A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
133K subscribers
4.97K photos
996 videos
95 files
3.42K links
Download Telegram
#магистратура

Диққат!

🎓Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти бир йиллик МАГИСТРАТУРАга қабулни давом эттирмоқда.

✅️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги “2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги
ПФ-60-сон
фармойиши билан институт магистратурасига 70110105-“Катталар таълими” ва 70411201 -“Таълимда менежмент” мутахассисликлари бўйича тўлов контракт шартномаси асосида талабалар қабули амалга оширилмоқда.

✔️Инстутит қабул комисссияси, юқорида келтирилган магистратура мутахассисликларига мос йўналишда Олий таълим муассасалари турдош йўналишлар бўйича битирган бакалаврларни ва тегишли йўналишлардаги дипломга эга мутахассисларни институт магистратурасига таклиф қилади.

✅️“Катталар таълими” мутахассислиги бўйича магистратура битирувчилари олий таълим муассасаларида, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотларида, халқ таълими муассасаларига методик хизматни амалга оширувчи идора ва ташкилотларда илмий-педагогик фаолият билан шуғулланишлари, шунингдек, олий таълимдан кейинги таълим институтларида ўқишни давом эттиришлари мумкин.

✅️“Таълимда менежмент” мутахассислиги бўйича магистратура битирувчилари таълим муассасаларида, таълимни бошқарувчи идора ва ташкилотларида мутахассис ва раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатишлари, тегишли фан бўйича илмий-педагогик фаолият олиб боришлари шунингдек, олий таълимдан кейинги таълим институтларида ўқишни давом эттиришлари мумкин.

❗️Қабул 31 июль санасига қадар давом эттирилади.

📍Ҳужжатларни magistr.edu.uz сайти орқали, А.Авлоний миллий-тадқиқот институтини танлаб, онлайн топширишингиз мумкин.

Магистратура бўйича қўшимча
маълумотларни институтнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Мурожаат учун:👇

☎️(71)2460663

🎓МАГИСТРАТУРАМИЗГА ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Xalqaro olimpiada g‘olibining ustoziga "Uzluksiz kasbiy taʼlim" platformasi tomonidan imtiyoz taqdim etildi

O‘z ustida doimiy ishlaydigan, yosh avlodga zamonaviy bilimlarni berishdagi fidoyi pedagoglarimizni qo‘llab-quvvatlash taʼlim sifatini oshirishda muhim omil sanaladi.

Uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimini ishlab chiqishda bu jihatga alohida eʼtibor qaratilib, bir qancha imtiyozlar yaratilgan.

Shu munosabat bilan, Qorako‘l Xalqaro matematika maktabi o‘qituvchisi Xaydarov O‘ktam o‘quvchisi 63-Xalqaro matematika olimpiadasida bronza medalini qo‘lga kiritganligi munosabati bilan "Uzluksiz kasbiy taʼlim" platformasi tomonidan 2022-yil uchun malaka oshirganligini tasdiqlovchi sertifikat taqdim etildi.

Hurmatli pedagoglar, sizning ham o‘quvchingiz fan olimpiadasi g‘olibi bo‘lgan bo‘lsa, Milliy-tadqiqot institutining "Uzluksiz kasbiy taʼlim" elektron platformasiga belgilangan hujjatni yuklab, imtiyozlardan foydalanishingiz mumkin.

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг умумтаълим мактаблари учун ягона мактаб формасини жорий этиш масаласига доир
БАЁНОТИ

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар, азиз ота-оналар ва қадрли юртдошлар.

Сўнгги йилларда юртимизда, Ҳурматли Президентимизнинг бевосита раҳбарликларида таълим тизимида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда. Миллий дастур асосида янги мактаблар қурилмоқда, янги ўқув дастурлари, улар асосида замонавий дарсликлар яратилмоқда, муаллимларимизнинг малакаси ҳозирги талаблар асосида оширилмоқда.

Бу ишларнинг барчаси таълимдаги муаммоларни бартараф этиб, унинг сифатини янги даражага олиб чиқишга ва натижада дунё янгиликларини тез қабул қиладиган, кези келганда тенгма-тенг баҳслаша оладиган янги авлодни тарбиялашга қаратилган.

Мактабда ёшларимизга таълим бериш билан бир қаторда, уларни ҳар томонлама тарбия қилиш ҳам бугунги долзарб масалалардан биридир. Зеро, ҳар бир бола мактаб ёшида ҳаракатлари орқали ўз индивидуаллигини намойиш этишга интилади. Лекин мактаб қучоғида ўқувчи ўзлигини фақат билими ва одоби билан кўрсатиши зарур.

Акс ҳолда бошқалардан ажралиб туришга интилиш, кийинишдаги ўзига хослик натижасида ким ўзарга ўтиб кетиши ва бу омил ўқувчининг билим олишига кескин салбий таъсир кўрсатиши олимлар томонидан илмий жиҳатдан исботланган.

Шундан келиб чиқиб, мактаб формаси қатор ривожланган мамлакатларда ҳам жорий этилганини қайд этиш зарур.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги 271-сон қарорига асосан янги 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун ягона мактаб формасини жорий этиш белгиланган.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, ижтимоий тенгликни таъминлашдан иборат.

Айтиш жоизки, мактаб формаси масаласида бир кунда қарор қабул қилингани йўқ. Бунга узоқ муддатли ўрганиш ва таҳлиллар, хусусан, 2018 йилдан бошлаб кўплаб мактабларда ўтказилган тажриба-синов жараёнлари асос бўлган.

Мактаб формаси дизайни бир неча вариантлар орасидан танланиб, санитария қоидалари ва гигиена нормативларига мослиги бўйича тўқимачилик маҳсулотлари учун белгиланган сифат талабларига мувофиқлиги қатъий назоратга олинган.

Сўнгги кунларда кенг жамоатчилик томонидан мактаб ўқувчилари учун ягона мактаб формасини жорий этилиши муҳокама бўлмоқда ва турли фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

Барчамизга маълумки, инсон қадрини улуғлаш, очиқлик тамойили Янги Ўзбекистоннинг бош мақсади ҳисобланади.

Шу боис ҳурматли ота-оналаримизнинг ва кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари асосида қуйидагиларни маълум қиламиз.

Биринчидан, мослашув жараёни учун маълум вақт кераклигини инобатга олиб, ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади.

Яъни, янги ўқув йили 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб ота-оналар ягона формани харид қилишига мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Иккинчидан,
миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларимизнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишлари маън этилмайди.

Учинчидан, ўқувчи-қизларнинг либослари, яъни юбка ва кофта енгларининг узунлиги борасида ҳам айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда.
Таъкидлаш жоиз, тасдиқланган ўлчамларда энг минимал узунлик белгиланган. Яъни ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.

Тўртинчидан, маҳаллий ҳокимликлар томонидан кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилади.

Шунингдек, ота-оналаримизга алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи эдим, мактаб формасини айнан бирор тадбиркордан/корхонадан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбур этилмайди ва бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.

Давоми кейинги постда ⬇️
(Бошланиши аввалги постда) Мактаб формаси савдоси август ойидан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳар марказларидаги аҳолига қулай жойлар ҳамда мактаб ярмаркаларида ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналар ва ўқувчиларнинг мактаб формаси дизайни ва сифати бўйича ҳар қандай таклифларини кўриб чиқишга ва биргаликда ягона форма дизайнларини такомиллаштириб боришга тайёр эканлигини маълум қилади.

Шу билан бирга ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда жорий ўқув йилидан бошлаб ўқитувчилар учун ҳам ягона форма жорий этилаётганлиги ҳақида ҳеч қандай асосга эга бўлмаган маълумотлар тарқалмоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчилар учун бундай талаб жорий этилмаганлигини, бу оддий “фейк” хабар эканлигини қатъий таъкидлаб ўтмоқчиман.

Ўз навбатида, Вазирлик томонидан тез орада Матбуот анжумани ташкил этилиши, унда халқ таълими тизимидаги ислоҳотлар ва янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилиши режалаштирилган ҳамда мазкур тадбирда барча масалалар, хусусан мактаб формаси бўйича атрофлича ахборот берилади.

Эътиборингиз учун раҳмат.
❇️ Куни кеча А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти билан учрашув ўтказилди.

Унда институтлар раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ҳамда илмий тадқиқотчилар иштирок этди.

Учрашувда институтлар томонидан ҳозирда олиб борилаётган илмий-амалий тадқиқотлар тақдимот қилинди ҳамда кейинги ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар белгиланди.

Учрашув сўнгида келажакда олиб бориладиган ишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

🔰 Меморандумда томонларнинг ҳамкорликда узлуксиз таълим тизими учун олий малакали илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш, ўқув-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш юзасидан фундаментал, амалий тадқиқотлар олиб бориш, фанларни ўқитиш методикаси ва ўқувчилар билимларини баҳолашнинг замонавий усуллари ва методикаларини ишлаб чиқиш белгиланди.

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ўқитувчилари ҳамда директорлар захирасини шакллантириш электрон тизими яратилмоқда

🔰А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан фанлар бўйича мактаб ўқитувчилари ва директорлар захирасини шакллантириш электрон (портал) тизими яратилмоқда.

♻️Бу борада институт янги лойиҳага старт берди.

Бунда халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар ва педагог кадрлар захираси, шунингдек, ўқитувчи лавозимига талабгор кадрларнинг электрон портфолиоси яратилади.

📌Таълим тизимида фанлар, мактаблар, ҳудудлар кесимида вакант ўринларининг статистикаси аниқланиб, ҳудудлар ва фанлар кесимида ўқитувчилар захираси электрон кўринишда шакллантирилади.

🔎Шунингдек, педагогика йўналишидаги ОТМ битирувчилари орасидан билимли ва ташаббускорларини саралаб олиш ва иш билан таъминлаш мақсадида, вакант иш ўринларини тўлдириш тизимлаштирилади.

Лойиҳа доирасидаги ишларни институтнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Telegram |Facebook |Website|YouTube
❗️Ҳурматли халқ таълими тизими ходимлари, педагог устозлар!

📝Сизда умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг касбий салоҳияти даражасини баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар борми?

🔻Педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ қандай ҳолатлар сизда салбий, норозилик кайфиятини уйғотмоқда?

🔷А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти бу борада ҳам ўз тадқиқотларини бошлади.

Юқоридаги каби саволлар орқали сизни қийнаётган масалалар бўйича институт томонидан тадқиқот олиб борилади.

Марҳамат, сўровномада иштирок этиб, ўз таклифларингиз, фикрларингизни билдиришингиз мумкин!

Иштирокингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдириб қоламиз!

👉Сўровномада иштирок этиш

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
O‘quvchi va o‘qituvchilarni xalqaro baholash tadqiqotlariga tayyorlash bo‘yicha "STesting-2" loyihasiga start berildi

Xalq taʼlimi vazirligi, A.Avloniy milliy-tadqiqot institutining mamlakat taʼlimi, o‘qituvchi va o‘quvchilarni xalqaro baholash dasturlariga tayyorlashga qaratilgan STesting loyihasi to‘g‘risida muntazam OAVlarda yoritib borildi.

Platformadagi natijalar tahlili bo‘yicha konferensiya va seminarlarda statistik maʼlumotlar taqdim etildi.

Bugungi kunda institut mazkur loyihaning mantiqiy davomi sifatida “STesting-2” loyihasiga start berdi. Loyiha doirasida maktab o‘quvchilari uchun xalqaro baholash tadqiqotlarining namunaviy topshiriqlarga mos bo‘lgan topshiriqlar, videokontentlar tayyorlanadi. Institut loyiha uchun mutaxassis kadrlarni saralab, qo‘yilgan talablarga mos kelgan 63 nafar talabgor bilan suhbat o‘tkazdi. Muvaffaqiyatli o‘tgan nomzodlar bilan shartnoma asosida ish olib borishga kelishildi.

❗️Institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube
Yana bir xalqaro olimpiada g‘olibining o‘qituvchisiga imtiyoz berildi

"Uzluksiz kasbiy taʼlim" platformasi tomonidan taʼlim berish yo‘lida fidoyilik bilan xizmat qilayotgan, o‘quvchilari xalqaro olimpiadalarda yuqori natijalarni ko‘rsatayotgan ustozlarga ularni qo‘llab-quvvatlash maqsadida imtiyozlar taqdim etilmoqda.

Navbatdagi imtiyoz 68-Davlat ixtisoslashtirilgan umumiy o‘rta taʼlim maktab internatining kimyo fani o‘qituvchisi Toshpo‘latov Tilovmurodga o‘quvchisi 56-Xalqaro Mendeleyev kimyo olimpiadasida bronza medalini qo‘lga kiritganligi munosabati bilan platforma tomonidan 54 kredit ball berilib, 2022 yil uchun malaka oshirilganligini tasdiqlovchi sertifikat taqdim etildi.

❗️Institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube
❗️Ҳурматли обуначилар, таълим тизими тараққиётига бефарқ бўлмаган азиз юртдошлар!

🔎 Мактаб директорлари ва ўқитувчилари рейтингини аниқлашда қандай мезонларга эътибор қаратилиши лозим деб биласиз?

⚖️ Директор ва ўқитувчи рейтингини қайси мезонлар асосида адолатли ва шаффоф аниқлаш мумкин?

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг навбатдаги тадқиқоти айнан шу масалага қаратилган. Бу борада институт, аввало, жамоатчилик фикрини ўрганишни лозим топди. Ўтказилаётган сўровнома орқали фикрингизни билдиришингиз мумкин.

▶️Директор рейтингини аниқлашдаги мезонлар

▶️Ўқитувчи рейтингини аниқлашдаги мезонлар

📝 Марҳамат, сўровномадаги иштирокингиз орқали фикрларингизни билдиринг ва мамлакат таълим тизими ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг!

📍Сизнинг фикрингиз муҳим! Иштирокингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!

Telegram |Facebook |Website|YouTube