Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.8K subscribers
9.89K photos
1.92K videos
14 files
6.49K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ARGOS #yangilik

Sirdaryo:"Diyor yangiliklari"
Mavzu:
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi tomonidan o'quv seminari tashkil etildi

Agentlik Axborot xizmati
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #Samarqand

Самарқанд вилояти: Ҳоким ўринбосарлари галдаги малака ошириш курсларида қандай янгиликлар ва маълумотларга эга бўлади?

Батафсил
шу ерда ўқинг!

Агентлик
Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #Toshkent

📌🗓Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали томонидан Тошкент вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари учун “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизимида ишлаш кўникмаларини ривожлантириш бўйича навбатдаги ўқув-семинар курсига старт берилди.

Ушбу ўқув Агентликнинг Тошкент вилояти филиали томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг ўринбосарлари учун ташкил этилаётган семинар-тренингларнинг иккинчи босқичи ҳисобланади.

Бу галги ўқувда туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари – маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиқлари ҳамда Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #tanlov

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўзининг барча ҳудудий филиалларида мавжуд 16 та вакант лавозимлар учун танлов эълон қилганини маълум қилади.

Мазкур вакант лавозимлар билан агентликнинг vacancy.argos.uz портали орқали танишишингиз ва ўз ариза ҳамда ҳужжатларингизни портал орқали электрон тарзда юборишингиз мумкин!

Ҳужжатлар қабул қилиш санаси 7 апрелдан - 16 апрелгача.

Танловнинг тахминий саволлари билан агентликнинг argos.uz сайти орқали танишишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #Namangan #Hokimlar

E'tiboringizga Namangan viloyatining tuman(shahar) hokimlari haqida qisqacha ma'lumot infografika ko'rinishida havola etilmoqda!
-------------
Представляем краткую информацию о хокимах районов (городов) Наманганской области в виде инфографики!

Agentlik
Axborot xizmati
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ARGOS #Samarqand

Янгиликлар 24 | Самарқандда биринчилардан бўлиб ташкил этилган "Келажак лидерлари" клуби аъзолари билан илк учрашув бўлиб ўтди.

Ёш лидерлар дастлабки машғулотларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов билан учрашди.

#20apr #uzbekiston24

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан бир қатор вазирлик ва давлат қўмиталарида ҳам энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК, KPI) асосида баҳолаш тизими эксперимент тариқасида жорий этиш бошлаб юборилди.

Батафсил шу ерда ўқинг!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ARGOS

Ахборот 24 | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан секторлар фаолиятининг янада самарали ва натижадор бўлишини таъминлаш юзасидан Тошкент вилоятидаги 88 нафар сектор раҳбарлари ва уларнинг котиблари учун семинар тренинглар ташкил этилди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ARGOS

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан
Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган “Келажак лидерлари” махсус малака ошириш курслари тингловчиларига сертификат топширилди

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчиси янги лавозимга тайинланди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг қарори билан Тўраев Жўрабек Абдуллаевич вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Жўрабек Тўраев 1984 йил Бойсун туманида туғилган. 2009 йил Термиз давлат университетини, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи-тармоқлар бўйича.

📎Батафсил маълумот шу ерда!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #STRATEGIYA2030

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилмоқда.

Муҳокамалар Давлат бошқаруви академиясида Олий Мажлис палаталари, вазирлик ва идоралар вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Семинарда маҳаллий ва хорижий экспертлар видеоплатформа орқали иштирок этмоқда.

📎Батафсил маълумот шу ерда!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #STRATEGIYA2030

Хабарингиз бор, айни пайтда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган халқаро семинар ўтказилмоқда.

Унда ZOOM платформаси орқали иштирок этаётган Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси проректори Андрей Марголин шундай фикр билдирди: Ўзбекистонда 2017 йилда Халқ қабулхоналари ҳамда Виртуал қабулхоналарнинг ташкил этилганлиги халқ ва давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида ижобий алоқани ўрнатилганлигини алоҳида айтиб ўтиш лозим. Буни мен доимо барчага намуна сифатида кўрсатаман.

📎Батафсил маълумот шу ерда!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #STRATEGIYA2030

Хабар берганимиздек, 30 апрель куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган халқаро семинар ўтказилди. Унда ЗООМ платформаси орқали қатор хорижий экспертлар ҳам иштирок этди.

📎Батафсил маълумот шу ерда!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #SEKTOR

Бугун Қашқадарё вилоятида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан секторлар фаолият самарадорлигига эришиш мақсадида, сектор раҳбарлари ва котиблари учун “Фуқаробай”, “Маҳаллабай” ва “Секторбай” тизимида самарали ишлаш, аниқ режа ва мақсадларни белгилаб олиш, амалга оширилган ишлар ҳисобдорлигини юритиш бўйича ўқув-семинар ўтказилмоқда.

📎Батафсил маълумот шу ерда!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #STRATEGIYA2030

Хабар берганимиздек, 🗓 30 апрель куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган халқаро семинар ўтказилди. Унда ZOOM платформаси орқали қатор 🌐 хорижий экспертлар ҳам иштирок этди:

Андрей Морголин,
Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РАНХиГС) проректори;

Кристине Коре-Перконе, Германиянинг Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ)нинг лойиҳа раҳбари;

Франчоис Бегеот, Ўзбекистон Республикасидаги Европа Иттифоқи Делегацияси бўлим бошлиғи;

Шин Ин-чул, Жанубий Корея Республикаси Ходимларни бошқариш вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи;

Алекс Аппиа-Коратенг, Жаҳон банкининг Марказий Осиё ва Европада давлат бошқаруви ва давлат сектори бўйича катта мутахассиси;

Гульмира Раисова, Қозоғистон HR Менежерлари ассоциациясини мувофиқлаштирувчи кенгаши президенти;

Максут Утешев, Давлат хизмати бўйича Остона Хаби маслаҳатчиси.

📎Уларнинг фикрлари билан танишинг. Батафсил маълумот шу ерда!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #BUXORO #HOKIMLAR

Эътиборингизга Бухоро вилоятининг туман(шаҳар) ҳокимлари ҳақида қисқача маълумот инфографика кўринишида ҳавола этилмоқда!
-------------
Представляем краткую информацию о хокимах районов (городов) Бухарской области в виде инфографики!

Agentlik
Axborot xizmati
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ARGOS #STRATEGIYA2030

Янгиликлар 24 | Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган халқаро семинардан лавҳа

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS

⚡️Бугунги давр ҳар бир давлат хизматчисидан муаммони жойида ечиш малакасини талаб этади

Айни дамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Бухоро вилоятининг қатор туманларида бўлиб, “маҳаллабай” ишлаш механизмини тизимли амалга ошириш бўйича кўмак бермоқда.

🔰Жумладан, Агентликнинг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов Қоровулбозор, Когон туманлари, Когон шаҳрида бўлиб, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарларининг фаолияти билан танишди.

📌 Ўрганиш давомида масъулларга киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Уларни тизимли равишда рўйхатдан чиқариш бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

☝️Қолаверса, давлат фуқаролик хизматчиларига saxovat.argos.uz ҳамда ilm.argos.uz сайтларидан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатма берилди.
Шунингдек, секторларнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) натижалари ҳам таҳлил қилинди. Жараён давом этмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS

Самара — якдилликда

Бугунги ислоҳотлар аҳоли ва давлат хизматчиларининг якдиллиги натижасида самара беряпти. Жараёнлар эса тизимли давом этиши керак.

🔰 Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов Бухорода, секторларнинг “маҳаллабай” ишлаш тизимидаги мавжуд ҳолатни ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида Қоровулбозор туманидаги “Бўзачи” маҳалласида бўлди. Иш қандай ташкил этилаётгани аҳолининг ўзи билан суҳбатларда ойдинлашди.

Жумладан, “Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар ҳам бугун турмушидан мамнун. Бобоева Дилфузанинг маҳалладаги мактабда бандлиги таъминланган бўлса, Юлдуз Худойбердиева учун банкдан имтиёзли кредит ажратилган.

– Кеча ишсиз эдим, бугун тадбиркорман. Ҳозирда тикув цехим бор. Қишлоқдошларга фойдам тегяпти, – деди Юлдуз Худойбердиева. – Эътибордан хурсандмиз.

☝️ Шунингдек, Агентлик раҳбарияти тумандаги 4-мактабнинг ўқувчилари билан ҳам самимий мулоқотда бўлди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ARGOS #SEKTOR

Ахборот 24 | Қашқадарё вилоятида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан секторлар фаолият самарадорлигига эришиш мақсадида, сектор раҳбарлари ва котиблари учун ўқув-семинардан лавҳа

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz