Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.9K subscribers
67.4K photos
4.45K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#Ҳудудлардан_жараён

АЙНИ ДАМДА ШАҲРИХОН ТУМАНИ ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УНИТАР КОРХОНАСИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАРДАН ЖАРАЁН...

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Ҳудудлардан_жараён

УЛУҒНОР ТУМАНИ ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УНИТАР КОРХОНАСИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАРДАН ЖАРАЁН...

https://t.iss.one/avtoyolpressa
МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 25 май куни
Kun.uz сайти орқали Андижондаги кўприк таъмири бир йилдан бери тугатилмаётганлиги юзасидан маълумот эълон қилинган. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий бош бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур мурожаат Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий Бош Бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўз жойида тезкорлик билан ўрганилди. Хабарингиз бор, Булоқбоши тумани ҳудудидаги 4Р137 “Хўжаобод-Булоқбоши-Кулла-Ўқчи” автомобиль йўлининг 19 км қисмида жойлашган Аравонсой устидан ўтган кўприкда юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий Бош Бошқармаси назорати остида Андижон кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

Объектнинг лойиҳавий қиймати 7540,8 млн.сўм бўлиб, ҳозирги кунга қадар 4152,6 млн.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Жумладан, талофат кўрган кўприкни демонтаж қилиш, кўприк 36 та қозиқларини қоқиш ва кўприк таянчларини қуриш ишлари бажарилиб кўприк балкаларини монтаж қилишга тайёр холга келтирилган. Шунингдек, кўприк икки тарафида ён қирғоқ қисмини мустаҳкамлаш ишлари бажарилган. Лойиҳа хужжатларига кўра 10 та балка, 30 та 18 метрли плита ўрнатилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда 4 та 18 метрли плита ўрнатилди.

Кўприк қуриш технологияси бўйича кўприк конструкцияларини цементобетон қоришмаси ёрдамида бириктирилиши маълум муддат талаб этади. Объектнинг лойиҳа хужжатларига биноан белгилаб берилган қуриш технологиясининг барча тартиблари асосида сифатли ишлар амалга оширилаётганлиги, лойиҳа хужжатлари ва имзоланган шартномага кўра, объектни фойдаланишга топшириш муддати 2022 йилнинг июль ойига режалаштирилганлигини маълум қиламиз.

Андижон автомобиль йўллари Ҳудудий Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.iss.one/avtoyolpressa
МЕҲР ҚЎЛЛАРИНИ УЗАТАЙЛИК!

Меҳр, эътибор, саховат ва мурувват!
Бу тушунчалар бағрикенг халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган энг олийжаноб сифатлардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори М.Ходжаев бошчилигида вазирлик мутасадди раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари Равшан Худойназаров иштирокида Қўрғонтепа туманидаги "Мурувват" ногирон болалар учун интернат уйига ташриф буюриб, у ердаги ўғил-қизларнинг ҳолидан хабар олинди.

Қалби завқ-у шавққа
тўлган болажонлар мутасаддиларни хурсандчилик кайфияти билан қаршилади. Ташриф мобайнида мазкур муассасада яратилган шарт-шароитлар, уларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.

https://t.iss.one/avtoyolpressa