Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.5K subscribers
9.81K photos
1.9K videos
14 files
6.42K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
🟢LIVE
#Фарғонада_сайёр_мулоқот

⚡️Давлат фуқаролик хизматига ишга киришда барчага тенг имконият яратилган

◽️
Айни дамда Фарғона давлат университетида вилоятдаги олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари билан очиқ мулоқот бошланди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Марказий аппарати масъуллари ҳам жараёнда иштирок этмоқда.

Талантли ёшларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш, уларни соҳага қизиқтириш мақсадида ташкил этилган мулоқот аввалида талабаларга соҳадаги ўзгаришлар, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди. Давлат фуқаролик хизматида ишлашнинг аҳамияти, меритократия тамойили асосида ишга кириш тартиби бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилмоқда.

Аҳамиятлиси, бугун талабалар Фарғона давлат университети Ахборот ресурс марказида Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизимиtest.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишади.

Шунингдек, мулоқотда иштирок этаётган вилоятдаги бошқарма ва ташкилотларнинг Инсон ресурслари бўйича масъул раҳбарлари меҳнат бозорига кириб келиши кутилаётган ёшлар билан суҳбатлашади.

◽️Жараёнда Агентлик Ахборот хизмати масъуллари, ОАВ ходимлари, жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM