Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.86K subscribers
67.5K photos
4.49K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Қишлоқ хўжалигида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига лойиҳаларни ўзи ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати юклатилди.
Давлатимиз раҳбари соҳада хизматларни ривожлантириш, экинлар ҳисоби ва сув сарфини онлайн мониторинг қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Аграр соҳада таълим сифатини яхшилаш, ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш чоралари белгиланди.

Состоялось совещание по вопросам реализации проектов и повышения качества образования в аграрной сфере.
Министерство сельского хозяйства наделено полномочием по самостоятельному запуску проектов и реализации их на условиях лизинга.
Глава государства дал ряд указаний касательно развития аграрных услуг, ведения учета посевов и онлайн-мониторинга расхода воды.
Определены меры по улучшению аграрного образования, подготовке специалистов среднего звена.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига йил якунига қадар 400 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Бугунги кунда 580 та янги лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, кредитлар қисқа муддатга берилиши боис уларни амалга ошириш кечикмоқда. Шу муносабат билан:

- вазирликка лойиҳаларни ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати берилади.

- Боғдорчилик агентлигига 1 майга қадар 20 миллион доллар, натижага қараб, йил якунига қадар яна 45 миллион доллар ажратилади;

- бунинг ҳисобига жорий йилда 6 та вилоятда 1,8 минг гектарда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, тадбиркорларга камида 7 йил муддатга лизингга берилади.

- 1 майдан боғ ва токзорлар барпо этиш учун кредитлар тадбиркорларга камида 10 йил муддатга ажратилади;

- йил якунига қадар хусусий сектор билан бирга жами 115 минг тоннали 17 та кичик агрологистика марказини ишга туширилади. Улар “тайёр ҳолда” 5 йиллик имтиёзли давр билан камида 10 йилга лизинг асосида сотилади.
Йиғилишда 2022 йилда Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида агрохизматлар марказлари ташкил этилиб, 100 дан ортиқ хизматлар йўлга қўйилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек:

- қишлоқ хўжалигида маблағларни бошқариш ва мониторинг қилиш ахборот тизимини ишга тушириш;

- ерлар ва экинлар ҳисоби ҳамда мониторингини юритишни рақамлаштириш;

- 1 августга қадар 7 турдаги, 2023 йилда барча турдаги субсидия тўлашни электрон тизимга ўтказиш;

- сув баланси ва сарфи ҳисобини юритиш ҳамда ерларни тўғри суғориш ишларини масофавий мониторинг қилиш ахборот тизимини 1 декабргача Фарғона ва Самарқандда, 2023 йилда барча ҳудудларда жорий қилишга топшириқ берилди.

Президент янги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети 2022-2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлаши зарурлигини қайд этди.

Биринчи ўқув йилида университетда 7 та мутахассислик бўйича 200 нафар талаба ўқитилади.
Йиғилишда аграр соҳа учун замонавий билимга эга ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Аграр университет билан тизимдаги коллеж ва техникумларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди.

Бугунги кунда Жиззах, Тошкент ва Фарғонада 3 та қишлоқ хўжалиги техникумини модернизация қилиш бошланди.

“Лекин қолган 31 та техникум ва коллеж билан, 83 та касб-ҳунар мактаби билан қачон шуғулланамиз?”, дея савол қўйди Президент.

Қишлоқ хўжалиги ва олий таълим вазирларига икки ой муддатда техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Бунда:

- аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилади;

- кластер ва бошқа йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ҳамкорликда техникумлардаги ўқув дастурлар, методологияси, дарсликлар ва амалиёт тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади;

- техникумлар янги ташкил этиладиган агрохизматлар марказлари билан узвий боғланади.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ҳисобот берди.
#Яшил_макон
#Андижон_йўл_кўкалам

"ЯНГИ АНДИЖОН" ЯШНАМОҚДА...

"АНДИЖОНЙЎЛКЎКАЛАМ" Унитар корхонаси раҳбари Ҳ.Тўйчиев назорати остида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида "Янги Андижон" ҳудуди манзарали дарахтлар билан яшилликка бурканмоқда.

Жараёндан фото репортаж...

https://t.iss.one/avtoyolpressa
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Норов Владимир Имамович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди;

- Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Усманов Бобур Масудович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан:

- Норов Владимир Имамович назначен первым заместителем министра иностранных дел Республики Узбекистан, на него возложено исполнение обязанностей министра иностранных дел Республики Узбекистан;

- Камилов Абдулазиз Хафизович, занимавший должность министра иностранных дел Республики Узбекистан, назначен заместителем секретаря Совета безопасности при Президенте Республики Узбекистан по вопросам внешней политики и безопасности;

- Усманов Бобур Масудович, занимавший должность заместителя секретаря Совета безопасности при Президенте Республики Узбекистан по вопросам внешней политики и безопасности, назначен заместителем директора Института стратегических и межрегиональных исследований при Президенте Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter
ЙЎЛСОЗЛИК СОҲАСИДА ЕТУК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАНИШИДА АМАЛИЁТНИНГ ЎРНИ...

Тошкент Транспорт университети қошидаги Андижон Транспорт техникуми «Автомобиль йўллари, кўприклар ва аэродромлар қурилиши» йўналишида назарий ва амалий билим кўникма олаётган талабаларнинг навбатдаги амалиёт манзили А373 автомобиль йўлининг 430 км қисмидаги йўл ўтказгич ҳудудида ташкил этилиб, мазкур йўл ўтказгич иншоотининг қурилиш тарихи ҳақида маълумот бериш баробарида "Сунъий иншоотлар қурилиши" мавзусида амалиёт дарси ўтказилиб, маълумотлар юзасидан тажриба алмашдилар.

https://t.iss.one/avtoyolpressa