Avtomobil yo'llari qo'mitasi
9.87K subscribers
68.5K photos
4.72K videos
96 files
11.5K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#Ўқув_семинар

Ҳужжатлар билан ишлаш сифатини яхшилаш юзасидан ўқув семинари ўтказилди

Жорий йил 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Тошкент вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармасида Транспорт вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси иштирокида бошқарма ходимлари учун давлат тилида иш юритиш, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси қоидалари бўйича ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинари аввалида бошқарма томонидан жорий йилнинг 10 май куни “Ишонч” газетаси таҳририятига йўлланган жавоб хатида йўл қўйилган камчиликлар, келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Бошқарма ходимларига давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, ҳужжатларни расмийлаштиришда масъулият билан ёндашиш, шунингдек, имло, услубий, грамматик ва орфография қоидаларига амал қилиш лозимлиги тушунтирилди.

Тадбир якунида бошқармада давлат тилида иш юритиш бўйича масъул ходим тайинланиши, ходимлар Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ташкил этилган ўқув курсларига юборилиши белгилаб олинди.
ЙЎЛСОЗЛИК УЛУҒ ВА МАШАҚҚАТЛИ КАСБ...

Халқимизнинг "Йўл қуриш савоб" деган пурмаъно нақли замирида ҳаёт ҳақиқати мужассам. Негаки кичик бир йўлнинг бунёд этилиши туфайли қанчадан-қанча одамлар мушкули осонлашиб, манзили яқинлашади.

Янги Ўзбекистонда замонавий автомобиль йўлларини ривожлантириш, жаҳон талабларига жавоб бера оладиган янги йўллар қуриш, комплекс реконструкция қилиш ва таъмирлаш борасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда десак муболаға бўлмайди.

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан йўловчи ва ҳайдовчиларга бирдек қулайлик яратиш, аҳоли мушкулини осон, турмуш даражасини янада фаровон бўлишига хизмат қилган ҳолда 4Р 136 "Кўтарма-Қорасув-Хонобод автойўли- Тополино" автомобиль йўлининг 25-26 км оралиғи "Маъмуробод" МФЙ ҳудудида 50 тонна асфальт қопламаси ётқизиш ва қатновда ноқулақлик туғдириб келаётган чуқур-чаноқларни таъмирлаш ишлари жадаллик билан амал оширилди.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
Президент ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазифалар ижроси кўриб чиқилди.
Мутасаддилар соҳада бошқарув ва моддий шароитларни яхшилаш, даволаш протоколларини ўзгартириш, тиббий суғурта тизимини кенгайтириш, тиббий таълимни ривожлантириш бўйича ахборот берди.
Ҳудудий шифохоналарда юқори технологик амалиётлар турини 250 тага етказиш, бунинг учун улардаги тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, янги имтиёзли даволаш тизимини тўлиқ жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

При Президенте состоялось обсуждение исполнения задач в сфере здравоохранения.
Ответственные лица доложили о совершенствовании управления и материально-технических условий сферы, расширении системы медицинского страхования, развитии медицинского образования.
Дано указание увеличить виды высокотехнологичных операций в регионах до 250 с повышением квалификации их медицинского персонала, полностью внедрить новую систему льготного лечения.

#Mirziyoyev #yigilish #tibbiyot #hisobot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter