Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.86K subscribers
67.5K photos
4.49K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Бўстон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари томонидан автомобиль йўлларидаги музламани, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўлларга қум - туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мазкур видео лавҳадаги йўл А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўли ҳисобланиб, мазкур автомобиль йўлида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Осиё тараққиёти банки иштирокидаги “А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 964-1204 км (240 км) қисмини реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 5 мартдаги 124-сонли қарори билан реконструкция қилиш ишлари амалга ошириш режалаштирилган.
Ҳозирги кунда, лойиҳа доирасида пудратчи ва техник назоратни амалга оширувчи компанияларни танлаш бўйича тендер савдолари ўтказилиб, иштирокчиларнинг техник ва молиявий таклифлари баҳоланмоқда.
Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш муддатлари 2020-2025 йиллар этиб белгиланган бўлиб, 2021 йилнинг 1 чорагидан қурилиш монтаж ишлари бошланиши режалаштирилмоқда.
Жалақудуқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тумандаги 4К - 78, 4Р - 135 ҳамда 4Р - 248 автомобиль йўлларида музламага қарши қум - туз аралашмасини сепиш, ҳайдовчилар ва пиёдалар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар йўлга қўйилди. Йўлсозлар томонидан тезкорлик билан кўрилган бундай чоралардан аҳоли миннатдор бўлмоқда.
Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бугунги қор, музламада транспортлар ҳаракатини таъминлаш, уларнинг хавфсизлигини бевосита йўлга қўйиш, жойларда, аҳоли пунктларида қорларни тез ва сифатли эритиб, қатновни йўлга қўйиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Совуқдан қўрқмасдан, ўз соғлигидан халқ саломатлигини, хавфсизлигини устун қўйган йўлсозлар ўз фаолиятларини давом эттирмоқдалар.
Хонобод шаҳрида ҳам қишки қаровга оид кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, шулардан бири туманда ёққан қалин қор сабабли автомобиль йўлларида музлама ҳосил бўлмаслиги учун М41 умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари қордан тозаланди. Унда Қўрғонтепа, Андижон ва бир қатор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналарининг техникалари ва ишчи ходимлари хизмат кўрсатди.