A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
142K subscribers
4.87K photos
982 videos
95 files
3.39K links
Download Telegram
#Тайинлов #Авлоний #Халқ_таълими_вазирлиги_илмий_тадқиқот_институти

Саипов Забихулла Сабитович — А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири вакант лавозимига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги @vacancy_argos портали очиқ танлови орқали суҳбатдан муваффақиятли ўтиб, лавозимга тайинланди.

Забихулла Саипов халқаро муносабатлар магистратурасини АҚШнинг Колумбия университетида Эдмунд Маски стипендиати сифатида тамомлаган.

Cиёсий фанлар номзоди (PhD). Кўплаб халқаро ва маҳаллий нуфузли ташкилотларда фаолият юритган.

Бонн, Браун, Вестминстер, Гарвард, Гедик, Грац, Ка Фоскари, Кирилл-Мефодий, Мичиган ва Нижний Новгород университетларида касбий маҳоратларни ошириш дастурларида иштирок этган.

2020 йилдан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети DSc мустақил изланувчиси.

Бунга қадар А.Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети доценти в.б. сифатида фаолият юритган.

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Тайинлов #Авлоний #Халқ_таълими_вазирлиги_илмий_тадқиқот_институти

Ботиров Хамид Хакимович — А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти Таълим мазмунини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими мудири вакант лавозимига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги @vacancy_argos порталининг очиқ танлови орқали ўтказилган суҳбатдан муваффақиятли ўтиб, лавозимга тайинланди.

Х.Ботиров бакалавр ва магистратурани ТДЮИда тамомлаган. Юридик фанлар номзоди (PhD). 40 га яқин илмий ишлари мавжуд.

Буюк Британияда изланувчи сифатида ўз малакасини оширган. Университет фаолиятига оид бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойихаларини ишлаб чиқишда иштирок этган.

Бухоро шаҳрида “Орзу болажон” МЧЖга қарашли нодавлат таълим муассасини оилавий ташкил этишган. Х.Ботиров ўз фаолиятини нодавлат ташкилотлардан давлат ташкилотларида давом эттириш сабабини, таълим тизимидаги муаммолар ва уларга ечим топишда илмий асосоланган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш билан боғлади.

Telegram |Facebook |Website|YouTube