Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©
14.2K subscribers
64.6K photos
3.22K videos
23 files
8.37K links
РАСМИЙ САХИФАЛАРИМИЗ

Facebook: facebook.com/asakapressa
Telegram: t.iss.one/asakapressa
Instagram: instagram.com/asakapressa
Twitter: twitter.com/asakapressa
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда мамлакатимиздаги вилоятлар ҳокимлари Андижонга келди. Ушбу сафар давомида Андижонда амалга оширилаётган ишларни яқиндан ўрганиш ва тажриба алмашиш режалаштирилган.

📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Андижонга келган меҳмонлар Асака туманидаги “ADM electronics” корхонаси билан танишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юртимиздаги вилоятлар ҳокимлари бугун Андижонга тажриба алмашиш мақсадида келди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live

Айни дамларда республикамиз бўйлаб кенг қулоч ёзаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Асака тумани "Янги ҳаёт" массивида кузги манзарали кўчатлар экиш акцияси зўр уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

Асака тумани "Нуроний" жамғармаси раиси Исроилжон Султонов ушбу тадбирнинг ижтимоий-сиёсий ва маърифий ахамияти ҳақида гапирди
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати


https://t.iss.one/asakapressa
#LIVE

АСАКА ТУМАНИДА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати


         https://t.iss.one/asakapressa
#live
Аввал маълум қилинганидек, Асака Агротехнологиялар техникуми фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири туман фаоллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, зиёлилар, маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Алиева йиғилганларга табрик нутқини ўқиб эшиттирди.

Сўзга чиққанлар Конституциянинг инсон эркинликлари ва ҳуқуқлари, фаровон ҳаёт ва юксак турмуш-тарзи подевори экани ҳақида батафсил тўҳталиб ўтдилар.

Тадбирнинг бадиий қисмида маданият бўлими хонандалари, созанда ва раққосалари, ўқувчи-ёшлар томонидан она-ватанни, тинчлик ва тараққиётни тараннум этувчи қўшиқлар, жозибали рақслар ижро этилди
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live
O'ZBEKISTON24 |

Asaka transport va mashinasozlik texnikumida

|Dual ta'lim - bilim va kasb - hunarni birgalikda o'rganish imkoniyati
|

🎓 Asaka transport va mashinasozlik texnikumining rasmiy sahifalari👇

🌐 Telegram 🌐 Instagram

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#live

Асака туманидаги ижтимоий соҳа объектларининг қишки мавсумда иситилиши ва унга тайёргарлик аҳволи туман ҳокимлиги томонидан ўрганилмоқда.

Хусусан, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаниш масканларининг қиш мавсумига тайёрлиги, хоналарда ҳаво ҳарорати меъёри, даволанувчиларга яратилган шароитлар ўрганилди.

Шунингдек, аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, амалга ошириладиган чора-тадбирлар ижроси назоратга олинди..

Ўрганишлар давом эттирилмоқда
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
#live
🎇 Халқни рози қилиш сиёсати

Инсон қадри учун, деган эзгу ғоя негизида турган халқни рози қилиш сиёсати тобора кенг миқёсларда ташкил этилмоқда
.

🎄Айни дамларда Асака тумани ҳокими Н.Мўминов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари ва мутасаддилар Ғулом Ёқубов номли майдонда қад ростлаган марказий арчани ва байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонни бориб кўрдилар.

🎄Аҳолига, кекса-ю ёшга яратилган шарт-шароитлар, маданий дастурлар учун белгиланган саҳна майдонлари, тунги ёритиш масалалари ва яна жуда кўплаб долзарб ишлар юзасидан маъсулларга қўшимча топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинмоқда.


          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
#live
🏭 Эл-юрт ташвиши ҳақида қайғуриш - халқни рози қилиш сиёсати

Сиёсий раҳбарлик кўп ҳолларда ҳузур-ҳаловатдан кечиш, ностандарт қарорлар қабул қилиш демакдир. Зотан, ҳаётнинг ўзи кун сайин ижро органлари мутасаддилари олдига, секторлар раҳбарларига долзарб вазифаларни қўяди ва давлатимиз раҳбарининг ҳам талаби шундай.

Айни дамларда Асака тумани ҳокими Н.Мўминов, прокурор А.Мирзакаримов, ИИБ бошлиғи Ш.Назиров ва ДСИ раҳбари И.Раҳимовлар ижтимоий соҳалар биноларининг тунги вақтлардаги ҳолатлари, иситилиши ва қўриқланиши каби долзарб масалаларни жойида ўрганишмоқда.

Сиз суратларини кўриб турганингиз лавҳалар "Қадрият" МФЙда жойлашган 34-идуми биносининг иситилишини ўрганиш жараёнидан олинган
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
☃️ Обод юртга - байрамлар ярашади

Айни дақиқаларда Асака туманининг марказий янги йил арчаси безатилган Ғулом Ёқубов номли майдонда ёшлар, кексалар, хотин-қизлар ва қўйингки кенг аҳоли вакиллари "Янги йилнинг янги саргузаштлари" деб номланган бадиий композицион байрам дастурини тантанали очилиш маросимига жам бўлмоқдалар
.

🎅 Айём шукуҳи бошланиш арафасида ўзгача файз олган майдонда кумуш қишнинг зийнати яққол намоён бўлмоқда.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати