Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.6K subscribers
9.81K photos
1.9K videos
14 files
6.41K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️Янги Қонун ёшларимиз билан тизимли ишлашда, халқимизга самарали хизмат кўрсатишимизда муҳим ҳужжат сифатида хизмат қилади

Фарғона шаҳри "Ҳувайдо" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Феруза Тошпўлатова Қонун моҳияти юзасидан ташкил этилган семинардан сўнг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Маълумот ўрнида, айни кунларда Агентлик Ахборот хизмати масъул вакиллари Фарғонада бўлиб, филиал фаолияти билан жамоатчиликни яқиндан таништирмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴LIVE

Биз айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти Ассессмент марказидамиз. Яқин дақиқалар ичида ушбу марказда очиқ мустақил танловларнинг навбатдаги тест босқичлари бошланади.

Жараён қандай кечиши ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун Агентликнинг Фарғона вилояти филиали масъул ходими Хуршидбек Икромов фикрларига қизиқдик.

☝️Батафсил

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунни_ўрганамиз

⚡️Қонун билан кадрларнинг кунлик иш самарадорлиги назоратда бўлади

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун тарғиботи давом этмоқда.

Кенг жамоатчиликка янги Қонун мазмун-моҳиятини етказиш учун эса ОАВ орқали жойларда ташкил этилаётган ўқувлар, очиқ мулоқотлар, семинарлардан махсус лавҳалар узатилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
🔴LIVE

⚡️Очиқ мустақил танловларнинг тест босқичи жараёнлари қандай ўтади
...

Биз айни дамда жараённи кузатяпмиз. Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан 17 та вакант лавозим учун эълон қилинган танловнинг тест босқичи бўлиб ўтмоқда.

Ушбу босқичда 105 нафар(малака талабларидан ўтган) номзод иштирок этмоқда. Бу дегани, ушбу танлов учун битта вакант лавозимга ўртача 6-7 нафар номзод даъвогар.

Танловнинг тест босқичи Давлат фуқаролик хизматчиларини синовдан ўтказиш модули – test.argos.uz платформасида бўлиб ўтмоқда. Жараённи реал вақт режимида онлайн кузатиш имконияти яратилган.

Ушбу тизимдан биринчи марта фойдаланаётган номзодларимиз ҳам талайгина. Тестни ечиб чиққанларидан сўнг, улар билан суҳбатлашамиз.

Тест ва суҳбат босқичларидан фотожамланма.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴LIVE
#Интервью

Университетни битириб, vacancy.argos.uz орқали осонгина ҳужжатларини онлайн топшириб, айни дамда танловнинг тест босқичида иштирок этаётган номзод Асилбек Ҳамидбеков билан суҳбатлашдик. У иш стажининг йўқлиги танловда иштирок этишига ҳалақит бермаганини билдирди.

Номзод тизим имкониятларини ижобий баҳолади.

☝️Батафсил

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Фарғонада танлов комиссиялари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан семинар-тренинг ташкил қилинди

Мақсад —
танловнинг ушбу босқичи номзодларини тенглик, очиқлик, шаффофлик принциплари асосида адолатли баҳолашга тўлақонли эришиш.

Тренинг давомида очиқ мустақил танловларнинг суҳбат босқичига тайёргарлик кўриш, олиб бориш тартиби, талаблари, Комиссия аъзоларининг вазифалари, мажбуриятлари юзасидан муҳим кўрсатмалар берилди.

Ушбу босқичдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни ечими юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Шунингдек, танлов комиссияси аъзоларига қўйилган қатъий талаблар эслатилиб, суҳбатни ўтказиш кўникмаларини шакллантириб бориш бўйича муҳим кўрсатмалар берилди.

Жараён республика бўйлаб давом этмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Қонунни_ўрганамиз

▪️Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти қандай асосларга кўра тугатилади?

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
⚡️Давлатимиз раҳбари “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг очилиш маросимида иштирок этди

— Халқимизнинг ақл-заковати ва фидокорона меҳнати билан бунёд этилган ушбу мажмуа Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги яна бир салмоқли, зафарли натижа бўлди. Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин, — деди Шавкат Мирзиёев маросимдаги нутқида.

Бу кўп тармоқли марказ таркибида 8 та замонавий меҳмонхона, Конгресс холл, “Боқий шаҳар” мажмуаси, амфитеатр ва кўплаб бошқа иншоотлар бор. У йилига 2 миллион туристга хизмат кўрсатиши мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat