A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
121K subscribers
5.65K photos
1.05K videos
95 files
3.6K links
Download Telegram
Forwarded from KHISO olimpiada
☀️Yozni ilm bilan, innovatsiya bilan o‘tkazing!

▪️
Matematika: 1-7 avgust kunlari yozgi maktab shaklida (5 kun dars, 1 kun olimpiada)

▫️ Fizika: 6-7 avgust kunlari 1 kunlik olimpiada shaklida o‘tkaziladi.

🇹🇯🤝 Yozgi maktabga Tojikistondan 35 nafar o‘quvchilar tashrif buyurishmoqda!

🧾 Yozgi maktabning o‘tkazilish dasturi: 👉 t.iss.one/mu627/91

Batafsil ma'lumot 📞 +998939290006 raqami orqali olishingiz mumkin.

👉🏻 @khiso
Ижтимоий тармоқларда тарқалган олдинги йилларда ташкил этилган қайта тайёрлаш курслари сертификати билан боғлиқ мурожаатлар юзасидан

РАСМИЙ БАЁНОТ

Ҳақиқатан ҳам 1991-1994 йилларда ўша даврдаги А.Авлоний номидаги малака ошириш институти ва ҳудудий малака ошириш институтларида турли фанлар бўйича 2-3 ойлик қисқа муддатли қайта тайёрлаш курслари ташкил этилган.

Мазкур курсларнинг давомийлиги ва уларга қўйиладиган талаблар бўйича тартибга солувчи ягона норматив ҳужжат бўлмаганлиги сабабли, ушбу курсларнинг муддатлари ҳар бири 288 соатдан 400 соатгача турлича белгиланган.

Ўша даврда турли хил қайта тайёрлаш курсларида ўқиган тингловчилар тегишли қайта тайёрлаш курслари сертификатини қўлга киритишган (у даврда қайта тайёрлаш учун сертификат берилган). Аммо, шу билан бир қаторда ўша пайтларда қалбаки қайта тайёрлаш сертификатлари ҳам тарқалган ҳолатлар аниқланган.

Бундай ҳолатлар бўйича бугунги кунга қадар 14 та ҳудудий малака ошириш марказлари ва А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институтига сертификат ҳаққонийлиги ёки қалбакилигини аниқлаштириш мақсадида иш берувчилар ва бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Қайд этилмаган, соҳталаштирилган сертификатлар ва дипломлар тўғрисида маълумотлар ўз вақтида бериб келинмоқда.

Шуни қайд этиш керакки, 2006 йилга қадар, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 25-сон Қарори тасдиқлангунга қадар бундай ҳолатлар давом этган.

Юқоридаги қарор тасдиқлангандан сўнг қайта тайёрлаш курслари норматив ҳужжатлари тартибга солиниб, бу каби ҳолатларга чек қўйилган.

Шунга қарамасдан, айрим бир тизимда фаолият юритаётган ходимлар ўша даврда соҳталаштириб қўлга киритган сертификатлари орқали иш фаолиятини олиб борган ҳолатлар аниқланди.

Бундай ҳолатларга аниқлик киритиш бўйича А.Авлоний номидаги институт доимий равишда иш берувчилар, мактаблар, туман халқ таълими бўлимлари, вилоят бошқармалари ва жойлардаги молия бўлимлари ҳамда бошқа ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Бундан кейин ҳам шу каби сертификатларнинг хаққонийлигини ўрганиш бўйича Миллий тадқиқот институти ва 14 та ҳудудий марказлар ҳамкорликка тайёрлигини маълум қиламиз.

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда табиий фанларнинг лаборатория машғулотлари бўйича методик видео курслар тайёрланмоқда

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида кимё, биология ва физика фанларидан амалий ва лаборатория машғулотларини олиб боришга мўлжалланган замонавий лаборатория хоналари ташкил этилди.

🎥Ҳозирда мазкур лабораторияда табиий фан ўқитувчилари учун янги методикалар ва малака тоифасини оширишга мўлжалланган видео курслар тасвирга олинмоқда.

👆Юқоридаги видео лавҳада жараёнларни кузатишингиз мумкин.

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#ОАВда_биз

"Муносабат"

Малака оширишдаги муаммоларга ечим топилдими?

Ўқитувчиларнинг касбий эҳтиёжи қандай аниқланади? Барча ўқитувчилар бир хил контентли курсларда малака оширадиларми?

Корея ва Японияда ўқитувчи нуфузи ва мактаб таълими тизимининг олиб борилиши ҳамда Ўзбекистон таълимида қўллаш мумкин бўлган тажрибалар.

1934 йилда ўз фаолиятини бошлаган А.Авлоний номидаги институтнинг кеча ва бугунги фаолияти.

Ўзбекистон телеканали орқали жонли тарзда эфирга узатиладиган "Муносабат" ток шоусида Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти масъуллари юқоридаги каби масалалар бўйича чиқиш қилди.

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек тилини она тили сифатида ўқийдиган битирувчи синф ўқувчиларининг тил малакаларини аниқлаш учун баҳолаш воситалари ишлаб чиқилди

Умумий ўрта таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини қандай баҳолаш мумкин?

Ўзбек тилини она тили сифатида ўқийдиган мактаб битирувчилари малакасини-чи?

А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти томонидан айни масалаларга ечим топадиган лойиҳа амалга оширилди.

Лойиҳа доирасида ўзбек тилининг босқичлаштирилган (А1, А2, B1, B2) даражалари учун малака стандартлари, ўзбек тилини она тили сифатида ўқийдиган битирувчи синф ўқувчиларининг тил малакаларини аниқлаш (ЎзМАТ ўзбек тили малакасини аниқлаш тести) тизими учун баҳолаш воситалари ишлаб чиқилди.

Бу тўғрида батафсил маълумотлар юқоридаги видео лавҳада.

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Сингапурнинг «SixClouds Pte. Ltd» компанияси 5 нафар мутахассиси Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари ва Миллий-тадқиқот институти фаолиятини ривожлантиришда хорижий мутахассис сифатида жалб этилади

Бу бўйича А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти ва Сингапурнинг «SixClouds Pte. Ltd» компанияси ўртасида ўтказилган ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш учрашувида режа қилинди.

Батафсил👉https://avloniy.uz/uz/press-center/news/384

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Хабарингиз бор, Табиий фан (SCIENCE) бўйича қисқа муддатли ўқув курсларига старт берилди!

Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти, Республика таълим маркази ва ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистон таълим тизимида жорий этилган табиий фанларни ўзида жамлаган Табиий фан (SCIENCE) бўйича ўқитувчиларга қисқа муддатли ўқув курслари бошланди.

Курсларга жорий йилнинг 26 июль санасидан старт берилган бўлиб, бугунга қадар 33965 нафар ўқитувчи рўйхатдан ўтди.

Шулардан, 3927 нафар ўқитувчи курсни муваффақиятли якунлаб, сертификатга эга бўлди.

Эндиликда бу курсларнинг:

6 синф ўқитувчилари (география, биология, физика) учун мўлжалланган ўзбек тилидаги курсига жорий йилнинг 9 август санасидан;

3 синф ўқитувчилари учун рус тилидаги курсига 15 августдан;

6 синф ўқитувчилари (география, биология, физика) учун рус тилидаги курсига 20 август санасидан старт берилади.

Мазкур курсларга ўқитувчилар А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг uzlms.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Курслар бўйича Сизнинг саволларингизга 24/7 режимдаги "Кўмак берувчи техник ёрдам хизмати" гуруҳи орқали жавоб берилади.

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Вазир 7-синфданоқ ўқувчиларга инглиз тилидан сабоқ бераётган иқтидорли мактаб ўқувчиси билан учрашди

Иззатбек Юсупов Фарғона вилояти, Фурқат туманидаги 13-мактабининг 7-синфи ўқувчиси. Тил ўрганишга иштиёқи баланд бўлганлиги боис у рус ва инглиз тилларини мукаммал билади. Бунинг натижасида нафақат мактаб, балки вилоят ва республика босқичидаги танловларда ғолибликни қўлга киритиши Иззатбекни яна-да руҳлантиради.

Эътиборлиси, Иззатбек инглиз тилидан қўшимча дарсларга бормайди. Дарсдан кейин бўш вақтида онажониси билан инглиз тилида суҳбатлашади, биргаликда дарс тайёрлайди. Олган билимларини бошланғич синф ўқувчиларига кичик дарс машғулотлари ташкил этиб, ўргатади.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/646


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти вакант лавозимларини эълон қилади

Институтдаги 6 та илмий бўлимда қуйидаги вакант лавозимлар мавжуд:

☑️Бошланғич таълим мазмуни ва методикалари илмий-тадқиқот бўлими етакчи илмий ходими (иш ҳаққи 6 320 400)

☑️Бошланғич таълим мазмуни ва методикалари илмий-тадқиқот бўлими катта илмий ходими (иш ҳаққи 5 562 320)

☑️Умумий ўрта таълим мазмуни ва методикалари илмий-тадқиқот бўлими етакчи илмий ходими (иш ҳаққи 6 320 400)

☑️Касб-ҳунарга йўналтириш методологияси илмий-тадқиқот бўлими етакчи илмий ходими (иш ҳаққи 6 320 400)

☑️Таълим менежменти ва статистикаси илмий-тадқиқот бўлими етакчи илмий ходими (иш ҳаққи 6 320 400)

☑️Рақамли таълим технологияларини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими етакчи илмий ходими (иш ҳаққи 6 320 400)

☑️Таълим сифатини баҳолаш илмий-тадқиқот бўлими етакчи илмий ходими (иш ҳаққи 6 320 400) лавозимига вакантлар мавжуд.

Марҳамат, келинг, бизнинг жамоада иш фаолият, илмий иш ва тадқиқотларни биргаликда олиб борамиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови жараёнлари (+ВИДЕО)

Мукофот жамғармаси 54 млрд сўмни ташкил қиладиган Президент соврини учун ўтказилаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг финал босқичи жараёнлари давом этмоқда.

Ушбу босқичда республикамизнинг 14 та ҳудудидан келган жамоа иштирокичилари (жами 70 нафар ўқувчи) ғолиблик учун курашишмоқда.
Танлов якунларига кўра, ғолиб жамоа 500 миллион сўм, 2-ўринни эгаллаган мактаб 400 миллион сўм, 3-ўринни эгаллаган мактаб 300 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланади.

Бундан ташқари, танловнинг Республика босқичи иштирокчилари (70 нафар ўқувчи) ва уларнинг устозлари (14 нафар) тил кўникмаларини ривожлантириш мақсадида Буюк Британияга таълим саёҳатига юбориш режалаштирилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Дарс ила тарбия орасида бир оз фарқ бор бўлса ҳам, иккиси бир-биридан айрилмайдурган, бирининг вужуди бирига бойланган жон ила тан кабидур”

Абдулла Авлоний

⚡️
Абдулла Авлоний ёш авлод таълим-тарбияси билан нафақат оила ва мактаб, балки, бутун жамият ва мамлакат шуғулланиши муҳимлигини ўз ижодларида намоён этган.

⚡️Таълим тизимидаги ҳамкасбларимизга кенг улашиш мақсадида, миллатнинг илм-маърифати йўлида фидойилик кўрсатган, миллий педагогика асосчиси, адиб Абдулла Авлонийни хотиралашга, ижоди ва фаолияти, оиласи тўғрисида юқоридаги видео лавҳа орқали қисқача ёритишга ҳаракат қилдик.

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
❗️Ҳурматли халқ таълими тизими ходимлари, педагог устозлар!

📝Сизда умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг касбий салоҳияти даражасини баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар борми?

🔻Педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ қандай ҳолатлар сизда салбий, норозилик кайфиятини уйғотмоқда?

🔷А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти бу борада ҳам ўз тадқиқотларини бошлади.

Юқоридаги каби саволлар орқали сизни қийнаётган масалалар бўйича институт томонидан тадқиқот олиб борилади.

Марҳамат, сўровномада иштирок этиб, ўз таклифларингиз, фикрларингизни билдиришингиз мумкин!

Иштирокингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдириб қоламиз!

👉Сўровномада иштирок этиш

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Халқ таълими вазири Президент соврини учун беллашаётган иқтидорли ўқувчилар билан учрашди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов куни кеча Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Президент соврини учун ўтказилаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови якуний босқичида иштирок этаётган ўқувчилар билан учрашиш мақсадида пойтахтимиздаги “City Palace Hotel Tashkent” меҳмонхонасига борди.

Ўзаро дўстона давра столи атрофида бўлиб ўтган мулоқот давомида вазир вазир ўқувчиларнинг танлов жараёнларига оид таассуротлари ва келгуси режалари билан қизиқди. Уларнинг келажак мақсадлари ва бу йўлда олиб бораётган изланишлари, устозлари ва ота-оналари билан муносабатлари хусусидаги қизиқарли фикрларига қулоқ тутди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/653


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram