Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.6K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.55K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиалларимизда

⚡️Жиззахда навбатдаги семинар ташкил этилди

Агентликнинг Жиззах вилояти филиали томонидан Иқтисодиёт ва молия ҳудудий бошқармаси ходимлари учун HRM.ARGOS.UZ дан фойдаланиш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Семинарда ташкилотнинг таркибий тузилмаси, штатлари, лавозимлари ва ходимлари тўғрисидаги маълумотларни HRM.ARGOS.UZ тизимига сифатли киритиш ва ундан фойдаланиш йўллари тушунтирилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Филиалларимизда

⚡️Сурхондарёда давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш бўлимлари масъуллари учун семинар ташкил этилди

Мақсад —
давлат ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш фаолиятида учраётган муаммоларни аниқлаш, уларга ечим топиш ва меҳнат қонунчилиги мазмун-моҳиятини тушунтириш.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича навбатдаги ўқув-семинар ташкил қилинди

Самарқанд вилоятининг давлат органлари ва ташкилотларидаги Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими масъул ходимлари учун янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти Кенгаши, вилоят адлия бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси масъул ходимлари мавзу юзасидан маъруза билан иштирок этишди.

▫️Батафсил

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Рақамлаштириш — кадрлар сиёсатида замонавий ёндашув

Агентликнинг Сирдарё вилояти филиали томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бошқармалари Инсон ресурсларини бошқариш бўлимлари ходимлари учун HRM.ARGOS.UZ дан фойдаланиш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Семинарда иштирок этган "UZINFOСOM" масъул ходимлари Ш.Абдувоҳидова ва Д.Ҳасановалар томонидан тингловчиларга ташкилотнинг таркибий тузилмаси, штатлари, лавозимлари ва ходимлари тўғрисидаги маълумотларни HRM.ARGOS.UZ тизимига сифатли киритиш ва ундан фойдаланиш усуллари тушунтирилди.

Шунингдек, тизимда штат жадвали асосида ходимлар лавозим тоифаларини белгилаш, ходимни лавозимга ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ёки ишдан бўшатиш тартиблари амалий кўрсатилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали ташаббуси билан янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Қорақалпоғистондаги бошқарма ва ташкилотларнинг инсон ресурсларини бошқариш бўлими масъуллари учун амалий семинар ташкил қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маъсул ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Мақсад — ташкилотларда ходимлар салоҳиятини ривожлантиришда замонавий HR ролини ошириш. Сабаби, кадрлар бўлинмалари ходимлари буйруқларни расмийлаштириш билан чекланиб қолмасдан, жамоадаги соғлом муҳитни таъминлаши, ходимларнинг ўз устида изланиши, жамоага ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиши, иш самарадорлигини ошириши, муносиб хизматчиларни карьера модели асосида лавозимда кўтариш, уларни қўллаб-қувватлаш каби муҳим вазифаларни ҳам бажаради.

Ўқув давомида ташкилотларда инсон ресурсларини самарали бошқариш жараёнини ташкил этишда эътибор қаратилиши муҳим жиҳатлар, замонавий HR роли, ходимлар билан ишлаш билан боғлиқ учраётган муаммоли масалалар ва уларга ечимлар, ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш маслалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Очиқ мулоқот ва интерфаол шаклда ўтган семинар-тренинг иштирокчиларда катта таассурот қолдирди, соҳага оид ўзаро тажриба алмашишида мулоқот майдони бўлиб хизмат қилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Ташкилотларда инсон ресурсларини самарали бошқариш жараёнини ташкил этишда нималарга эътибор бериш зарур?

Хоразм вилоятида кадрлар хизмати ходимлари учун ташкил этилган амалий семинар иштирокчиларига шу ҳақда маълумот берилди.

▫️Батафсил лавҳада.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Очиқ танловларнинг суҳбат босқичи қандай тартибда ўтказилмоқда?

Жиззахда давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларига очиқ танловларнинг суҳбат босқичи ўтказилди.

▫️Батафсил лавҳада.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ташаббуси билан янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти юзасидан қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил этилди

Каналга уланишt.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Салоҳиятли кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди

Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали, вилоят адлия бошқармаси масъуллари томонидан тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” ги Қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, ўқув давомида Давлат бошқаруви академияси Самарқанд ҳудудий филиали малакали мутахассислари томонидан “Раҳбарнинг мулоқот кўникмалари ва самарадорлиги”, “Стрессни бошқариш” мавзуларида интерактив машғулотлар ўтказилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Андижонда очиқ танловлар комиссиялари аъзоларининг малакаси оширилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали томонидан очиқ танловларнинг суҳбат босқичини янада такомиллаштириш мақсадида ҳудуддаги бошқарма ва ташкилотларнинг туман, шаҳар бўлимлари танлов комиссиялари аъзолари учун навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди.

Мақсад — мавжуд камчиликларни такрорламаслик, номзодлар учун адолатли ва шаффоф рақобат майдонини яратиш.

Тренингда танловларнинг суҳбат босқичига тайёргарлик кўриш, олиб бориш тартиби, ўтказиш талаблари, комиссия аъзоларининг вазифалари, мажбуриятлари, масъулияти ҳамда номзодларнинг ҳуқуқлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил қилиниб, уларнинг ечими юзасидан фикрлар алмашилди.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш бўлимлари масъуллари учун семинар ташкил этилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши, адлия бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, меҳнат инспекцияси ҳамкорлигида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун-моҳиятига оид амалий семинар ташкил қилинди.

Мақсад — давлат ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш фаолиятида учраётган муаммоларни аниқлаш, уларга ечим топиш ва меҳнат қонунчилиги мазмун-моҳиятини етказиш.

Семинар 3 кунга мўлжалланган бўлиб, унда янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмуни, меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқий саводхонликни ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Сирдарёда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида  матбуот анжумани ташкил этилди

Анжуманда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали томонидан 2023 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан жамоатчилик вакилларига таҳлилий ахборот берилди.

▫️Батафсил лавҳада.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Филиалларимизда

⚡️Бухорода давлат хизматчилари билан очиқ мулоқотлар ўтказилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилган очиқ мулоқотларда Иқтисодиёт ва молия ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари, уларнинг туман, шаҳар бўлимлари масъул ходимлари иштирок этди.

Мулоқотда кадрлар фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир белгиланган вазифалар ижроси, маъмурий ислоҳотлар билан боғлиқ турли масалалар, малака ошириш, вакант лавозимлар учун ўтказилаётган очиқ танловларни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди ҳамда мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.

Очиқ мустақил танловларнинг суҳбат босқичига тайёргарлик кўриш, уни ташкил этиш механизмлари, олиб бориш тартиби ва талаблари, танлов комиссияси аъзоларининг вазифалари, номзодлар салоҳиятини баҳолашда суҳбат методлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

HRM.ARGOS.UZ электрон платформасига зарур маълумотларни киритиб бориш ҳолати муҳокама этилиб, бу борада мавжуд камчиликлар таҳлил қилинди, таклиф ва тавсиялар тингланди.

Очиқ мулоқот давомида иштирокчилар томонидан берилган савол ва таклифларга масъуллар томонидан батафсил жавоб ва тушунтиришлар берилди. Амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Филиалларимизда

⚡️Андижонда очиқ танлов асосида ишга қабул қилинган давлат хизматчилари билан учрашув ўтказилди

Мақсад -
танлов асосида ишга қабул қилинган давлат хизматчиларини жамоага мослашиб кетишларига кўмаклашиш, фаолиятида дуч келаётган масалалар, фикр ва таклифларни тинглашдан иборат.

Маълумот учун, 2023 йилнинг I ярим йиллигида вилоятда 892 маротаба очиқ танловлар ўтказилди. Уларда 294 нафар номзод танлов ғолиби бўлди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали ташаббусига кўра ўтказилган учрашувда танлов ғолиблари иштирок этди.

Унда иштирокчиларга соҳада амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар, жорий этилаётган қулайликлар билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни ҳамда давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Филиалларимизда

Бухоро вилояти “Келажак лидерлари” клуби аъзолари ёшлар етакчилари билан учрашди

Бухоро давлат университетида ўтказилган учрашувда Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари З.Жумаев, “Келажак лидерлари” клуби аъзолари ва Бухоро шаҳридаги маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирок этди.

Учрашувда салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, истиқболли ёшларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш мақсадида ташкил этилган “Келажак лидерлари” клуби фаолияти бўйича тақдимот қилинди.

Тақдимотда клуб томонидан амалга оширилган лойиҳалар ва клуб аъзолари томонидан эришилган натижалар тўғрисида ёшлар етакчиларига батафсил маълумот берилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Филиалларимизда

Салоҳиятли кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун навбатдаги семинар ташкил этилди

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига асосан, республика бўйлаб маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган 1000 нафар номзод Салоҳиятли кадрлар захирасига саралаб олинган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳозирда номзодларнинг билимини ошириш ва касбий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ўқув курслари, стажировка ҳамда дублёрлик амалиётлари ташкил этиб келинмоқда.

Мақсад — номзодларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш, раҳбарлик борасидаги янги кўникмаларини шакллантириш ва бошқарувда тўғри қарор қабул қилиш маҳоратини оширишдан иборат.

Агентликнинг Наманган вилояти филиали томонидан ташкил этилган семинарда бошқарув кўникмаларини шакллантириш, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш, хоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш ва шу каби мавзуларда малакали мутахассислар томонидан маърузалар қилинди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Филиалларимизда

“Келажак лидерлари” клуби аъзолари учун семинар ташкил этилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Андижон вилояти филиали томонидан “Келажак лидерлари” клуби аъзолари учун ўқув-семинарлар ташкил этилиб келинмоқда.

Мақсад — клуб аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, бошқарув соҳасига оид билимларини янада ошириш, раҳбарлик фаолиятида зарур бўлган сифат ва компетенцияларни шакллантириш.

Ташкил этилган навбатдаги семинар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш масалаларига бағишланди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Филиалларимизда

Очиқ танловлар орқали давлат хизматига қабул қилинган кадрлар билан мулоқот ташкил қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан ишга қабул қилинган ходимлар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг фаолиятида учраётган муаммоларни аниқлаш, режалари билан танишиш ҳамда билимини ошириш мақсадида семинарлар ташкил этилиб келинмоқда.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасида 2023 йил бошидан бугунги кунга қадар 430 та вакант лавозимга очиқ танловлар ўтказилди. Мазкур вакант лавозимларга эълон қилинган танловларда иштирок этиш учун 7 634 та аризалар келиб тушган.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида очиқ танловлар орқали ишга қабул қилинган ходимлар учун ташкил этилган семинарда иштирокчиларга янги таҳрирдаги Конституция, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Иштирокчиларнинг соҳага оид саволларига мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди. Фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Филиалларимизда

Наманган вилояти маданият марказида ташкил этилган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар жараёнларидан фоторепортаж

Ўқувда вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган бир минг саккиз юз нафардан ортиқ давлат хизматчилари иштирок этди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat