Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.6K subscribers
9.81K photos
1.9K videos
14 files
6.41K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун тарғиботи вазирлик, идораларнинг марказий аппаратларида давом этмоқда

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

Хусниддин Мамадиев Президент таълим муассасалари агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди

Х.Мамадиев тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиалида масъул вазифада фаолият юритган.

Ҳамкасбимизни юксак ишонч билан қутлаб, келгусидаги фаолиятида ҳам мувафаққият тилаймиз.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Cавол_беринг

❗️Савол: Қонунда давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенцияси ҳақида ёзилган. Шу ҳақида маълумот берсангиз...

Жавоб: “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”
ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига кўра, давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенцияси — давлат органининг ваколатларини лозим даражада амалга ошириш учун зарур бўлган билимлар, малакалар ва кўникмаларга эга бўлиши.

Шунингдек, Қонунда давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши мажбурият сифатида белгиланган.

Эндиликда давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг касбий компетенциясини доимий равишда ошириб бориши лозим бўлади.
____

☝️Янги Қонун бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг — @murojaat_argos_bot

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
⚡️Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди

Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари Тадбиркорлар куни муносабати билан мукофотланган соҳа вакилларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширди.

Шундан сўнг, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди.

Биринчи йўналишкорхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш.

Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади. Булар:

- 1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;

- 10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;

- 100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Президент тез ўсиб бораётган юқори салоҳиятли ўрта корхоналар сонини ҳозирги 3,5 мингтадан 10 мингтага етказиш зарурлигини таъкидлади

Бунинг учун, 2023 йил 1 январдан:

▪️кичикдан ўрта бизнесга ўтган корхоналар икки йил давомида фойда солиғининг фақат 50 фоизини тўлайди;

▪️мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади;

▪️соддалаштирилган солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботлари жорий этилади;

▪️давлат харидларида 20 фоиз квота ўрнатилиб, ушбу харидлар доирасида уларга олдиндан 50 фоиз маблағ тўлаб берилади (амалда 15 фоиз).

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
🔴LIVE

⚡️Фарғонада давлат органлари ва ташкилотларидаги ёш кадрлар, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари учун семинар ташкил этилди

Мақсад — “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятини ёш давлат хизматчиларига етказиш
.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилган семинар аввалида 4 август куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида соҳага оид ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун моҳияти моддама-модда тушунтирилди.

Ёш кадрлар ушбу Қонун фаолиятларини ривожлантиришда муҳим ҳужжат эканлигини таъкидлашди. Уларга Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини давлат хизматчиси сифатида аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш борасида тавсиялар берилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Онлайн_статистика

⚡️ Очиқ мустақил танловлар орқали 38 018 нафар фуқаро давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди

Бугунги кунга келиб 1 миллиондан ортиқ номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

▪️ Жорий йилнинг 22 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz платформасида танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 1 875 тани ташкил этмоқда.

▪️ Шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 1 027 999 нафар номзод қатнашган бўлиб, улардан 38 018 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.

▪️Айни пайтда порталда 242 892 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

👉 Саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

Порталнинг расмий канали https://t.iss.one/vacancy_argos

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

Саидқаҳҳор Холхўжаев Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланди

С.Холжўжаев тайинловга қадар
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дэрин Лахуд иштирокидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Парламентлар ўртасида фаол алмашинувларни ҳамда конгрессменлар вакиллик қилаётган Миссисипи ва Иллинойс штатлари билан амалий ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Бир гуруҳ давлат фуқаролик хизматчиларининг Жанубий Кореяга хизмат сафари бошланди

Мақсад
— аҳолига сифатли ва тизимли давлат хизматини кўрсатишда халқаро тажрибани ўрганиш.

Дастурга мувофиқ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакилларидан иборат гуруҳ дастлаб Жанубий Кореянинг марказлашган иссиқлик таъминоти секторида фаолият кўрсатувчи Korea District Heating Corporation йирик корпорациясида бўлишди.

Ташриф давомида мамлакатнинг аҳолига иссиқлик етказиб беришда қонунчилик тизими, замонавий технологиялар, тариф ва меъёрлар, техник хавфсизлик каби йўналишлари ўрганилди ва ўзаро тажриба алмашилди. Аҳамиятлиси, мазкур Марказ барча операцияларни онлайн режимда кузатиб, таҳлил қилиб боради.

Келгусида Ўзбекистон томон KDHC корпорацияси билан мазкур соҳада ҳамкорликни янада кенгайтиришни мақсад қилган.

Хизмат сафари давом этмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz