Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.4K subscribers
9.86K photos
1.91K videos
14 files
6.46K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Андижон #Балиқчи #Олтинкўл #Улуғнор #Пахтаобод #Асака #Избоскан #Шаҳрихон

#семинар

✔️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон филиали томонидан “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари билан амалий-услубий семинар ташкил этилди.


🎙 Андижон вилоятининг Балиқчи, Олтинкўл, Улуғнор, Пахтаобод, Асака, Избоскан, Шаҳрихон ва бошқа туманларидан келган фаол ёшларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти, дастурлари ва янги талаблари ҳақида батафсил маълумот Андижон ёшларига берилди ҳамда янгиланган форматида тарқатма материал тақдим этилди.

“Эл-юрт умиди" жамғармаси директори ўринбосари О.Саттаров сўзга чиқиб, "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендия танловларининг янги талаблари ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш мумкинлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди, шунингдек, “Эл-юрт умиди" жамғармаси вакиллари Андижон вилояти Ёшларини қандай рағбатлантириш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан улашишди.

Тадбирда Олий таълимдан бакалавр, магистр ва докторантура дастурларида таълим олаётганлар, мактаб битирувчилари ҳамда ёш лидерлар ва вилоят ташкилотлари ходимлар билан ишловчи мутахассислар жами 555 қиши қатнашишди. Тадбир давомида 70 га яқин иштирокчилардан турли саволлар берилди.
Мисол учун, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияларини молиялаштириш тартиби, онлайн хужжатлар топшириш учун қайси ҳужжатлар зарурлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари томонидан тегишли жавоблар берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz