, ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади;

- 2023 йил 1 январдан бошлаб ерларни аукционга чиқаришда кадастр идораларида бор маълумотларни бошқа идоралар билан келишиш тартиби бекор қилинади.

Бунда, жавобгарлик кадастрга маълумот тақдим этмаган идора раҳбарига юкланади.