Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.9K subscribers
9.83K photos
1.91K videos
14 files
6.44K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Ховосда янги тайинланган сектор раҳбарлари, ҳокимликнинг бошқарув аппарати ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё филиали ташаббуси билан ташкил этилган ўқувда янги тайинланган масъулларнинг лавозимга киришиш (адаптация) жараёнларини тезлаштириш, ҳудуддаги раҳбарларнинг ягона жамоа бўлиб, самарали фаолиятларини таъминлаш мақсад қилинган.

Тренинг иштирокчиларига давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги янгиликлар, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари(KPI) асосида баҳолаш тартиби, раҳбар шахсининг маънавий қиёфаси ҳамда ходимларни самарали бошқариш механизмлари тушунтирилди.

Шунингдек, халқ хизматчиларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятда тизимли натижадорликка эришиш, саломатликни асраш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кадрлар иши рақамлаштирилди, айни дамда HRM.ARGOS.UZ ахборот тизимига 4 мингдан ортиқ давлат идоралари уланди

Тизим қандай имкониятларга эга?

◽️Қоғоз сарфини камайтиради;
◽️Вақтни тежайди;
◽️Кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имконини беради;
◽️Ахборот хавфсизлигини таъминлайди;
◽️Давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари бўйича ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради.

Бугунга қадар тизимга 4 мингдан ортиқ ташкилотлар уланган. Шунингдек, платформа самарали ишлаши учун "кадровик"лар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини барча бўғиндаги давлат фуқаролик хизматчиларига етказиш мақсадида ўқув-семинарлар бошланди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган ўқувлар бугун старт олди.

Жараён барча вазирлик, идоралар ва уларнинг қуйи тузилмалари, ҳокимликларда жорий йилнинг 27 сентябрига қадар давом этади. Ўқув Давлатимиз раҳбарининг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-67-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Семинарлар натижадорлигини ошириш мақсадида тажрибали мутахассислардан иборат махсус экспертлар гуруҳи шакллантирилди.

Мақсад — бошқарувда конституциявий нормаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш, уларни давлат хизматчисининг ҳар кунлик фаолиятига татбиқ этиш, пировардида "инсон қадри" тамойили асосида халққа хизмат кўрсатишнинг сифат даражасини оширишга эришиш.

◽️ Батафсил

Маълумот учун: бугун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлигида семинарлар ташкил этилди ва 2 минг нафардан ортиқ давлат хизматчилари қамраб олинди.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

⚡️Мансабдор шахслар, давлат хизматчилари фаолиятини юритишда конституциявий нормаларга тўлиқ таяниши шарт, бу — устувор вазифа, шундагина улар халқчил давлат хизматини кўрсата олишади

Ҳайитжон Турдиев, Тошкент давлат юридик университети доценти, семинар эксперти

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: Умумтаълим мактабларида таълим сифатини янада ошириш бўйича белгиланган устувор вазифалар

Маърузачи:
Лазиз Хўжақулов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи

▫️"Мутолаа вақти” рукни

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 8 сентябрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=9njbjxUMiTM саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оила ва хотин-қизлар қўмитасида ташкил этилган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар жараёнларидан фоторепортаж

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Бекободдаги масъул раҳбарлар учун ўқув ташкил этилди

Семинар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали томонидан ташкил этилди.

Мақсад — туман ҳокими ва ўринбосарларининг лавозимга киришиш (адаптация) жараёнини тезлаштириш, ҳудуддаги раҳбарларнинг бир жамоа бўлиб, самарали фаолиятларини ташкил этишга кўмаклашиш.

Тренинг иштирокчиларига давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги янгиликлар, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари(KPI) асосида баҳолаш тартиби, раҳбар шахсининг маънавий қиёфаси ҳамда ходимларни самарали бошқариш механизмлари тушунтирилди.

Турли шароитларда ўзгаришларни бошқариш усуллари юзасидан мулоҳазалар алмашилди.

Каналга уланиш — @argos_uz