A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
132K subscribers
4.97K photos
1K videos
95 files
3.42K links
Download Telegram
#Хушхабар

Ўзбекистонлик ўқувчилар каратэ WUKF бўйича Майамида ўтган мусобақада Жаҳон чемпиони бўлдилар

Жорий йилнинг 2-7 июль кунлари Америка Қўшма Штатлари Майами шаҳрида Каратэ WUKF бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

🥇Мазкур мусобақада Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги 34-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси Фазлиддин Фахриддинов ҳамда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 6-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Шохобиддин Шодмонхонов 2 та олтин медални қўлга киритиб, мутлоқ Жаҳон чемпиони бўлди.

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларимизни ғалаба билан муборакбод этади

✒️Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши матбуот хизмати
#Хушхабар

Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро математика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди

Хабарингиз бор ўзбекистонлик ўқувчилар Норвегиянинг Осло шаҳрида 6-16 июль кунлари ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида иштирок этди.

Дунёнинг 104 та давлатидан 589 нафар ўқувчи қатнашган мазкур Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.

Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

Бронза медали учун ўқувчига 60 млн. сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Халқ таълими вазирлиги мазкур ғалаба билан Лазизбек ҳамда унинг устозлари ва ота-онасини муборакбод этади.
#Хушхабар

Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди

Хабарингиз бор ўзбекистонлик ўқувчилар 10-18 июль кунлари Арманистон давлатида ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида қатнашди.

Дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган мазкур олимпиадада Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди.

Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

Бронза медали учун ўқувчига 60 млн. сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Халқ таълими вазирлиги мазкур ғалаба билан Азиза ҳамда унинг устозлари ва ота-онасини муборакбод этади.
#Хушхабар

Хитойда ўтказилган Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди

Хитой давлатида масофавий тарзда ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 80 та давлатидан 320 нафар ўқувчи иштирок этган мазкур нуфузли олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди.

Халқаро олимпиаданинг ёпилиш маросими масофавий тарзда Олимпиаданинг махсус платформасида бўлиб ўтди.

Ғолиблар билан танишинг:

🥈Мафтуна Бадалова
- Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;

🥈Азимжон Жамолов - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;

🥈Икромиддин Боймаҳаммадов - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;

🥈Шерзод Шайматов - Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМнинг 11-синф ўқувчиси.

Кумуш медални қўлга киритган ғолиб ўқувчиларга 90 млн. сўм, ўқитувчиларига – 75 млн. сўмдан пул мукофотлари топширилади.

Медаль соҳиблари олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

Халқ таълими вазирлиги мазкур ғалаба билан ўқувчиларимиз, уларнинг устозлари ҳамда ота-оналарини самимий муборакбод этади.