Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.87K subscribers
67.5K photos
4.48K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Forwarded from Uzbekistan
Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi tarkibidagi Sariosiyo tumani yo'llardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan Sadiy Sheroziy mahallasidan Qayrog'och qabristoniga olib borivchi avtomobil yo'lini Ta'mirlash ishlari amalga oshirilmoqda.
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi matbuot xizmati.

☑️Facebook ☑️ Instagram
☑️Telegram
Президент қилиниши лозим навбатдаги ишларни белгилаб берди.

Энг аввало, жорий йилда ишлаб чиқаришни камида 20 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси янги лойиҳалар бўйича тинимсиз изланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, 2021 йилда ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин бўлган 1,3 млрд долларлик электротехника маҳсулотлари импорт қилинган.

Жорий йилда 500 минг хонадон ичимлик суви билан таъминланади. Бу, уларга сув иситиш қозон ва қуёш коллекторлари, сув ҳисоблагичлари керак, дегани.

Тошкент ва Наманганда ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.

Умуман, жорий йилда 250 миллион долларлик 86 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Лекин бу етарли эмалиги қайд этилди.

“Жиззахда 1 та, Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Сурхондарёда 2 тадан, Бухоро, Наманган ва Хоразмда 3 тадан лойиҳани ишга тушириш бўйича режалар мени қониқтирмайди. Ҳар бир вилоят ҳокимида камида 100 миллион долларлик янги электротехника лойиҳалари бўлиши шарт”, деди Президент.
Йиғилишда мутасаддиларга яна 1,5 миллиард долларлик янги лойиҳалар рўйхатини шакллантириш, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳокимларига Тошкент шаҳридаги “Технопарк” каби электротехника кластерларини йўлга қўйиш топширилди.

Мисни қайта ишлашни жорий йилда 37 фоиздан 50 фоизга, 2026 йилда 70 фоизга етказиш мақсади белгиланди.

Бунинг учун Оҳангарон туманидаги янги мис кластерида 168 миллион долларлик 12 та лойиҳа доирасида яна 90 минг тонна мисни қайта ишлайдиган қувватлар яратилади.

Йиғилишда муқобил электр энергияси лойиҳаларини маҳаллий бутловчи қисмлар билан таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек:

- хонадонларга муқобил энергияда ишлайдиган сув иситиш тизимини ўрнатиш харажатлари 30 фоизгача қоплаб берилади;

- боғча, мактаб, касалхона ва бошқа ижтимоий объектларда муқобил энергияда ишлайдиган сув иситиш тизимларини, кўчаларда эса, қуёш энергиясида ёритиш мосламаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Бу мақсадларга ҳар йили камида 100 миллиард сўм йўналтирилади.
Йиғилишда экспорт ҳажмини 2023 йилда 1 миллиард долларга етказиш муҳимлиги қайд этилди.

“Мисол учун, биргина қўшни давлатлар йилига ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин бўлган 6 миллиард долларлик электротехника маҳсулотларини импорт қилади.

Лекин, ушбу давлатлар импортида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар улуши 5 фоизга ҳам етмайди”, деди Президентимиз.

Экспортни ошириш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш тизимини маиший техника мисолида йўлга қўйиш топширилди.

Шунингдек, тайёр маҳсулот экспортини кенгайтириш учун Электротехника жамғармасига 20 миллиард сўм ажратилади.

Ички бозорга сифатсиз ва ноқонуний электротехника маҳсулотлари кириб келишининг олдини олиш мақсадида:

- эски трансформаторларни импортига чек қўйишни;

- маиший техникалар маркировкаси тизимини жорий этишни қатъий назоратга олиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда электротехника тармоғида изланиш ва ривожлантириш (R&D) бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Бунда, тармоқ мутасаддилари ва корхоналари йил якунига қадар:

- “Электроаппарат” (муқобил энергетика ва кучланиш ускуналари бўйича изланишлар), “Технопарк” (мураккаб қолиплар), “Артел” (маиший техника янги моделлари), “Узкабель” (янги изоляция материаллари ва кабель) негизида 4 та R&D марказини ташкил этади;

- ушбу марказларга малакали хорижий ва маҳаллий мутахассислар жалб қилинади;

- марказлар учун Инновация жамғармасидан 10 миллиард сўм грантлар ажратилади.

Молия вазирлигига R&D марказларини қўллаб-қувватлаш учун уч йил муддатга:

- мол-мулк ва ер солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлаш;

- ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

Етакчи хорижий компанияларни жалб қилиб, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳузурида Лойиҳалаш ва инжиниринг марказини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Отлар ёрдамида вазифасини бажараётган кўча супурувчиси. Нью-Йорк, 1905 йил.

@unutilgan_tarix
Электр техникаси саноатини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Давлат раҳбари аҳоли талаби ва импорт таркибини ўрганиб, шунга мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш, вилоятлар кесимида янги лойиҳаларни шакллантириш зарурлигини таъкидлади.
Оҳангарон туманида мис кластери ташкил этиш, тармоқда тадқиқот ва ривожлантириш марказларини очиш ва кадрлар тайёрлаш вазифалари белгиланди.

Состоялось совещание по вопросам развития электротехнической промышленности.
Глава государства подчеркнул необходимость изучения потребности населения и состава импорта, выпуска соответствующей продукции, формирования новых проектов в регионах.
Определены задачи по созданию медного кластера в Ахангаранском районе, организации центров исследования и развития в отрасли, подготовке кадров.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #elektrotexnika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Барчангизга аёнки 2022 йил 4 май куни Зомин тумани Пшағор, Аччи, Қангли ва Шўрча қишлоғи ҳудудида кучли ва давомли жала ёғиши натижасида сойларда келган селнинг автомобил йўлига ва ўз йўлида учраган барча иншоатларга салбий таъсир кўрсатган эди. Аввалги хабарларимизда сел оқибатида давлат ахамиятидаги 4Р34 “Жиззах ш- Равот к- Зомин қ- Сават қ-Ховост ш” автомобил йўлининг 25-27 км ва 4Р194 “Пшағор қ-Зарбдор темир йўл станциясига-“Янгиер-Пахтакор” автомобил йўлининг 0-2 км.лар оралиғи зарар етганлигини маълум қилинганди. Ҳозирда ушбу йўллар сел чиқиндиларидан тозаланди хамда йўл чети автогрейдер билан текисланди, таъмирлаш ва тозалаш ишлари давом этмоқда. Бунинг учун Зомин ТЙФУК томонидан 2 та Автогрейдер, 3 та МАН русумли, 4 та Исузу русумли, 4 та МАЗ русумли автосамосвальлар, 3 та сув ташиш ва сепиш машинаси, 1 та автокран, 2та эксковатор, 1 та юклагич, 2 та хизмат автобус ва 1 та Nеw Ноllаnd юклагич техникалари ва 40га яқин ишчи-ходим ажратилган.

Жиззах Автомобил Йўлллари Бош Бошқармаси
Ахборот хизмати
Йиғилишда келгуси уч йилда тармоқ учун 4 минг нафар олий ва 14 минг нафар ўрта маълумотли мутахассислар зарур бўлиши таъкидланди.

Мисол учун, биргина Самарқандда ишга тушириладиган корхоналарда 2022 йилда 1 минг 200 нафар мутахассисга эҳтиёж мавжуд.

Шунинг учун Тошкент шаҳридаги Радиотехника коллежи, Самарқанд ва Чирчиқ хизмат кўрсатиш техникумлари, Фарғона электротехника коллежи “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига бириктирилиши белгиланди.

Бир ой муддатда Тошкент давлат техника университети ва бошқа олийгоҳларнинг электротехника бўйича ўқув дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш топширилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.