⚡️Юртимиз умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ садолари жаранглади
Бугун 4 сентябрь, мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди ва янги ўқув йили бошланди.
2023/2024 ўқув йилида 732 мингдан ортиқ мактаб ёшидаги болалар 1-синфга ўқишга борди.
Мактабларда ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар, ўқитувчи ва ўқувчилар, муваффақиятли битирувчилар қатнашмоқда.
Каналга уланиш — @argos_uz

#Онлайн_статистика
⚡️ Айни дамда давлат идораларидаги 300 га яқин вакант лавозимлар учун танлов ўтказилмоқда
▫️ Бугунги кунга келиб 1 миллион 670 мингга яқин номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.
▫️ Жорий йилнинг 4 сентябрь ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz платформасига уланган ташкилотлар сони 14 491 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 287 тани ташкил этмоқда.
▫️Айни пайтда порталда 326 219 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган. 50 456 нафар фуқаро давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.
Портал фаолияти бўйича саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!
◽️Порталнинг расмий канали.
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти
⚡️Нукус шаҳрида бошқарув ходимлари ва ҳудуддаги сектор раҳбарлари учун экспресс-тренинг ташкил этилди
Батафсил лавҳада☝️.
Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Нукус шаҳрида бошқарув ходимлари ва ҳудуддаги сектор раҳбарлари учун экспресс-тренинг ташкил этилди
Батафсил лавҳада☝️.
Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши
⚡️ Жамоа шартномаси ҳақида давлат хизматчилари билиши керак бўлган маълумотлар
Жамоа шартномаси ташкилотда ёки якка тартибдаги тадбиркорда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир.
Жамоа шартномаси умуман ташкилотда, унинг алоҳида бўлинмаларида тузилиши мумкин.
Ташкилотнинг алоҳида бўлинмасида жамоавий музокараларни ўтказиш, жамоа шартномасини имзолаш чоғида ходимлар манфаатларини ифода этиш ҳуқуқи ушбу бўлинма ходимларининг вакилларига берилади.
Жамоа шартномаси ёзма шаклда тузилади.
Жамоа шартномаси, агар меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида (конференциясида) ҳозир бўлганларнинг эллик фоизидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган бўлса, маъқулланган ҳисобланади.
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz

Шерали Жўраевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирилди.
— Шерали Жўраев ўзининг ноёб истеъдоди, бетакрор овози ва юксак ижро маҳорати билан юзлаб ёрқин қўшиқлар яратиб, халқимиз ўртасида муносиб обрў-эътибор топди. Мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг кўплаб шеърий намуналарини куйга солиб, ўзбек қўшиқчилик санъатининг “олтин фонди”ни бойитишга беқиёс ҳисса қўшди, — дейилади ҳамдардлик матнида.

Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади.
Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланиши белгиланган.
Қонунчиликка кўра, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда (1 млн 650 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

#Бугун_АРГОСда
⚡️Вазирлик, идоралар, ҳокимликларнинг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари масъуллари билан мулоқот ташкил этилди
Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари билан мулоқот қилди. Онлайн тартибда ташкил этилган учрашувда соҳага оид бир нечта масалалар танқидий-таҳлилий кўрилди.
Мулоқот аввалида давлат бошқарувини сифат жиҳатдан янада яхшилаш, давлат хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида амалга ошириётган ишлар, ўзгаришлар "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун ижросини таъминлаш, негизида халқимизга сифатли хизмат кўрсатиш масаласи борлиги таъкидланди.
🔰 Шундан сўнг, соҳага оид қатор масалалар юзасидан мавжуд ҳолат таҳлил қилинди:
◽️ hrm.argos.uz электрон платформасида ходимларнинг маълумотларини тўлиқ киритиш, қисқа муддатда мавжуд камчиликларни бартараф этиш;
◽️Белгиланган кўрсаткичлар асосида вазирлик ва идораларнинг инсон ресурларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолаш рейтингини шакллантириш;
◽️Давлатимиз раҳбари кўрсатмаси асосида жорий йилнинг 7 сентябрдан бошланадиган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси бўйича ўқувларни сифатли ташкил этиш, мазмун-моҳиятини давлат хизматчиларига етказиш;
◽️ Вазирлик ва идораларда давлат фуқаролик хизматчиларининг сифат таркибини ўрганиш;
◽️Вазирлик, идора ва ҳокимликлардаги талабгор йўналишлар учун "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан ҳамкорликда мақсадли квота белгилаш.
Ҳар бир йўналишдаги мавжуд ҳолат мисоллар ёрдамида танқидий-таҳлил қилинди. Соҳани ривожлантиришда, давлат хизмати жозибадорлигини оширишда кадрлар билан ишлаш бўлинмалари вакилларининг ўрни алоҳида эканлиги яна бир бор таъкидланди.
Қисқа муддат ичида юқорида кўрсатилган масалалар ижросини сифатли таъминлаш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, самарадорлиги юқори "кадровик"лар рағбатлантирилиб борилиши билдирилди.
Агентлик Ахборот хизмати

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеошарҳ
⚡️Меҳнат таътили қандай тартибда берилади? Янгиланган Меҳнат кодекси бўйича таътилни иккига бўлиб бериш мумкинми?
⏺ Ҳамкор экспертимиз, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу масалада тушунтириш берди.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Меҳнат таътили қандай тартибда берилади? Янгиланган Меҳнат кодекси бўйича таътилни иккига бўлиб бериш мумкинми?
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бу шаҳар юз йиллаб халққа хизмат қилиши керак — Президент
◽️Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрининг Бош режаси лойиҳаси билан танишди.
Янги Тошкент “ақлли” ва “боғ шаҳар” бўлиши назарда тутилмоқда. Маъмурий марказда давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, кутубхона, тарих музейи, маданият саройлари жойлашади.
Шунингдек, шаҳарда ишбилармонлик ва инновация туманлари, таълим, тиббиёт ва туризм кластерлари бўлади. 420 гектар майдонда марказий боғ, мавзелар орасида сунъий канал ва кўллар, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари бўйида сайилгоҳлар ташкил қилиниб, одамларнинг дам олиши учун сўлим шароитлар яратилади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу жойдан бошланади.
Бу компонентлар лойиҳаси Сингапур, Англия, Хитой, Германия, Туркия, Нидерландия, Жанубий Корея, БАА каби давлатларнинг 20 та илғор компанияси томонидан ишлаб чиқилмоқда.
— Нима учун бу лойиҳани шошмасдан, қайта-қайта кўряпмиз? Бу шаҳар юз йиллаб халққа хизмат қилиши керак. Одамлар биринчи ўринда бўлиши, келажакдаги қурилишлар ҳам инобатга олиниши зарур. Биринчи босқич мукаммал қурилса, мактаб бўлади, — деди давлат раҳбари.

⚡️Давлат хизматига очиқ танлов билан!
◽️ Порталнинг расми сайти — vacancy.argos.uz
◽️ Порталнинг расмий канали — @vacancy_argos
◽️ Очиқ танловлар ғолиблари канали — @vacancy_winners
◽️ Тест синови жараёнларини кўриш учун — @vacancyonline
◽️ Тест саволларидан намуналар — @testargosuz
Каналга уланиш — @argos_uz
◽️ Порталнинг расми сайти — vacancy.argos.uz
◽️ Порталнинг расмий канали — @vacancy_argos
◽️ Очиқ танловлар ғолиблари канали — @vacancy_winners
◽️ Тест синови жараёнларини кўриш учун — @vacancyonline
◽️ Тест саволларидан намуналар — @testargosuz
Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчисига_тавсия
⚡️Айни дамда нима билан бандсиз?
Вақтни тўғри тақсимлаш — давлат хизматчиси фаолияти самарадорлигининг бош мезони.
Ҳурматли давлат хизматчиси, сиз ўз фаолиятингизда вақтни бошқара оляпсизми? Ушбу роликда сиз учун муҳим тавсиялар берилган.
◽️Барча давлат фуқаролик хизматчиларига томоша қилиш тавсия этилади.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Айни дамда нима билан бандсиз?
Вақтни тўғри тақсимлаш — давлат хизматчиси фаолияти самарадорлигининг бош мезони.
Ҳурматли давлат хизматчиси, сиз ўз фаолиятингизда вақтни бошқара оляпсизми? Ушбу роликда сиз учун муҳим тавсиялар берилган.
◽️Барча давлат фуқаролик хизматчиларига томоша қилиш тавсия этилади.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Бухоро вилояти бўйича бандлик дастури кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида аҳоли бандлигини таъминлашга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
Ҳозирги кунда Бухоро вилоятида 1 миллиондан зиёд меҳнатга лаёқатли аҳоли бўлиб, шундан 76 минг нафари ишсиз. Ҳар йили меҳнат бозорига 37 мингга яқин ёшлар кириб келмоқда. Буларнинг ҳаммасини инобатга олиб, Бухоро вилоятини 2023-2025 йилларда аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудудга айлантириш мақсад қилинган.
Тақдимот қилинган чора-тадбирлар натижасида жорий йилда 250 мингта иш ўрни яратилиши, 2023-2025 йилларда Бухоро вилояти аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудудга айлантирилиши қайд этилди.
Тақдимотда Ҳиндистон билан ҳамкорликда Қоракўл туманида IT-кластер ташкил этиш лойиҳаси ҳақида ҳам ахборот берилди.
Давлатимиз раҳбари мазкур таклифларни маъқуллаб, қўшимча топшириқлар берди.