Avtomobil yo'llari qo'mitasi
7.31K subscribers
67.7K photos
4.54K videos
96 files
11K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#Rasmiy _munosabat

Umumfoydalanuvdagi 4p-43 Marjonbuloq-Zarmitan-Qo'shrabot avtomobil yo'linig 76.5 km qismida Samarqand 3-sonli qurilish va ta'mirlash, montaj qilish boshqarmasi MChJ tomonidan yangi ko'prik qurilayotganligi munosabati bilan, mazkur obyektda vaqtinchalik aylanib o'tish yo'li qurilgan. Ayni kunlarda uzliksiz yog'ingarchilik sababli kelgan kuchli sel natijasida, vaqtinchalik aylanib o'tish uchun qurilgan yo'lni bir necha bor sel suvlari yuvib ketgan. Oxirgi marta joriy yilning 13- mart kuni barpo etilgan vaqtinchalik aylanma yo'l, 14- mart kuni kelgan kuchli sel natijasida batamom yuvilib ketgan. Hozirgi kunda 4p 43 avtomobil yo'lining ushbu qismida transportlar harakati yopilgan bo'lib Avtomobil yo'llari bosh boshqarmasi tomonidan tunu kun navbatchilik tashkil etilgan.
Ayni paytda ushbu obyektda pudratchi tomonidan uzun o'lchamdagi temirbeton plita va balkalar olib kelinib vaqtinchalik harakatni tashkil etish uchun sharoit yaratish ishlari olib borilmoqda.

@samavtoyul
Ёмғир ёғиши натижасида Чироқчи туманидан ўтувчи 4Р84 "Чироқчи-Яккабоғ" йўлининг, "Хумо" маҳалласидан ўтувчи қисмида ёмғир сувлари йиғилиб қолиши туфайли автотранспорт ҳаракати бир мунча қийинлашди ва бу ўз навбатида тирбандликка сабаб бўлиб, фуқароларнинг ҳақли эътирозига олиб келди. Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси махсус техникалари ёрдамида автотранспорт ҳаракатига таъсир кўрсатган сув йиғиндилари сув ўтказувчи ариқларга тушуриб юборилди ва аҳолини хавотирига сабаб бўлган муаммо бартараф этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/chiroqchi_press
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
#пресстур

Автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш хисобига йўлларни холатини яхшилаш, 55 та кўприкларни қуриш ва қайта қуруш, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2022 йил 22 январдаги "2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги ПҚ98-сонли қарорига асосан умумий фойдалинишдаги 1 дона автомобиль йўлини ва 1 дона кўприкни реконструкция қилиш," Обод қишлоқ " ва Обод маҳаллаларнинг давлат дастурларига киритилиши режалаштирилган маҳаллаларнинг 359,6 км узунликдаги ички хўжалиги йўлларини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда умумий фойдалинишдаги 4р156 "Урганч ш. -Хонқа ш. -Хазорасп ш.-Тошсоқа орқали-Амударё-А-380 автойўли (570км )автомобиль йўлининг 0-2 км қисмдаги 4р162" Урганч айланма йўли "автомобиль йўлининг 0 км қисмидаги кўприкга, 0-6 ва 14 -22 км қисмига, 4р158" Урганч-Хива"автомобиль йўлининг 0 28 км қисмига 45,0 минг тонна асфальт бетон ётқизиб таъмирланади.

Каналга обуна бўлинг 👇
@Bloger_haqiqat_yolida
#пресстур
#автомобиль_йўллари

Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош башқармаси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда пресс - тур бўлиб ўтди. Пресс - турда ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок қилишди.
Пресс - турдан фото лавҳалар.

Каналга обуна бўлиш👇 @Bloger_haqiqat_yolida

https://youtube.com/channel/UCUFY5sQhz1-O9J3EwpGeg2A
#вазият

🌧Давомли ёғингарчилик туфайли юзага келаётган вазиятлар бартараф этилмоқда

💦Сўнгги кунларда мунтазам ёғаётган ёмғирлар туфайли юзага келаётган муаммолар, яъни кўчаларга тўпланаётган сувлар аҳолига бир мунча ноқулайликлар туғдираётганлигини қайд этиш мумкин.

🚒Мазкур ҳолатлар туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси вакиллари томонидан назоратга олиниб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

🔹Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус техникалар ёрдамида маҳалла кўчаларига, ариқларга ҳамда аҳоли ҳовлиларига тўпланиб қолаётган сувларни чиқариш ишлари давом этмоқда. Хусусан, 4к 342 "Бешчашма-Уйшун" йўлида тўпланиб қолган ёмғир сувлари ариқларга чиқариб юборилди.

📍Шу ўринда туман ҳокими Х.Жураев ҳамда туман ФВБ аҳолидан саросимага тушмасликни, ёғингарчилик туфайли юзага келаётган вазиятларда хушёрлик ва эҳтиёткорликни оширишни сўраб қолади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/chiroqchi_press
📢 «Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» шиори остида ТАНЛОВ эълон қилинди!

〰️〰️〰️
Ташкилотчилар?

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Ёшлар ишлари агентлиги
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

〰️〰️〰️
Танлов номинациялари?

«Энг яхши ижтимоий ролик»
«Энг яхши шеър ижроси» (видео материал шаклида)
«Энг яхши фотосуратлар»

〰️〰️〰️
Кимлар қатанашиши мумкин?

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари

〰️〰️〰️
Талаблар?

ижтимоий ролик ва шеър ижролари 3-5 дақиқадан ошмаслиги, FullHD (1920х1080) форматида бўлиши

фотосуратлар 5 тадан кам бўлмаслиги, 4Мп (2272х1704) дан катта бўлиши керак

〰️〰️〰️
Ижодий ишларни қаерга ва қачонгача жўнатиш керак?

Тақдим этиладиган ишлар @Navruz2022_tanlov_bot телеграм-боти орқали 2022 йил 25 мартгача қабул қилинади.

〰️〰️〰️
Ижодий ишлар қандай мезонлар асосида баҳоланади? Пул мукофотларининг миқдори қанча?

БАТАФСИЛ
_________________

https://t.iss.one/aoka_uz
#Диққат

2022 йил 14 мартдан 15 мартга ўтар кечаси кучли сел келиши оқибатида 4Н – 579 “Пайшанба – Мойбулоқ – Зарбанд” автомобиль йўлининг 8 - км.да жойлашган сойдан ўтиш учун ўрнатилган йўл остидаги Д=1000 узинлиги 11 метрдан бўлган иккита метал қувурда сел сувлари сиғмаслиги ва тошқини оқибатида қувурлар атрофи ювилиб кетган. Айни пайтда Автомобил йўлининг мазкур қисмида транспортлар қатнови тўхтатилган бўлиб, ҳозирги вақтда айланма йўл орқали автомобиллар хавфсиз ҳаракатланиши йўлга қўйилган.

@samavtoyul
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Бундай тадбир мамлакатимиз тарихида илк маротаба ўтказилаётган бўлиб, унда соҳани янада ривожлантириш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тиббиёт ходимларининг таклифлари эшитилади.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Улар таҳлил қилиниб, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Учрашувда соҳанинг барча бўғинларидан 10 минг нафардан зиёд ходим иштирок этиши кутилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИШСИЗЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Андижон вилоятида камбағалликни олдини олиш, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, кам таъминланганларга ёрдам кўрсатиш, ишсизларни иш билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси таркибида бўлган вилоят йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Равшанбек Ашуралиев томонидан кам таъминланган хонадонларнинг холати ўрганилганда Булоқбоши тумани “Обихаёт” кўчасида истиқомат қилувчи Зафаржон Асқаров оилади ёлғиз боқувчи эканлиги, 3 нафар фарзанди борлиги аниқланди. Шунингдек, Жалақудуқ тумани Тўрачеки маҳалласида яшовчи Ҳайрулло Джаббаровнинг оиласида ҳам етишмовчиликлар борлиги, икки нафар синглиси фарзандлари билан яшаши, оилада ёлғиз боқувчи Х. Джаббаров эканлиги маълум бўлди. Андижон йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига ушбу икки нафар аҳоли доимийликка ишга қабул қилинди.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/avtoyolpressa