Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
55K subscribers
11K photos
2.15K videos
14 files
7.13K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#HRmetrics

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
тизимидаги ходимлар сифат таркиби

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалаги вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик тизимидаги ходимлар сифат таркибини ўрганди.

Унга кўра 2020 йил октябрь ойи ҳолатига вазирликнинг марказий аппаратида фаолият юритаётган бошқарув ходимларининг барчаси олий маълумотли бўлиб, уларнинг 76 нафари ўз соҳаси бўйича магистрлик даражасига эга, 20 нафари хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олган, 8 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва 5 нафари Банк - молия академияси битирувчилари ҳисобланади.

Ўтган йилга нисбатан магистрлар сони 14 нафарга, хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида таълим олган ходимлар сони 13 нафарга ортган ҳамда сифат таркибининг оширилишига эришилган.

Ходимлар таркибидаги ўртача ёш 2019 йилда 42 ёшни ташкил этган бўлса, 2020 йилда 38 ёшни ташкил этди, бу эса 30 ёшгача бўлганлар салмоғи ўтган йилга нисбатан 2 баравар ортганлигини кўрсатади.

Ходимларнинг таркиби гендер тенглиги кесимида кўрилганда, аёлларнинг сони 2019 йилга нисбатан 3 бараварга ортган. Бугунги кунда ходимларнинг 37,8 фоизи хорижий тилларни ўзлаштирган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 11,1 фоизга ортган.

Вазирлик ходимларининг илмий салоҳиятини кўтариш бўйича тизимли ишлар амалга оширилган бўлиб, 2019 йилда фаолият юритган ходимларнинг 16 нафари илмий даражага эга бўлган бўлса, 2020 йилда 9 нафар ходим соҳага оид илмий ишлар ҳимоя қилиб, илмий даражага эга ходимлар сони 25 нафарга (20,1%) етди. Шундан 9 нафари фан доктори ёки DSc (Doctor of Science) ва 16 нафари фан номзоди ёки PhD (Doctor of Philosophy).

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram