#ҳамкорлик
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали билан ҳамкорликда бошқарма ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлардаги вакант лавозимларни юқори малакавий кадрлар билан тўлдириш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.
Ҳамкорлик борасидаги ишларнинг дастлабкиси жорий йилнинг 4 сентябрь куни ФҲДЁ (Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш) органи, Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Давлат хизматлари марказларида мавжуд бўлган 13 та вакант лавозимларга ҳужжат топширган жами 36 нафар номзодлар билан ўтказилган суҳбат жараёнида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ходимлари мустақил кузатувчи сифатида иштирок этиб, суҳбатни адолатли, очиқ ва ошкора тарзда ўтказилиши юзасидан тажриба алмашилиб, керакли тавсия ва таклифлар берилди.
Бу каби ҳамкорлик келгусида Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг тизим ташкилотларидаги вакант лавозимларни энг истиқболли кадрлар билан тўлдиришда ўзининг самарасини беради.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
Web site | Telegram | fb.com | Instagram|

#меморандум
#АРГОС
#Ёшлар
Кўп кутилган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди
"Келажак лидерлари" дастурининг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ўртасида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz

#Ҳамкорлик
Инсон ресурсларини ривожлантиришда ижтимоий шериклик
Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари Ўзбекистон Иш берувчилар Ассоциацияси вакиллари билан учрашди.
Мақсад — инсон ресурсларини ривожлантиришда ҳамкорликни йўлга қўйиш, бу йўналишда давлат ва хусусий сектордаги тенденцияларни уйғунлаштириш, замонавий стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда турли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш.
Учрашувда Агентлик Департамент мудирлари И.Қурбонов ҳамда Б.Алимовлар томнидан давлат фуқаролик хизматида меритократия тизимини жорий этиш, давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар ишини мувофиқлаштиирш, инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.
Ўз навбатида, Ассоциация ижрочи директори Г.Урманова ҳамда ташкилот аъзоси Ю. Яковлева ташкилот фаолияти билан таништирди.
Учрашув ҳар икки томон учун манфаатли мулоқот платформаси бўлгани таъкидланди ва "Халқчил давлат хизмати"ни шакллантиришда самарали ҳамкорлик қилиш учун келгусидаги режа, аниқ тадбирларни ўз ичига олган меморандум имзолашга келишиб олинди.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Жаҳон банки вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Мулоқотда Жаҳон банкининг етакчи мутахассислари Шихо Нагаки, Арман Ватян, Изза Акрам Малик, Нургуль Татыбекова иштирок этди. Учрашув аввалида Агентлик фаолияти, Ўзбекистонда давлат хизматини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари бошчилигида давлат хизмати тизимини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хорижий мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистонда давлат хизмати жозибадорлигини янада ошириш, шу жумладан, давлат хизматчиларига меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама қилишди.
Жаҳон банки вакиллари ушбу соҳада халқаро миқёсда тан олинган илғор тажрибаларни жорий этишда кўмаклашишга тайёрликларини билдиришди.
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz