Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.1K subscribers
9.96K photos
1.93K videos
14 files
6.51K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш

Ягона мақсад — ёшлар учун мақсадли, тизимли механизмларни амалиётда қўллаш!

Давлат бошқаруви академиясида Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда "Ёшлар форуми"да белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ёшлар тарбиясига масъуллар учун махсус ўқув-семинар бўлиб ўтмоқда.

🔷 Семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

⚡️Унда вазирлик, идоралар раҳбарлари, ҳокимларнинг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқининг ҳудудий раҳбарлари иштирок этмоқда.

☝️Махсус ўқувда Мурожаатнома ҳамда “Ёшлар форуми”да белгилаб берилган муҳим вазифаларнинг ижросини таъминлаш, ёшлар учун тизимли, мақсадли механизмларни ишга тушириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш #Самарқанд #Келажак_лидерлари

👥2021 йилнинг 12 январь куни Самарқанд вилоятида "Келажак лидерлари" мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

📌Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов ҳам марузачи сифатида иштирок этади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати