A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
142K subscribers
4.87K photos
982 videos
95 files
3.39K links
Download Telegram
#Тайинлов #Авлоний #Халқ_таълими_вазирлиги_илмий_тадқиқот_институти

Саипов Забихулла Сабитович — А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири вакант лавозимига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги @vacancy_argos портали очиқ танлови орқали суҳбатдан муваффақиятли ўтиб, лавозимга тайинланди.

Забихулла Саипов халқаро муносабатлар магистратурасини АҚШнинг Колумбия университетида Эдмунд Маски стипендиати сифатида тамомлаган.

Cиёсий фанлар номзоди (PhD). Кўплаб халқаро ва маҳаллий нуфузли ташкилотларда фаолият юритган.

Бонн, Браун, Вестминстер, Гарвард, Гедик, Грац, Ка Фоскари, Кирилл-Мефодий, Мичиган ва Нижний Новгород университетларида касбий маҳоратларни ошириш дастурларида иштирок этган.

2020 йилдан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети DSc мустақил изланувчиси.

Бунга қадар А.Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети доценти в.б. сифатида фаолият юритган.

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Тайинлов #Авлоний #Халқ_таълими_вазирлиги_илмий_тадқиқот_институти

Ботиров Хамид Хакимович — А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти Таълим мазмунини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими мудири вакант лавозимига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги @vacancy_argos порталининг очиқ танлови орқали ўтказилган суҳбатдан муваффақиятли ўтиб, лавозимга тайинланди.

Х.Ботиров бакалавр ва магистратурани ТДЮИда тамомлаган. Юридик фанлар номзоди (PhD). 40 га яқин илмий ишлари мавжуд.

Буюк Британияда изланувчи сифатида ўз малакасини оширган. Университет фаолиятига оид бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойихаларини ишлаб чиқишда иштирок этган.

Бухоро шаҳрида “Орзу болажон” МЧЖга қарашли нодавлат таълим муассасини оилавий ташкил этишган. Х.Ботиров ўз фаолиятини нодавлат ташкилотлардан давлат ташкилотларида давом эттириш сабабини, таълим тизимидаги муаммолар ва уларга ечим топишда илмий асосоланган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш билан боғлади.

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Тайинлов
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ МАЛАКА ОШИРИШ МАРКАЗИ РАҲБАРИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИГА ЎРИНБОСАР ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Фарғона вилояти малака ошириш ҳудудий маркази раҳбари Вахобжон Туражанович Ражапов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Вахобжон Туражанович Ражаповга мамлакатимиз таълим тизими тараққиёти йўлидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!


Ҳурмат билан,
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти жамоаси

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Тайинлов_Авлоний

Ибрагимов Абдималик Гаппарович-А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти Халқ таълими тизими статистикасини шакллантириш ва тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири вакант лавозимига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги @vacancy_argos портали очиқ танлови орқали ўтказилган суҳбатдан муваффақиятли ўтиб, тайинланди.

Ибрагимов Абдималик Гаппарович- Тошкент Ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти бакалавр ва магистратурасини тамомлаган.

Иқтисод фанлари номзоди, доцент. Тошкент Ирригация ва мелиорация институти Маънавият ва маърифат, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Ҳозирги кунга қадар "BILIM ONLAYN" ННМнинг "Khan Academy Uzbek" онлайн таълим лойиҳаси Бош методисти лавозимида фаолият юритган.

Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Тайинлов_Авлоний
Мехмонов Исмат Тошпўлатович — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги @vacancy_argos порталининг очиқ танлови орқали ўтказилган суҳбатдан муваффақиятли ўтиб, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти Ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими бошлиғи вакант лавозимига тайинланди.

Мехмонов Исмат Тошпўлатович - Тошкент вилоят давлат педагогика институти бакалавр, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети магистратурасини “Таълим тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим)” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Бухоро қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида бўлим мудири, Бухоро енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳри Бектемир тумани халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти лавозимида фаолият юритиб келган.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Тайинлов_Авлоний

Бадалова Максуда Умаровна—Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги @vacancy_argos порталининг очиқ танлови орқали ўтказилган суҳбатдан муваффақиятли ўтиб, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти Мактаб ва мактабдан ташқари таълим муаммоларини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири вакант лавозимига тайинланди.

Бадалова Максуда Умаровна— Тошкент давлат университети, Карши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган. Фалсафа фанлари доктори PhD.

Бадалова Максуда Умаровна—«Xalqaro Hamkorlik Markazi» АКнинг жамоатчилик билан алоқалар ва протокол бўлимининг бошлиғи, «Xalqaro Hamkorlik Markazi» АК Халқаро савдо маркази бошқарувчиси, -«Оила» илмий –амалий тадқиқот маркази Тошкент шаҳар бошқармаси махсус ўқув курси раҳбари лавозимларида фаолият олиб борган.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Тайинлов_Авлоний

Сахибова Феруза Аскеровна-Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори вакант лавозимига тайинланди.

Сахибова Феруза Аскеровна-Фарғона давлат университетини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги Математика фани ўқитувчиси.

Сахибова Феруза Аскеровна-Фарғона шаҳар жаҳон тиллари гимназиясида, Фарғона шаҳар 15, 4 ҳамда 22-сон умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатган.
Ҳозирги кунга қадар Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Тайинлов_Авлоний

Меҳринисо Пардаева Донияровна — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги @vacancy_argos порталининг очиқ танлови суҳбатидан муваффақиятли ўтиб, Халқ таълими вазирининг 366 к-сон буйруғи билан А.Авлоний илмий-тадқиқот институтининг Таълим инновацияларини жорий этиш бўйича директор ўринбосари вакант лавозимига тайинланди.

М.Пардаева - Навоий Давлат педагогика институтининг “Математика, информатика ва ҳисоблаш техникаси ” йўналишини тамомлаган.

Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2011 йил "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги" ҳамда 2012 йил "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар 12-сон мактаби ўқитувчиси, Навоий Давлат кончилик институти ўқитувчиси, Навоий вилояти Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, Навоий вилояти Зарафшон компьютер технологиялари коллежи директори ва Навоий вилоят ХТБ бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Бугунга қадар РТМ директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
#Тайинлов

Халикова Мохира Кундибаевна - Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий - тадқиқот институти томонидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги @vacancy_argos портали очиқ танлови орқали ўтказилган суҳбатдан муваффақиятли ўтиб, Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази директори лавозимига тайинланди.

У Низомий номли ТДПУнинг бакалавр ва аспирантурасини тамомлаган. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.

Тошкент вилояти малака ошириш институти (ҳозирги марказ) катта ўқитувчиси, 2001-2009 йилларда проректор, Тошкент шаҳар малака ошириш институти “Тил ва адабиёт таълими” кафедраси мудири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази махсус ўқув курслари раҳбари лавозимларида ишлаган.

Бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
#Тайинлов_Авлоний

Хусанбой Исмаилов Махаммадқосим ўғли — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги @vacancy_argos порталининг очиқ танлови суҳбатидан муваффақиятли ўтиб, Халқ таълими вазирининг буйруғи билан А.Авлоний миллий-тадқиқот институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор вакант лавозимига тайинланди.

Х.Исмаилов - Тошкент ахборот технологиялари университетида бакалавр ҳамда магистратурани тамомлаган.

Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. Япониянинг Нагоя университети докторанти

Ўзбектелеком акциядорлик компанияси бизнесни ривожлантириш маркази филиали мижозлар бўлими мутахассиси, ТАТУ АКТ соҳасида иқтисодиёт кафедраси ассистенти, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида етакчи ва бош мутахассис лавозимларида фаолият кўрсатган.

Тошкент молия институти таянч докторанти

Бугунга қадар “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаси рақамли иқтисодиёт ривожланишининг илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.