Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.1K subscribers
9.83K photos
1.91K videos
14 files
6.44K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
​​#Тайинлов
#Наманган

Аюбхон Бобомирзаев Наманган вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди!

Аюбхон Бобомирзаев 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йилда Наманган саноат-технология институти, 2003 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институти ва 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини (ҳозирги Давлат бошқаруви академияси) тамомлаган.

Шу кунга қадар Наманган вилояти Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш худудий бошқармаси бошлиғи, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи, Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Аюбхон Бобомирзаев Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг 2020 йил 26 ноябрдаги буйруғи билан Наманган вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Расмий канал — https://t.iss.one/argos_uz
#Наманган

МУАММОЛАР ҲАМКОРЛИКДА ҲАЛ БЎЛМОҚДА

Жорий ўқув йилида Наманган вилоятидаги 3 та олий таълим муассасаларини 3600 нафарга яқин талабалар тамомлайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат фуқаролик хизматига ёшларни жалб қилиш, ватанпарвар, иқтидорли ёш кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда битирувчи олийгоҳ талабаларини ўз мутахассисликлари бўйича иш билан таъминлаш борасидаги муаммолар ечимига кўмаклашиш мақсадида Давлат органи ва ташкилотлар раҳбарлари билан битирувчи талабалар ўртасида очиқ мулоқотлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Агентликнинг Наманган вилояти филиали ходимлари ёшлар билан қатор учрашувлар чоғида улар билдирган таклиф, мулоҳазаларга асосланиб, навбатдаги очиқ мулоқотни Наманган давлат университетида ташкил қилдилар.

Туризм ва спорт масалалари бўйича вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Ботиржон Нуриддинов ҳамда вилоят туризм бошқармаси бошлиғи Аюбхон Бобомирзаевлар университетнинг “Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” ҳамда “Туризм” (фаолият тури бўйича) йўналишлари талабалари билан учрашдилар.

Шу ўринда айтиш жоизки, мазкур йўналишларда 151 нафар ёшлар таҳсил олади.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм соҳаси жадал ривожланмоқда.

Айниқса, вилоятимизда бу соҳада замонавий билим ва малакага эга бўлган кадрларга эҳтиёж юқори.

Шу боис талабаларни мутахассисликлари бўйича амалиёт ўташларига шароит яратиш ва келгусида иш билагн таъминлашга кўмаклашиш асосий вазифалардандир.

Бу борада эса шу тарздаги очиқ мулоқотларнинг аҳамияти катта. Чунки бугуннинг кадрларига қўйилаётган талабни тўғридан-тўғри бошқарма ёки ташкилот раҳбарларидан эшитган ҳар қандай талаба келгусида албатта давлат хизматчиси бўлиш учун ўз устида кўпроқ ишлашга интилади.

Учрашувда ёшларнинг саволлар билан фаол қатнашгани ҳам уларнинг интилишларидан далолатдир. Эътиборлиси шундаки, учрашувда университет билан туризм бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолаш ҳамда келгусида туризм бошқармасининг малакали мутахассисларига университет томонидан амалий дарсларни ўтиш учун соатбай дарс бериш орқали ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Шунингдек, юқорида айтилган бир нечта муаммолар ижобий ҳал қилинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали👉https://t.iss.one/argos_uz
#Наманган

Семинар тафсилотлари фотосуратларда.

Агентлик расмий канали 👉 @argos_uz
#ТАЙИНЛОВ
#Наманган

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Наманган шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Иминов Абдилходи Мухиддинович Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

49 ёшли шифокор Абдилходи Иминов ўз фаолияти давомида Наманган шаҳар 1-cонли оилавий поликлиникаси бош врач ўринбосари, Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош врачи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Очиқ_мулоқот
#Наманган

Ёшлар билан очиқ мулоқот марафони давом этади

📌Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, давлат хизматчилари орасидан малакали мутахассисларни аниқлаш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига иқтидорли ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш, истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, ёшларни таклиф ва истакларини ўрганиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Агентликнинг Наманган вилояти филиали вакиллари Норин туман ҳокимлигида ёш давлат фуқаролик хизматчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Унда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар, кадрлар сиёсати соҳасида олиб борилаётган янгиликлар, шунингдек, номзодларни давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишда касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини одилона баҳолаш асосида энг муносиб, қобилиятли шахсларни танлаб олиш, уларни хизмат поғоналари бўйича ўстириш борасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Агентлик Ахборот хизмати
#Наманган #тажриба

Давлат органлари ва ташкилотларида ортиқча қоғозбозлик ва овворагарчиликни камайтириш ҳамда рақамли ишлаш тизимига ўтиш, ҳисоботларни онлайн юритиш бўйича Наманган тажрибаси сифатида таклиф этилаётган Namangan-hr.uz тизимини тақдимоти ўтказилди.

Батафсил маълумот

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
#Семинар #Наманган #Секторлар

Жорий йилнинг 11 февраль куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда Наманган вилоятида сектор раҳбарлари ва сектор котиблари учун ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Ана шундай семинарлардан бири вилоятнинг 2-секторида ҳам бўлиб ўтди. Семинар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори, агентликнинг вилоят филиали раҳбари, вилояти прокурори иштирокида бўлиб ўтди.

Батафсил шу ерда ўқинг

Агентлик расмий канали - https://t.iss.one/argos_uz
#Семинар #Наманган #Секторлар

👉Аввал хабар берганимиздек, ҳозирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Наманган вилоятида давлат хизматини ривожлантириш, инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш соҳасида мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш, ҳудуддаги раҳбар кадрлар билан фикр алмашиш, таклиф ва мулоҳазаларини муҳокама қилиш, секторлар фаолиятида самарадорликка эришишда агентлик томонидан услубий кўмаклар беришни ташкил этиш мақсадида Наманган вилоятида хизмат олиб бормоқда.

Агентлик раҳбарияти Наманган вилоятига қилган хизмат сафарининг биринчи кунида бир қатор муҳим учрашувлар, жумладан, сектор раҳбарлари ва котиблари билан муҳокамалар бўлиб ўтди. Ана шундай учрашувлардан бири вилоят ИИБ биносида ташкил этилди.

Батафсил
шу ерда ўқинг!

Агентлик расмий канали - https://t.iss.one/argos_uz
#Наманган #ОТМ #Малака #ошириш

Наманган вилоятидаги жами 5900 нафардан зиёд амалда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларининг барчаси 2021 йил давомида босқичма-босқич, “онлайн” ва “офлайн” тарзида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига жалб этилиши мақсад қилинган.

Батафсил шу ерда ўқинг!

Агентлик расмий канали - https://t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ARGOS #Namangan #OAV #biz #haqimizda

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligining Namangan viloyati filiali tomonidan hududdagi o'rta bo'g'in rahbarlari "Mahallabay" va "Fuqarobay" yangicha ish tizimi bo'yicha samaradorligi yuqori bo'lishini ta'minlash maqsadida o'quv-seminarlar tashkil etildi.

————
#АРГОС #Наманган #СМИ #о_нас

Наманганским областным филиалом Агентства развития государственной службы были организованы обучающие семинары для руководителей среднего звена региона с целью повышения эффективности работы по новым системам "Mahallabay" и "Fuqarobay".

Agentlik Axborot xizmati
https://t.iss.one/argos_uz