Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
9.94K photos
1.93K videos
14 files
6.51K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
❗️Яна бир раҳбар танлов асосида тайинланди

♦️ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ҳамда Самарқанд вилояти бандлик бош бошқармаси томонидан Жомбой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлиги учун очиқ танлов ўтказилди.

♦️ Меритократия тамойили асосида Қўзиев Фарҳод Эркинович энг муносиб номзод деб топилди ва вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 9 октябрдаги буйруғига асосан Жомбой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
#Жиззах

Муаммоларга юзланиш – самарадорлик
калити!


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Қарақалпағым" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда сўнгги йилларда Қорақалпоғистонда рўй берган улкан ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня, в 20:20 документальный фильм "Қарақалпағым" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме рассказывается о больших преобразованиях, произошедших в последние годы в Каракалпакстане.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЯММТ

Ягона миллий меҳнат тизимида ходимнинг таътилини рўйхатга олиш ва вақтинчалик ходимни расмийлаштириш бўйича видео қўлланма!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Тошкент_вил.

Ҳоким ўринбосарлари самарали ишласа, ҳудуд ҳар томонлама ривожланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ходимлари томонидан жорий йилнинг 11 октябрь куни “Zoom” платформаси орқали “Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари” (KPI) бўйича Янгийўл шаҳар ва Янгийўл туман ҳокими ўринбосарлари билан 3-чорак якуни юзасидан (амалдаги натижалари асосида) KPI кўрсаткичлари бўйича муҳокама ўтказилди.

Муҳокамалар жараёнида ҳоким ўринбосарлари томонидан амалга оширилаётган вазифалар ва юзага келаётган айрим муаммоларни бартараф этиш масалалари атрофлича ўрганилди.

Якунда ҳоким ўринбосарларининг мавжуд муаммолари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#интервью

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан республикамизда давлат фуқаролик хизматига ишга кириш борасида очиқлик, шаффофлик ва адолатлилик принциплари устувор бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан агентлик мутахассиси Аббос Акрамовнинг "УзРепорт" телеканалига берган интервьюси.

1- қисм

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Telegram: https://t.iss.one/argos_uz

#интервью #Узрепорт #АРГОС #vacancy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#интервью

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан республикамизда давлат фуқаролик хизматига ишга кириш борасида очиқлик, шаффофлик ва адолатлилик принциплари устувор бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан агентлик мутахассиси Аббос Акрамовнинг "УзРепорт" телеканалига берган интервьюси.

2- қисм

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Telegram: https://t.iss.one/argos_uz

#интервью #Узрепорт #АРГОС #vacancy
#Андижон

Андижон вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Балиқчи ҳамда Андижон туманларидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган очиқ мустақил танлов доирасида 2020 йилнинг 26 сентябрдан – 10 октябрга қадар vacancy.argos.uz орқали келиб тушган ҳужжатлар ҳақида инфографик маълумот.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Тайинлов

⚡️Гулистон шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси очиқ танлов асосида тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали
ҳамда Гулистон шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими учун очиқ танлов ўтказилди.

Меритократия тамойили асосида ўтказилган танловда Куванов Шавкат Тешабаевич энг муносиб номзод деб топилди ва Гулистон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 25 сентябрдаги қарорига асосан ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик
расмий каналини кузатиб боринг - https://t.iss.one/argos_uz
​​#тавсия

⚡️Сиз Давлат хизматчисимисиз?

👉Унда ушбу тавсия албатта Сиз учун!

👥Республикамизда кадрлар сиёсати, давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотлар, давлат хизматичисининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда улар учун яратиладиган янги шарт-шароитлар билан биринчилардан бўлиб танишиб боришни истасангиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги янгиликларини агентлик расмий сайти, Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси, телеграмдаги расмий канали ва Инстаграмдаги аккаунтларини кузатиб боринг!

👉 Агентлик расмий сайти: https://argos.uz/

👉 Агентликнинг Телеграмдаги канали: https://t.iss.one/argos_uz

👉 Агентликнинг Фейсбукдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/argos.pressa

👉 Агентликнинг Инстаграмдаги саҳифаси: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
#Меритократия

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги илк маротаба вазирликнинг марказий аппаратида мавжуд бўлган 11 та вакант лавозимни энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов ўтказди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Feedback

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги телеграмдаги расмий канали орқали давлат хизматчилари ва канал аъзоларида мавжуд саволларга мунтазам жавоб бериб бориш мақсадида “Feedback” тизимини йўлга қўйди.

Эндиликда ҳар бир давлат хизматчиси давлат органлари ва ташкилотлари билан боғлиқ масалалар, саволлар ва таклифлар юзасидан @MBM_ARGOS_Pressa га мурожаат қилиши мумкин!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
​​#Сурхондарё

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали, вилоят ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи билан хамкорликда жорий йилнинг 13 октябрь куни туман (шаҳар) ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари, давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар бўлинмалари ходимлари ва вилоятдаги сектор котиблари иштирокида “Саҳоват ва кўмак” доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига маълумотларнинг киритилиб борилиши юзасидан “ZOOM” дастури орқали видеоконференция ташкил қилинди.

Видеоконференция йиғилишида Агентликнинг Сурхондарё вилояти филиали раҳбари томонидан масъул ходимларга “Саҳоват ва кўмак” доирасида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳар бир вилоят, туман (шаҳар) сектор раҳбарларининг кунлик қилаётган ишларини saxovat.argos.uz электрон сайтига ҳамда ташкилот ходимлари тўғрисидаги маълумотларни “ЯММТ”га тўлиқ ва сифатли киритилиши бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#HRmetrics

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
тизимидаги ходимлар сифат таркиби

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалаги вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик тизимидаги ходимлар сифат таркибини ўрганди.

Унга кўра 2020 йил октябрь ойи ҳолатига вазирликнинг марказий аппаратида фаолият юритаётган бошқарув ходимларининг барчаси олий маълумотли бўлиб, уларнинг 76 нафари ўз соҳаси бўйича магистрлик даражасига эга, 20 нафари хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олган, 8 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва 5 нафари Банк - молия академияси битирувчилари ҳисобланади.

Ўтган йилга нисбатан магистрлар сони 14 нафарга, хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида таълим олган ходимлар сони 13 нафарга ортган ҳамда сифат таркибининг оширилишига эришилган.

Ходимлар таркибидаги ўртача ёш 2019 йилда 42 ёшни ташкил этган бўлса, 2020 йилда 38 ёшни ташкил этди, бу эса 30 ёшгача бўлганлар салмоғи ўтган йилга нисбатан 2 баравар ортганлигини кўрсатади.

Ходимларнинг таркиби гендер тенглиги кесимида кўрилганда, аёлларнинг сони 2019 йилга нисбатан 3 бараварга ортган. Бугунги кунда ходимларнинг 37,8 фоизи хорижий тилларни ўзлаштирган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 11,1 фоизга ортган.

Вазирлик ходимларининг илмий салоҳиятини кўтариш бўйича тизимли ишлар амалга оширилган бўлиб, 2019 йилда фаолият юритган ходимларнинг 16 нафари илмий даражага эга бўлган бўлса, 2020 йилда 9 нафар ходим соҳага оид илмий ишлар ҳимоя қилиб, илмий даражага эга ходимлар сони 25 нафарга (20,1%) етди. Шундан 9 нафари фан доктори ёки DSc (Doctor of Science) ва 16 нафари фан номзоди ёки PhD (Doctor of Philosophy).

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#vacancy

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган vacancy.argos.uz "Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали" орқали эълон қилинган вакансиялар, номзодлар томонидан юборилган аризалар сони ва шу каби маълумотлар ҳақида маълумот.

(14.10.2020 й. ҳолатига)

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Хоразм

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан яна бир янги лойиҳа ишга туширилмоқда.

👉Эндиликда Сиз агентлик томонидан тайёрланадиган инфографик маълумот орқали республикамизнинг шаҳар ва туман ҳокимлари билан танишиб бориш имконига эга бўласиз!

📌Айни вақтда Сизнинг эътиборингизга Хоразм вилояти ҳокими ва туман(шаҳар) ҳокимлари ҳақидаги маълумот тақдим этилмоқда.

Мазкур лойиҳа кўламини келгусида янада кенгайтириш режа қилинган!

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
​​#меритократия

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ҳамда Ромитан туман ҳокимлиги томонидан ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими учун очиқ танлов ўтказилди.

👉Меритократия тамойили асосида ўтказилган танловда Хўжаев Умарали Орзиқул ўғли энг муносиб номзод деб топилди ва Ромитан туман ҳокимининг 2020 йил 15 октябрдаги қарорига асосан ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Фарғона

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали томонидан вилоятдаги Меҳнат бандлиги бош бошқармаси ва Молия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш вакант лавозимларга ташкил этилган танловлар ўтказиш ва кенг тарғиб қилиш ҳамда “Ягона миллий меҳнат тизими”га киритиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва йўл қўйилаётган хато-камчликларни бартараф этишга қаратилган ZOOM орқали муҳокама ўтказилди.

Муҳокамалар жараёнида вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари ҳамда Меҳнат бандлик бошқармаси, Молия бошқармаси ва уларнинг туман (шаҳар) бўлимларининг масъул раҳбар-ходимлари иштирок этди.

Унда бўш вакант лавозимларга ўтказилаётган танловларни сифатли, адолатли, шаффоф, очиқ тарзда ташкил этиш ва кенг аҳоли ўртасида тарғибот этиш масаласи илгари сурилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик телеграм каналини кузатиб боринг: https://t.iss.one/argos_uz