Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси таркибидаги Риштон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси меҳнаткашлари томонидан 4К-873 "Тўқимачилик фабрикасига кириш" автомобиль йўлида жойлашган ҳунармандчилик марказига кириш қисмига асос тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Фарғона туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4Р-144 "Фарғона ш. — Водил к. — Ҳамзаобод қ." автомобиль йўлининг 4-26 километрлар оралиғида йўл элементларини бўяш ишлари олиб борилмоқда.
Фарғоналик йўлсозлар томомнидан 4Н-888 "Файзиобод қ. — Аэропорт" автомобиль йўлининг 3-13километрлар оралиғида йўл элементларини бўяш ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарёлик йўлсозлар томонидан М-34 "Тошкент-Душанбе" автомобил йўлининг 130-139 километрларида капитал таъмирлаш участкасида йўл четига (каретага) тош чиқариш ишлари олиб борилмокда.