A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
143K subscribers
4.87K photos
982 videos
95 files
3.39K links
Download Telegram
#Тайинлов #Авлоний #Халқ_таълими_вазирлиги_илмий_тадқиқот_институти

Ботиров Хамид Хакимович — А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти Таълим мазмунини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими мудири вакант лавозимига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги @vacancy_argos порталининг очиқ танлови орқали ўтказилган суҳбатдан муваффақиятли ўтиб, лавозимга тайинланди.

Х.Ботиров бакалавр ва магистратурани ТДЮИда тамомлаган. Юридик фанлар номзоди (PhD). 40 га яқин илмий ишлари мавжуд.

Буюк Британияда изланувчи сифатида ўз малакасини оширган. Университет фаолиятига оид бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойихаларини ишлаб чиқишда иштирок этган.

Бухоро шаҳрида “Орзу болажон” МЧЖга қарашли нодавлат таълим муассасини оилавий ташкил этишган. Х.Ботиров ўз фаолиятини нодавлат ташкилотлардан давлат ташкилотларида давом эттириш сабабини, таълим тизимидаги муаммолар ва уларга ечим топишда илмий асосоланган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш билан боғлади.

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
350 ta grant imkoniyatini qo‘lga kiritish uchun qo‘shimcha motivatsiya

1 may
kunigacha hujjatlarni https://admission.eyuf.uz/ orqali topshirishga kechikmang! “EL-YURT UMIDI” jamg‘armasi orqali chet elda bakalavr, magistratura va doktoranturada o‘qish uchun ajratilgan 350 ta grant o‘rinlariga hujjatlarni topshirish bo‘yicha Jamg‘arma vakillari bilan birga ochiq muloqot qilib barcha savollarga javob berilgan edi. (Qaytadan ko‘rish uchun: https://bit.ly/32F1eY7 )

Shundan so‘ng ijodkor yoshlarimiz ba’zi chet elda o‘qib qaytgan Xalq ta’limi vazirligi tizimida ishlayotgan xodimlarimiz bilan qisqacha suhbat uyushtirishib videorolik tayyorlashgan ekan. Tomosha qilishni tavsiya etaman. O‘qishga harakat qilishga ikkilanayotganlarga qo‘shimcha motivatsiya bo‘lar degan umiddaman.

Ushbu insonlar kabi bizning jamoaga qo‘shilmoqchi bo‘lganlar, marhamat, ARGOS orqali hujjat topshiring: https://bit.ly/3rIYTp6

#MOPE_team #BestPlaceToWork
#kun.uz_biz_haqimizda

Ўзбекистон мактаблари 2021 йилда илк марта PIRLS халқаро тадқиқотида иштирок этади. Бу жараёнга бир неча йилдан бери тайёргарлик кўрилмоқда. Хўш, бундай халқаро тадқиқотларда иштирок этиш бизга нима беради?

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ректори Аюбхон Раджиев Kun.uz муҳбирига шу ҳақда интервью берди.

«Халқаро тадқиқотлар таълим сифатини шаффоф кўрсатиб беради»

— Ўзбекистон тарихда илк бор таълим бўйича халқаро тадқиқотларда иштирок этиш қарорини қабул қилди. Бундай халқаро тадқиқотлар мамлакатимиздаги таълим сифати қай ҳолатда эканини шаффоф ва асосли равишда кўрсатиб беради. Чунки бу тадқиқотларнинг устида ишлайдиган олимлар бутун дунёдан танлаб олинган, ўз соҳаси усталари. Баҳолаш мезонлари халқаро тестология стандартларига асосланади.

👉👉Батафсил
(+видео)

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Forwarded from Sherzod Shermatov
Maktablarni qo‘shimcha daromadini oshirib, o‘quvchilarga ham daromad topishni o‘rgatayotgan pedagoglarimizning ijobiy tajribalarini ommalashtirish zarur

Samarqand shahridan Paxtachi tumaniga ketayotganda yo‘lda maktab ko‘ringanida, bir to‘htab ko‘raylikchi qanday ekan deb kirib juda yaxshi holatning guvohi bo‘ldik. Maktab direktori maktabning yerlaridan unumli foydalanib, turli xil ekinlar, issiqxonalar tashkil qilgani bilan birga fidoyi tasviriy san’at o‘qituvchisining mahsulotlarini ko‘rsatdi. O‘qituvchi bolalar bilan birga ko‘pgina yo‘nalishda ijod namunalarini yasab, erkin savdoga ham berib yuborar ekan.

Natijada o‘ziga, maktabga va o‘quvchilarga qo‘shimcha daromad topibgina qolmay, balki bitiruvchilarni ish bilan ta’minlanishiga o‘ziga xos poydevor yaratayapti. Samarqandda turizm imkoniyatlari keng bo‘lgani tufayli har bir sayyoh o’zi bilan esdalik uchun nimadir olib ketgisi keladi. Batafsil: https://bit.ly/2R0IKyE
Корея мактабларининг таълим методлари қандай олиб борилади?

Корея таълим тизимининг нафақат Осиё, балки дунё мамлакатлари бўйича етакчи ўринларда туриш сири нимада?


А. Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилаётган интерактив суҳбатнинг навбатдаги сони айнан шу мавзуда, Тошкент шаҳар ҳудудий малака ошириш маркази билан ҳамкорликда олиб борилади.

🔹Мавзу: “Жанубий Кореянинг мактаблар тизими: фойдали тажрибалар ва намунавий амалиётлар”

Интерактив суҳбат ўзбек тилида олиб борилади ва институтнинг расмий Facebook саҳифаси орқали жонли эфирга узатилади.

Кириш:
А.Раджиев - А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори

Маърузачилар:
Дилнавоз Шавқиддинова - Жанубий Кореянинг Сукмёнг Аёллар Университети илмий тадқиқотчиси.

📆Ўтказилиш куни: 2021 йил 27 Апрель

Соат 12:20
Ҳаволаси: 👇👇
https://deliveryassociates.zoom.us/j/91789346913

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
‼️ДИҚҚАТ!

Шартнома асосида ишга таклиф муддати узайтирилди.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти Халқ таълими тизимидаги методистлар, мактаб директорлари ва синф раҳбарларининг малакасини ошириш таълим мазмунини такомиллаштириш борасидаги тадқиқотларига тайёргарлик доирасида малакали мутахассисларни шартнома асосида ишга таклиф эълонини қилган эди!

Талаб даражасидаги даъвогарлар бўлмаганлиги сабабли, ҳужжатларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 1 май кунига қадар узайтирилди.

ТАКЛИФ ЭТИЛАЁТГАН МУТАХАССИСЛАР:

таълим мазмунини яратиш бўйича мутахассислар;
аниматор, оператор;
Тестология бўйича мутахассислар;
Таржимон ва муҳаррирлар.

НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

Олий маълумот, таълими соҳасида юқори малака ҳамда камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан эркин фойдалана олиш.
НОМЗОДНИНГ ШАХСИЙ СИФАТЛАРИ:
Муддатларга риоя қилиш, масъулият ва жавобгарлик;
Янгиликларни қабул қилишга очиқлик, креатив фикрлаш.
ВАЗИФАЛАР:
Тест платформасининг контентини тайёрлаш;
Электрон дастурий восита яратиш;
Видео маҳсулотлар яратиш.
📌 Ишлаш истагидагилар маълумотнома (телефон рақами кўрсатлиган ҳолда), паспорт нусхасини 2021 ЙИЛ 1 МАЙГА қадар [email protected]
манзилига юборинг.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
‼️ДИҚҚАТ

Эслатиб ўтамиз, бугун А. Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг Тошкент шаҳар ҳудудий малака ошириш маркази билан ҳамкорликда ташкил этаётган интерактив суҳбати соат 12:20 да бошланади.Суҳбат Корея мактабларининг таълим методларини ўрганиш бўйича олиб борилади.

🔹Мавзу: “Жанубий Кореянинг мактаблар тизими: фойдали тажрибалар ва намунавий амалиётлар”

Интерактив суҳбат ўзбек тилида олиб борилади ва институтнинг расмий Facebook саҳифаси орқали жонли эфирга узатилади.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
“Масофавий ва аралаш малака ошириш курсларида машғулотлар турлари ва уларнинг самарадорлиги”

🔰А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва Бош прокуратура Академиясининг ҳамкорликда ташкил этаётган вебинар тренинги шу👆🏻👆🏻 мавзуда давом эттирилади.

🔖Маърузачилар:

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Дилафруз Хидоятова

Бош прокуратура Академияси, Электрон таълим бўлими катта прокурори, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Аскар Ибрайимов

Ўтказилиш вақти: 2021 йил 28 апрель соат 11:00

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website |YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬#STesting #Digest_24

“СИНДРОМ ГИБЕЛИ ПЧЕЛИНЫХ СЕМЕЙ”

❗️Группа заданий по естественнонаучной грамотности PISA “СИНДРОМ ГИБЕЛИ ПЧЕЛИНЫХ СЕМЕЙ ”, направлена на оценку отношения учащихся к влиянию химикатов на гибель пчел и разрушению пищевой цепи, также на грамотность чтения графиков.

Дорогие ученики! Давайте рассмотрим это задание, связанное с явлением, известным как “СИНДРОМ ГИБЕЛИ ПЧЕЛИНЫХ СЕМЕЙ ”, в котором основное внимание уделяется решению одной из проблем, как инсектициды влияют на гибели живых организмов и поработаем вместе, чтобы найти ответы на вопросы.

⚡️Следите за официальными страницами Научно-исследовательского института имени А. Авлони👇🏻👇🏻
Telegram |Facebook |Website |YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори А.Раджиев Япония рақамли университети раҳбари Р.Мамажонов ва университетнинг Япониядаги таъсисчи ташкилоти халқаро бўлим бошлиғи Гёда Ёшиҳиро билан учрашув ўтказди.

Учрашувда япониялик мутахассислар томонидан халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида ишлаб чиқилиб, ўзбек тилига таржима қилинган 40та ўқитувчиларни ўқувчилар билан мулоқот қилиш компетенцияларини оширишга оид малака ошириш контентларини институтнинг LMS платформасига жойлаш бўйича келишувга эришилди.

Маълумот учун: Гёда Ёшиҳиро 10 йиллик ўқитувчилик ва 7 йиллик таълимда LMS платформалар яратиш тажрибасига эга мутахассис ҳисобланади.

Telegram |Facebook |Website |YouTube
#ҳудудий_малака_ошириш

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлигининг Республикамизда инглиз тилини ўқитиш сифатини оширишга қаратилган “English Speaking Nation” лойиҳаси доирасида Америкадан юртимизга етиб келган мутахассислар Республикамиз ҳудудларига тақсимланган ҳолда ўз фаолиятларини олиб бормоқда.

Мутахассисларнинг ҳудудлардаги фаолияти тўғрисида малака ошириш матбуот хизмати хабар бериб келмоқда. Хоразм вилояти матбуот хизматининг хабарига кўра, лойиҳа доирасида ESN тренери Mina Gavel билан ҳамкорликда ҳудудий марказда "IELTS,TOEFL сертификатларни олиш учун тайёргарлик кўриш" 8 соатли қисқа муддатли курслар ташкил этилган.

1-30 апрель кунлари ташкил этилган саккиз соатлик муаллифлик курсини муваффаққиятли тугатган вилоятнинг 28 нафар инглиз тили фани ўқитувчиларига махсус сертификатлар топширилган.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website |YouTube