Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.82K subscribers
67.6K photos
4.52K videos
96 files
11K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Саноати ривожланган 27 та туманда савдо, умумий овқатланиш, логистика, меҳмонхона, техник хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар масканлар хизматларига устуворлик берилади.

Президент йирик инвестиция лойиҳалари атрофида хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш топшриғини берди.

Бунда камида 50 мингта иш ўрни яратиш назарда тутилиши керак. Бу мақсадлар учун ушбу 27 та туманга 200 миллиард сўм ажратилади.

Қишлоқ хўжалигида даромад юқори бўлган туманларда умумий хизматлар билан бирга замонавий агрохизматлар ривожлантирилади.

Чегара олдида жойлашган 25 та ҳамда ҳудудидан халқаро автомагистрал ва темир йўллари ўтган 100 та туман
савдо ва логистика хизматлари кўрсатишга ихтисослашади.
Йиғилишда магистрал йўл бўйи ва чегара олди ҳудудларида логистика хизматларини кенг йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

"Ҳозирда Тошкент шаҳрига кунига 130 минг тонна юк катта ҳажмли машиналарда кириб чиқади. Бу пойтахтда тирбандлик, йўллар сифати ва ҳавонинг тозалигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ, Қуйичирчиқ ва Тошкент туманларида юк тақсимловчи йирик улгуржи савдо логистика марказларини қуриш орқали бу масалани ҳал қилиш мумкин.

Ёки, Тошкент туманидаги “Ғишткўприк” божхона постини кенгайтириш, 11 километр йўл бўйини замонавий қиёфага келтириш, 400 гектар майдонда савдо ва логистика марказини ташкил этиш ҳисобига, кунига 5 мингта юк транспорти, 35 минг кишига хизмат қиладиган инфратузилма яратса бўлади", деди давлатимиз раҳбари ва мутасаддиларга бу борада тегишли топшириқлар берди.
Иккинчи йўналишда 29 та ўрта ва йирик шаҳарлар ҳамда аҳолиси 300 мингдан юқори 6 та туманда замонавий бозор хизматлари ривожлантирилади.

Шаҳарлар ва йирик туманларда хизматларни кўпайтириш учун таълим, тиббиёт, санъат, туризм, уй-жой ва транспорт имкониятларини ошириш кераклиги қайд этилди.

"Шаҳарлардаги аксарият давлат мактаблари 2 баробар кўп юклама билан ишлаётгани, боғча ўринлари етишмаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Шу боис, шаҳарларда хусусий таълим хизматлари қамровини кенгайтирамиз. Бунинг учун ҳам соҳага, ҳам аҳолига катта имконият ва енгилликлар яратаяпмиз", деди Президент.

Бир ой муддатда аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжини ўрганиб, 100 та қулай ер майдонларини белгилаб, мактаб ва боғча қуриш шарти билан аукцион орқали тадбиркорларга бериш топширилди.

Умуман, 29 та шаҳар ва 6 та йирик туманда хизмат кўрсатиш соҳасида 200 минг иш ўрни яратилади.
Учинчи йўналиш бўйича Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида юқори даромадли хизматларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Тошкент шаҳрини таълим, тиббиёт, бизнес ва маданий-кўнгилочар марказга айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилади.

"Мисол учун, Сергели туманида 16 километр узунликдаги ер усти метроси атрофида тунги ёритгич, ўриндиқ, спорт
ва бошқа инфратузилма ташкил этиш ҳисобига савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 5 мингта иш ўрни яратиш бўйича таклиф билдирилган. Бундай таклифлар менга маъқул.

Ёки, пойтахт тадбиркорларининг шаҳар ҳудудида санъат, рассомчилик, ҳайкалтарошлик, ҳунармандчилик вакилларини кенг жалб қилиб, йирик “санъат кўчалари”ни яратиш таклифларини ҳам қўллаб-қувватлайман", деди Президент.

Бундан ташқари, "Франция, Италия, Туркиядан реставратор ва музей иши мутахассисларини олиб келиб, барча музейларни замонавий қиёфага келтириш ва “омборда чанг босиб ётган” ноёб экспонатларни намойишга қўйишни" ташкил қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда йирик, замонавий савдо ва кўнгилочар масканлар ушбу шаҳарларнинг “ташриф қоғози”га айланиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Лекин, бугунги кунда Самарқанд шаҳрида майдони 10 минг квадрат метрдан ошадиган атиги 4 та замонавий гипермаркет мавжуд бўлса, Наманган шаҳрида энди қурилмоқда.

Наманганда келгуси йилда майдони 200 минг квадрат метр бўлган 3 та, Самарқандда 400 минг квадрат метр бўлган 7 та йирик савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш топшириғи берилди.

Яна бир масала – Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарларда “Такс фри” тизимини жорий этиш, шаҳар ичида “Дюти фри” дўконларини ташкил этиш орқали чакана савдо ҳажмини 2-3 баробарга ошириш мумкин.

"Умуман, хорижий меҳмонларга харидлари учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизимини барча туристик шаҳарларда йўлга қўйиш лозим.

Ушбу 3 та шаҳар мисолида кўрсатиб берилган имкониятлар барча вилоят марказлари ва йирик шаҳарлар учун тегишли", деди Президент.
Деновдаги бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак - Президент.

"Ҳар бир ҳоким, прокурор, ички ишлар, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар ва қурилиш, саноат хавфсизлиги бошқармалари раҳбарлари ўз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, техник стандартларга амалга қилиш, пала-партиш қурилишларга йўл қўймаслик, ерости тармоқлар ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат тизимини ўрнатиши шарт" - деди давлатимиз раҳбари.

Вазирлар Маҳкамаси олдига бир ой муддатда хатлов ўтказиб, натижаси бўйича қарор қабул қилиш вазифаси қўйилди.
#Расмий_муносабат


Ижтимоий тармоқлари орқали чиққан видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Мурожаатда кўрсатилган кўприк Хоразм вилояти Урганч шаҳри ҳудудидан ўтувчи, умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятига эга 4р 162 “Урганч айланма йўли” автомобиль йўлининг 0,3 км. қисмидаги кўприк ҳисобланади. Ушбу кўприк 1984 йилда қурилган бўлиб, унинг узунлиги 410 метрни, эни 21,8 метрни ташкил қилади. Хозирда кўприкнинг деформацион чоклари, пиёдалар йўлакчалари ва асфальтбетон қопламалари таъмирталаб холда бўлиб, ушбу кўприкни 2022 йил I чорак қисмида жорий таъмирлаш маблағлари ҳисобидан таъмирлаш учун таклиф берилганлигини маълум қиламиз.


https://t.iss.one/xorazmavtoyul_uz
Кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари, йиғилишда маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ вазифалар ҳам кўриб чиқилди.

Республика вакиллари ҳоким ёрдамчилари билан бирга ўзларига бириктирилган маҳаллалар билан бирма-бир танишиб чиққани таъкидланди.

Бугундан бошлаб республика вакиллари, келгуси ҳафтадан эса ҳоким ёрдамчиларини маҳаллабай меҳнат балансини шакллантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда бандлик
дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ўқитиш бошланади.

"Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Ҳоким ёрдамчиларини турли самарасиз мажлислар, ҳисоботлар билан юклаб ташламаслик зарур.

Улар ҳар бир хонадонга Президент сиёсатини олиб кириши, ислоҳотларга аҳоли ва тадбиркорларни ишонтириши ҳамда аниқ натижа кўрсатиши керак", деди давлатимиз раҳбари.


Айни пайтда йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланмоқда.
Президент Тошкентдаги тирбандлик муаммосини ҳал қилиш чораси ҳақида гапирди

Ҳозирда Тошкент шаҳрига кунига 130 минг тонна юк катта ҳажмли машиналарда кириб чиқаётгани, бу пойтахтда тирбандлик, йўллар сифати ва ҳавонинг тозалигига ҳам салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.

👉 https://kun.uz/88675408

Kun.uz расмий канали
Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Соҳани кенг ривожлантириш, фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бу борада ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув зарурлигини таъкидлади. Туман ва шаҳарларнинг аҳоли сони, географик жойлашуви, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, 3 та йўналиш белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное результативности проводимой работы по развитию сферы услуг и дальнейшим приоритетным задачам.
Обсуждены вопросы широкомасштабного развития сектора услуг и использования незадействованных возможностей.
Глава государства подчеркнул необходимость особого подхода к каждому региону. Исходя из численности населения, географии и экономического потенциала районов и городов выделены 3 направления развития сферы.

#Mirziyoyev #videoselektor #xizmatlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Surxondaryo viloyati Yo'lko'kalam" Unitar korxonasi tomonidan amalga oshirilgan ishlardan foto lavhalar

Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llar hududiy boshqarmasi matbuot xizmati.

Facebook Telegram Instagram