Namangan Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
199 subscribers
15.3K photos
680 videos
42 files
419 links
Download Telegram
#Расмий муносабат!
"Наманганликлар" каналида берилган мурожаат юзасидан шуни маълум қиламизки, Наманган шаҳар Гўзал даҳаси кўчасида "Обод марказ" дастури доирасида олиб борилаётган асфальтлаш, замонавий пиёдалар ўтиш йўлаги, йўл четига янги латоклар ўрнатиш каби ишлар ҳали давом этаётганлиги боис, мазкур кўчада қатнов вақтинчалик тўхтатиб турилмоқда. Мақсад , аввало, "Обод марказ" дастури доирасидаги ишларни сифатли бажарилиши ва узоқ хизмат қилишини таъминлаш ҳамда аҳоли ва йўловчилар учун хавфсиз ҳаракатланишни амалга оширишдан иборат!
Гўзал кўчасида олиб борилаётган асфальтлаш ишлари ҳудудининг кўплиги катталиги боис, маълум вақт талаб этмоқда. Шу боис, йўлни тўлиқ ҳаракатланиш учун очиш ишлари хафтанинг ўрталарида амалга оширилиши режалаштирилаётганини маълум қиламиз!
(Юқорида ушбу кўчада асфальтлаш ишлари давом эттирилаётгани акс этган фото илова қилинмоқда)
@namanganavtoyul
#Matbuot_xizmati
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
Наманган вилояти автомобиль йуллари бош бошкармаси маълум киладики ушбу 4Н 453 "Санг к_ШФК_Пунгон_Наманган" автомобил йулининг 4_12 км. йуллари хакикатдан хам таъмир талаб булиб, ушбу йулни 2022 йилда жорий таъмирлаш маблаглари хисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилади.
@namanganavtoyul
#matbuot_xizmati
#Расмий_муносабат

Наманган вилояти Наманган тумани Шўрқўрғон қишлоғи кўчалари холати тўғрисидаги мурожаат бўйича Наманган ТЙФУК мутахассислари томонидан ўрганилганда, бу йўл Кўлбўйи МФЙ Наманган кўчаси бўлиб ички хўжалик йўли хисобланади. Оқ ер МФЙ худуди 2022 йил “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган. Мурожаатда сўралган Наманган кўчаси обод қишлоққа олиб борувчи йўл бўлганлиги сабабли 2022 йилда ички хўжалик йўлларини таъмирлаш манзилли дастурига киритилган, лойиха-смета хужжатларини тайёрланиб бўлгандан сўнг, об-хаво шароитларидан келиб чиққан холда корхонамиз томонидан тез кунларда таъмирлаш ишлари бошланишини маълум қиламиз.
@namanganavtoyul
#matbuot_xizmati
#Расмий_муносабат
Чортоқ ТЙФУК томонидан 4Р-119Чортоқ-Калишох-Балиқкўл-Хазратишох автомобил йўлининг 0-40 км оралиғида ҳозирда бахорги жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Чортоқ-Санатория оралиғида 320 тонна асфалть бетон қоришмаси, геометрик шаклга келтириб очилган ямок ва картисимон йуллар таьмирланди. Ноқулай Об-хаво ҳолатида асфалть бетон қопламаларини таъмирлаш сифатсиз иш бажарилишига олиб келинишини инобатга олиб, таъмирлаш ишлари вақтинчалик тўхтатилди. Ёғингарчилик ўтиб кетгандан сўнг мазкур автомобил йўлининг таъмирлаш жараёни амалга оширилишини маълум қиламиз.
@namanganavtoyul
#matbuot_xizmati
Forwarded from Farhod Yusupov
Норин Туман йул курилиш булимига мурожаат!
#РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Наманган вилоят Норин туман йуллардан фойдаланиш унитар корхонаси шуни ёзиб маьлум киладики. Норин туман Отбозор МФЙ худудидаги 4К 432 автомобил йули Норин туман йуллардан фойдаланиш унитар корхонаси ихтиёрида булиб шу кунга кадар корхона томонидан 8-9 км оралигида жорий таьмирлаш ишлари бажарилди. Мурожаатда асфальт килиб беришни суралган куча ички хужаликлараро автомобил йули эканлиги аникланди.
Ўзбекистон Республика Призидентининг 2019 йил 9-декабрдаги ПФ-5890 фармонининг 6-сатрда кўрсатилиши бўйича мазкур кўчалар Туман Ободонлаштириш ихтиёрида бўлиб мазкур кўчаларни асфалтлаш режалаштириш молиялаштириш ишларини юқорида келтирилган корхона вазифаси хисобланишини маълум қиламиз.
@namanganavtoyul
#Расмий_ахборот.

Вазият тўлиқ назорат остида!

Бугун 27 январь куни Наманган вилоятининг Норин дарёси қирғоқларида муҳофаза дамбасини мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳозирда Норин дарёси суви сезиларли даражада камайтирилган ва бу жойда Фавқулодда вазиятлар тезкор штаби ўз ишини давом эттирмоқда.

Норин туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғини емирилиши оқибатларини бартараф этиш жараёнларига махсус техникалар жалб этилди. Дамбани мустаҳкамлаш учун зарур барча воситалар етказиб берилди.

Жараён тўлиқ назоратга олинган, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари жалб қилинган, ҳозирда махсус техникалар ва соҳа мутахассислари билан биргаликда дамбани мустаҳкамлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.