Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.5K subscribers
11K photos
2.15K videos
14 files
7.12K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#ARGOS #Бухоро

Бухоролик ёшлар хорижда таҳсил олиши учун қандай талаблар бор?

Батафсил
Агентлик сайтида орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин!

————

#АРГОС #Бухара

Каковы требования к молодёжи из Бухары для обучения за рубежом?

Более подробную информацию вы можете получить на
сайте Агентства!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Тошкент вилояти халқ таълими тизимидаги бошқарув ходимларининг қарийб 43 фоизи аттестациядан ўта олмади, очилаётган вакансиялар vacancy.argos.uz порталида эълон қилинади

Жорий йилнинг 15 мартидан Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан барча туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмалари баҳоланиб, сифат таркиби қайта кўриб чиқилаётгани тўғрисида вазирлик Ахборот хизмати аввалроқ хабар берган эди.

Белгиланган режага мувофиқ 15-17 март кунлари Тошкент вилоятида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг иш фаолияти баҳоланди.

Баҳолаш комиссияси қарорига кўра жараёнларда иштирок этган 35 нафар ходимлардан 20 нафари (57,1 %) ижобий натижа кўрсатган бўлса, 15 нафари (42,9 %) баҳолаш жараёнидан ўта олмади.

Шунингдек, баҳолаш жараёнидан ўтмаган ходимларга уларнинг эгаллаб турган лавозимига малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли икки ҳафтадан сўнг улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилиб, уларга мутахассислиги ва малака даражасига мос келувчи бошқа бўш (вакант) лавозимлар бўйича иш таклиф қилинади.

Баҳолаш жараёнидан ўтмаган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг вакант бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайти орқали эълон қилинади. Бунда эълон қилинган вакант лавозимларга белгиланган малака талабларига мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.

Комиссия томонидан фаолияти юқори даражада баҳоланган ходимларни туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча моддий қўллаб-қувватлаш тавсия этилди.

Баҳолаш жараёнлари белгиланган режага мувофиқ республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилилаётган бўлиб, айни вақтда Баҳолаш комиссияси Жиззах вилоятида халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмаларини баҳоламоқда.

Маълумот учун: баҳолаш жараёнини ўтказиш жойи, муддати ва саволномалар ушбу ҳаволада.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Агентлик ишчи гуруҳлари ҳудудларда

Жорий йилнинг 25 март куни агентлик раҳбарияти Ангрен ва Оҳангарон шаҳри ҳамда тумани ҳокимлари ўринбосарлари билан учрашиб, йиллик иш режаларининг бажарилиши, фаолиятнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари, ilm.argos.uz платформаси, “Фуқаробай” ва “Маҳаллабай” ишлаш тизимлари бўйича суҳбатлашдилар.

Батафсил шу ерда ўқинг!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Давлат фуқаролик хизматчиларининг бузилган ҳуқуқлари тикланди

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан бошқармадаги замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимига 2019 йил давомида жами бўлиб 5 026,1 минг сўм ва 2020 йил январь-март ойлари давомида 1 456,6 минг сўм устама тўловлари тўлаб берилмаган.

Батафсил Агентлик расмий веб сайтида ўқинг!

--------

Нарушенные права госслужащих восстановлены

Самаркандское региональное отделение внебюджетного пенсионного фонда не выплатило в общей сложности 5026,1 тыс. Сумов в 2019 году и 1456,6 тыс. Сумов в январе-марте 2020 года сотруднику, ответственному за внедрение и развитие современных информационных технологий и коммуникаций.

Подробности читайте на официальном сайте Агентства!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#webinar

Олий таълим муассасалари учун "Эл-юрт умиди" жамғармасининг стипендия танлови!

Батафсил маълумотга эга бўлиш учун вебинарда иштирок этинг!

————
#вебинар

Стипендиальный конкурс Фонда «Эл-юрт умиди» для ВУЗов!

Присоединяйтесь к вебинару, чтобы узнать больше!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS

Ишчи гуруҳнинг Тошкент вилоятидаги ўрганишлари давом этади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Н.Максумов Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида ҳоким ўринбосарлари билан суҳбатлашди.

Учрашувлар давомида 2020 йил давомида ҳоким ўринбосарлари томонидан ўз йўналишлари бўйича амалга оширган ишлар натижалари, жорий йилда ҳудудларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимидан кутилаётган натижалар хусусида сўз борди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one /argos_uz