Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.93K subscribers
67.4K photos
4.42K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари вилоят ҳокимлари олдига келгуси икки йилда 2 мингта боғча, мактаб ва тиббиёт муассасаларини ичимлик суви билан таъминлаш вазифасини қўйди.

Ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 50 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан яна 50 миллиард сўм ажратилади.

Бундан ташқари, Жаҳон банкининг қишлоқлар инфратузилмасини яхшилашга ажратилган 160 миллиард сўм ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида 413 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилашга бериладиган 1 триллион сўм маблағлар ҳам биринчи навбатда шу мақсадларга йўналтирилади.

Ушбу мақсадларга қўшимча 100 миллион доллар халқаро молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш топширилди.
Вилоят ҳокимлари "Узсувтаъминот" билан бирга жорий йилнинг ўзида марказлашган ичимлик суви таъминотини 75 фоизга етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Ҳар бир вилоят ўзини режаларини ўн кунда қайта кўриб чиқиб, уларни ошириш бўйича таклифни бериши зарур", деди Президент.

Бу ишларни жадаллаштириш учун сув таъминоти лойиҳалари бўйича жойлардаги “Ўзсувтаъминот”нинг инжиниринг компаниялари вилоят ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчиларни аниқлаш ва молиялаштиришни очиш вилоятнинг ўзида бўлади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва "Узсувтаъминот" лойиҳаларга техник талабларни белгилайди ва уларни экспертизадан ўтказади, ишларни қабул қилиб, эксплуатацияга масъул ва жавобгар бўлади.

Мутасаддиларга ушбу янги тизимни амалиётга жорий қилиш топширилди.
Йиғилишда бугунги кунда мавжуд 8 мингта сув қудуғидан 1,5 мингтаси яроқсиз ҳолатга келган бўлиб, қарийб 800 та маҳаллада сув таъминоти ёмонлашгани таъкидланди.

Шу билан бирга, Зомин, Нурота ва Қўшработ конларида ер ости қудуқларини қазиш ҳамда Зарафшон, Чирчиқ каби дарёлар ўзанида қум-шағал олиш ишларини назоратсиз, пала-партиш амалга ошириш оқибатида, ушбу ҳудудларда ер ости чучук сувлари захиралари 30 метргача пасайган.

Йиғилишда бундан буён сув қудуқларини аниқлаш ва бурғилаш ишлари фақат Геология қўмитаси томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Икки ой муддатда Зарафшон ва Чирчиқ дарёларининг ичимлик суви таъминотига салбий таъсир кўрсатадиган участкаларида тартиб ўрнатиш топширилди.

"Бошқа дарё бўйларидаги аҳвол ҳам қаттиқ тартибга олиниши керак. У ерлардаги ҳолатдан тўлиқ хабарим бор. Бунга ҳам икки ой муҳлат бераман", деди давлатимиз раҳбари.
Президент туманларда эксплуатация тизимини яхшилаш энг долзарб масалалардан бири эканини қайд этди.

Жумладан, 100 дан ортиқ туманда эксплуатация хизматлари кўрсатиш учун зарур техника етарли эмас.

Шу боис туман сув таъминоти ташкилотлари молиявий имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бунда:

- маҳаллаларда сув таъминотини яхшилаш учун кўрсатиладиган пуллик хизматлар турларини белгилаш ваколати ва улар бўйича тушумлар тўлиқ туманлар ваколатига ўтказилади;

- сув таъминотини яхшилаш, жорий таъмирлаш, авария ҳолатларини бартараф этиш ҳамда махсус техника хариди учун туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан туман “Сувтаъминот” корхонасига маблағ ажратиш тизими жорий этилади.

Йиғилиш якунида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Жорий йилда бу мақсадлар учун бюджетдан 2 триллион сўм ажратилиши, 245 миллион доллар жалб этилиши қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари асосий эътибор сув таъминоти ва сифати паст ҳудудларга қаратилишини таъкидлади. Хусусан, сув тармоғи йўқ 1 минг 545 та маҳаллани сув билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Дарёлар ва ерости сувларини асраш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось совещание по вопросам улучшения питьевого водоснабжения.
Отмечено, что в текущем году на эту цель будет направлено 2 триллиона сумов из бюджета и привлечено 245 миллионов долларов.
Глава государства подчеркнул, что основное внимание при этом будет уделено регионам с низким уровнем и качеством водоснабжения. В частности, поручено наладить обеспечение водой 1 тысячи 545 махаллей.
Особое внимание уделено охране рек и сохранению подземных водных ресурсов.

#Mirziyoyev #yigilish #ichimliksuvi #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қамчиқ довонида яна қор ёғмоқда

А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми 171-263 км.лар оралиғида қор ёғмокда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўлларни қордан тозалаш ишларини бажармоқда. Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор. Йўлларда кўриниш 200 метрни, ҳаво ҳарорати -6 даража, намлик 92 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 2-5 м/с. Қамчиқ" довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қиламиз.

Автомобиль йўллари қўмитаси Ахборот хизмати